Асосий мавзулар
2 феврал 2024

Каримовнинг Мирзиёевдан фарқи – РТдан ваъз

– Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило. Хиводайи Гулнора бийи, Исмойил олқош, Сопоргул опо, Сўлтонпошшо апкала, ничиксизла…

– Матчон Суқулиш, Элтуз ютуб канали сен учун саломхонага айландими?

МС: Оғо ишитдингизми, Намангонда туман сўтини  ëшуллиси  пора билан чишибди. Сўт ади инди мол йийдиғон ўт бўлди.

2024 йил 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси  Содиқов Шуҳратжон Абдумўминович  ўзининг иш юритувидаги Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчи О. С.га енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, судланувчининг отаси В. С.дан 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Олий суд Пленумининг бугун ўтказилган мажлисида Мингбулоқ туман суди раиси Содиқов Шуҳратжон Абдумўминовични Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилди.

МС: Давогар суст бўлсо қози муттаҳам бўлоди. Шуннин ўлиска, ўз ҳоққини талаб атмийдон, ҳамма нарсани пора билан чешаман деяан эла шундийн қози насиб атади. Нишатиб ўлса шуннатип гўмамиз. 

«Юзернинг ўлими»

Бу матнни 2015 йили ëзгандим. Ўшанда блогерлик ҳали бугунги каби урф бўлмаган эди.

Ҳикоямиз қахрамони бўлган Юзер бир ўзи яшайди ва айни пайтда ижтимоий тармоқларнинг  ашаддий фаоли.

Однакласники, ФБ, Ватсап, Твиттер, Инстаграм ва Телеграмда ўтиради. 

Албатта қахрамонимиз скайп, вайбер ва ЛЖ да ҳам фаол

Одамларни даҳшатга соладиган, қотиб кулдирадиган матн, расм ëки видеоларни тармоқларга юклашдан  ошиғич завқ олади бу юзер.

Тўғрироғи у жойлаштирган нарсаларнинг бошқалар тарафидан ëқтирилиши ва изоҳланишидан лаззат олади.

Кунлардан бир кун Юзер тармоққа навбатдаги “бомба” маълумотни жойлаб, диванга ястанди.

Икки кўзи таблетда бўлган Юзер бу “бомба” нинг тармоқ иштирокчилари шуурида портиллашини кутар эди.

Аммо бирдан кутилмаган ҳолат юз берди. Ҳеч ким Юзер қўйган маълумотга қизиқмади, изоҳламади ҳам.

Орадан бир соат ўтди. Яна ҳеч қандай акс –садо йўқ. Икки, уч соат ўтди. 

Сукунат, бефарқлик..

Юзер асабийлашиб бошлади. 

Интернет деб аталмиш ўргимчак тўридаги миллионлаб қуртлар Юзер қўйган емакдан воз кечишгандай эди.

Кечга бориб Юзер ҳасталаниб қолди. .. 

Орадан уч  ой ўтди. Ижара кечиккани боис, ўз калити билан эшикни очиб кирган уй эгаси қўлида таблетни маҳкам қисиб ушлаб ўтирган ҳолатда ўлиб қолган  Юзер жасадини кўрди.

Жасад қуртлаб склетга айланиб  кетган бўлса ҳам сими токка тиқилган таблет ойнаси ëришиб  ишлаб турган эди.

Уй эгаси бу манзарани қўл телефонига расмга олиб тармоққа қўйди.

Таблет ушлаб ўтирган склет Юзернинг тасвири тармоқни ларзага солди. 

Сал ўтмай бу тасвирни кўрганлар сони миллиондан ошди.

Миллиондан ошиқ кўрарманга эга бўлиш Юзернинг орзуси эди.

Бу орзу унга эмас, уй эгасига насиб қилди.

Юзер ўз ўлими билан ўзи мансуб бўлган тармоқнинг навбатдаги юлдузига айланган эди.»

Миллий контент

MS: Оғо шу миллий контент дегани новви даяни?

РТ: Миллий ëки халқаро журналистика бўлмайди. Яхши ëки ëмон журналистика бўлади. Миллий контент ҳам бўлмайди. Яхши профессионал, журналистиканинг юксак тутуми бўйича яралган контент бўлади.

«Миллий менталитет» деган заҳарли  чўпчакни мусорга ташавориш керак. Ҳеч қандай менталитет йуқ. Журналистика қоидалари универсал. У занжига ҳам туркману бошқирдга ҳам бирдай зарур. 

Ҳеч ким ëлғон эшитишни, қулоғига лағмон илинишини истамайди. 

Ўзбекистон йиллардир матбуот ўрнига пропаганда яратиш билан шуғулланди. Шуниям эплай олмади. Шу боис тузуроқ ясалган ўрис пропгандасини кўришди. 

Мамлакатга профессионал журналистика керак. Худди Ал Жазира, Си Эн Эн ва Би Би Си каби. 

Ўз МТРК давлат эмчагидан ажратилиб солиқ ҳисобига кун кўрадиган рекламасиз паблик ТВга айланиши керак.

Матбуот президент, вазирлар ва уларнинг бола бақрасини бемалол танқид қилиши керак. 

Вазирлар «мени урармикан» деб бир қўлида  валидол билан ТВга термулиб ўтирсин.

Эркин матбуот баъзан яхши, баъзан эса ëмон бўлиши мумкин. Аммо пропаганда ва эркин бўлмаган матбуот доимо ëмон.

МС: Оғо қури биза тарапдагиларни тиросиз. Навчин Американи сўлламисиз?

РТ: АҚШда ўсироқ йўловчи учоқдан тушириб юборилди. 

American Airlines учоғини бошқарган учувчи 24 январь куни  битта йўловчини тушириб қолдириш учун  йўлдан қайрилиб аэропортга қайтиб қўнди.

Эркак йўловчи аввалига ҳаëтдан нолиб жавраб ўтирган. Кейин эса ўрнидан туриб салондаги йўловчиларга кўтини қаратиб тинмай ўсириб бошлаган. 

Газ атакасидан  қийналган йўлчилар шикояти ортидан пилот учоқни орқага қайтариб ўсироқни полицияга топширган.

«Учоқ ичида «освенциум эффекти» яралиб одамлар сассиқдан бўғилиб ўлаëзди» дея ëзғирди матбуот билан суҳбатда  йўловчи хотинлардан бири.

Яна бири эса ўсириқ иси уст вошига ўтириб қолганидан нолиди.

МС: Ина гарак бўлсо. Гашир йийман ғорт ғорт ўсироман жорт жорт. Навоий отомиз ишитса ади бу шерни.

Жингл 

Қозоғистонда мактаб ўқувчиларини диний экстремизм ва террорчилик ғояларидан асраш чоралари кескинлашди.

Мактабга ҳижобда келган ва телефонида диний чақириқлар бўлган ўқувчиларнинг ота оналари катта жаримага тортилди.

Қозоғистон маориф вазирлиги жорий қилган мактаб формаси ҳақидаги қоидага кўра ўқувчиларнинг диний либос ва атрибутикада мактабга келиши тақиқланади.

Қонунга кўра ҳижоб, яхудийлар тақяси ва насроний хоч диний либос диний атрибутика деб белгиланган. 

Қозоғистон мусулмонлар идораси бу чекловни маъқуллаган ва ҳижоб ўраш ўқувчиларга жоиз эмаслигини уқтирган.

МС: Мактабда порма гарак. Бирав паранжи, ена бирав спродин гўйнак гийиб юрмасин. 

Украинадаги узбек бомбаси

МС: Оғо украинада ëш боллони ўлдирган Путин пушка ва танкаларини ичиндаги бомбани ўзбек похтосиннан зўтибди қон тошоғон!

РТ: Украинадаги болаларни ўлдираëтган ўрис порохини Ўзбекистон таъминламоқда. Бу Ўзбекистонни  уруш жиноятчиси сифатида санкциялар ботқоғига абадий чўктириши мумкин.

МС: Ўзакдан чиққан ўт ëмон, ўзингдан чиққан душман ëмон деган қирғиз мақоли во.

Ўзбек ҳўкуматини Путиннан «еб қўйган» жойи бўса билали. Навчун халқаро санкция рўйхатина гирган зовутлани  Тошкентдан дуриб таъминлаб кремл калишинв патак бўлиб ëтибди би ҳўкмот? Орғи ëшулли вундин мас ади. Гарак бўсо Путина орроқ дур дап ойтор ади. Сийдики ер дўшар ади.

Бункер эффекти

Хушнудбек ва Отабек Бакировлар ташкиллаштирган «Лолазор»подкастида Лолазор романи автори ва мен хурмат қиладиган ëзғувчи Мурод Муҳаммад Дўст суҳбатини олқишлайман.

Суҳбат ҳақидаги фикрларимни қисқа қисқа ëзиб қўйсам. Зотан М.М. Дўст айтган барча воқеаларнинг ичида ва ташида мен ҳам борман. (Ака билан 1986 йил Урганчда илк бора кўришганмиз)

 М.М. Дўстдан эркин иқтибослар

1. Каримов конвертацияни ëпгани ўта салбий бўлди ва тўртта курс мавжудлиги ортидан  фақат 100та (ўғри) оила миллиардерга айланган. 

2. Каримов  СССРни федерация шаклида сақлаш тарафдори бўлган. Горбачев таклиф қилган СССРнинг янгиланган конфедерация шаклига қарши бўлган. Литва каби тўла мустақиллик  ҳақида умуман гап бўлмаган. Яъни Каримов мустақилликка охирги минутгача қарши бўлган. Унинг «мустақиллик меъмори» экани ҳақидаги гаплар асоссиз.

3. Каримовга Ўзбекистон ҳақида доимо ëлғон, ярим ëлғон ва ясан тусан хабарлар бериб турилган. Масалан зеклар ўзбек қамоғидан 14 метр туннел кавлаб қочиб кетишганида бу Каримовга 7 метрлик туннел деб атай камайтириб айтилган.

4. Каримов сквердаги чинорларни кестирган. Сабаб «Форумлар саройи» деган палон пулга қурилган бинони дарахтлар тўсиб қўймасин дея. 

5. Каримов Туркия билан аразлагани ортидан  ўзбек лотин алифбосини бугунги хароб ахволга солган. Яъни ў¸ ш¸ каби харфлар турк алифбосига ўхшамай ясалишини талаб қилган. (ну и дурак этот ИАК)

6. Каримов  ўзини ҳайкалтарошлик, архитектура, кино, микробилогия ва дезинфекция дохил барча соҳалар билимдони  деб билган. Аслида мутлақ профан бўлган. Масалан Темур ҳайкалини қўлидан найзани олиб ташлаттирган. (аслида Темур пакана мўғул отида узун найза кўтариб юрган)

7. Каримов ўзи ҳақида ëзувчилар китоб ëзишини истаган.

8. Каримов ўзига тирик пайтида ҳайкал қўйишни, расмлари кўчаларга осилишини тақиқлаб қўйган.

Хуллас эсимда қолгани шулар.

Каримов ҳақида танқидий тахлилий суҳбатлар бошланганини олқишлайман. 

Аммо жамият Каримовнинг ўзбек давлатчилиги, миллати ва эркинлига қарши қилган жиноятларини фош қилиш зарур.

Бенито Муссолини, Милошевич, Чаушеско каби золим диктаторлар ҳақида ўз юртида юзлаб фош қилувчи китоб ва фильмлар яратилган. Ҳайкаллари онтарилиб қабрлари ер билан бир қилинган.

Бу ўта зарур. Бўлибам ўзбеклар каби кетмон сопига ҳам сиғиниб кетаверадиган, ўз вақтида Сталинни отамлаб йиғлаган авом элат учун архи зарур.

Бу суҳбатда собиқ матбуот котиб Мурод оғамиз  Гитлернинг котибаси Траудль Юнге каби диктаторни «инсоний қиëфада» кўрсатиб у одамнинг жиноятларини ширин хотиралар кўрпаси билан ўртмоқчи бўлади.

Буни бункер эффекти десак бўлади.

Траудль Юнге китобида Гитлер ити касал бўлганида «қайғурган», бункердаги ходимларга «австрияча шарм» билан табассум ҳадя қилган, ўзи чизган рассомлик асарларини қиммат нархда сотилишини тақиқлаган «олийжаноб» одам ҳақида ишоралар берилади.

Холбуки бу «олийжаноб» одам миллионлар қотили эди. 

Бу суҳбатда Отабек Бакировнинг Ўзбекистон янги тарихи билимдони экани кўринди. Бундан севиндим. 

Суҳбат пайтида иккита фил мавзу айтилмай айланиб ўтилди. Биринчиси 2005 йилда Андижондаги қўзғолончиларнинг Каримов буйруғи билан отилгани. Иккинчиси ўз номзодини Каримовга қарши сайловда қўйгани учун жазоланган Муҳаммад Солиҳ мавзуси. 

Гап шундаки ММ. Дўст ўзининг илк ктобини М. Солихга бағишлаган ва улар Москвада бирга ўқишган. Каримов иқтидорда эканида Туркия ва АҚШда учрашиб гаплашиб туришган.

Суҳбатда Каримов мавзусидан бошқа тема масалан ўзбек тилининг ўрис тили калкасига айланиб қолгани ҳам гапирилди. Шу ўринда суҳбат қатнашчилари Каримов исмига «лар» кўплик қўшимчасини қўшиб айтишди. Бу нотўғри. Бир одамга нисбатан лар қўшимчаси қўшиш адабий тил нормасида йўқ.

Умуман олганда Ўзбекистонни чўктирган золим Каримовни паталоганотом каби тахлил қилиш зарур.

Ўзбекистоннинг жорий президенти Мирзиëев эса ўлган президент Каримов ҳайкалига гул қўйиб таъзим бажо келтирди.

МС: Оғо шу ҳайкал гаракми ўзи?

Буни элнинг суюкли хофизи, қадим сулола вакили Жахонгир Отажоновдан сўрасак.

Видео

МС: Оғо сиз қури Каримопни ëмонлйисиз. Неужели яхши тарапи йўқ. хозирқи билан солиштирсоқ бўққи дори Каримопни!

Ислом Каримовнинг яхши томонлари

1. Мамлакатда шаклланган диний радикализмни чеклагани ортидан Тожикистондаги каби уруш бўлмади. 

2. Совет ўтмиши билан боғлиқ тимсоллар, ҳайкаллардан воз кечди. Ўзбекистондаги СССРсираган коммунизм ошиқлари иштахасини ўчириб қўйди. 

3. Жириновский каби душманни, Кобзон каби пропагандонни Ўзбекистонга киришини тақиқлаб қўйди.

4. Лотин алифбосини жорий қилди.

5. Мамлакакатда ўз шахсига сиғинишни тақиқлаб қўйди.  Мулозимларни рамкада ушлади. 

6. Ўзбекистон чегараларидаги низода қўшниларга ëн босиб ер бермасликка ҳаракат қилди.

7. Иккинчи жахон урушига оид 9 майни ғалаба куни деб аташни тақиқлаб ўрнига хотира ва эслаш куни дея жорий қилди. Москвага борганида георгий лентасини тақишдан ошкора воз кечди. 

8. Ўзбекистонни автомобил ишлаб чиқарадиган мамлакатга айлантирди.

9. Мабодо ўлиб нетиб қолса ўрнига Бош вазир президент бўлмасин деб атай қонун чиқарди ва видео билан эслатиб ҳам кетди. (Бироқ, шу васияти амалга ошмади) 

10. Ўзбекистон конституциясида мамлакатни унитар давлат деб белгилатиб қўйди. 

11. Машина ўғриларига қарши қаттиқ курашгани боис жиноятнинг бу тури то у ўлгунга қадар деярли содир қилинмади. 

12. Колхозларни тугатиб фермер хўжаликка айлантирди. Фермерларга узоқ муддатга давлат ерлари ижарага берилди.

13. Юлдуз Усмоновага ўхшаш олтикет ашлачиларни запрет рамкасида ушаб турди. Маддох шоирлар Абдула Орипов ва Эркин Воҳидовларнинг пилигини пасайтирди. 

14. Алишер Усмоновга ўхшаш кремль олигархлари Ўзбекистонга киритилмади.

15. Рауф Парфига Ўзбекистон халқ шоири унвонини берди.

16. Озодлик ва Би Би Си радиоларининг Ўзбекистондаги қароргохлари очилишига рухсат берди. Озодлик, Би Би Си ва Америка овози  радиоси мухбирларига кунора суҳбат берди. Хорижий матбуот раҳбарларини қабул қилди.

17. Сорос, Интернюс каби халқаро ташкилотларга Ўзбекистонда фаолият олиб боришга изн берди.

18. Термизда АҚШ харбий базаси очилишига рухсат берди.

19. Бухоро яхудийларининг АҚШдаги музейи очилишига ҳисса қўшди.

20. Хоразмда Жалолиддин, Тошкентда эса Темур ҳайкалларини тиклашда шахсан бош қош бўлди. Авесто музейи ва Маъмун академиясини ташкил қилди. 

21. Грузия раҳбари Шеварднадзе билан бирга Москва ҳукмронлигига қарши ГУАМ ташкилотини тузишда қатнашди. 

22. Ўзбекистонда Жаҳон адабиëти журналини ташкил қилди. 

23. Лазги рақсини ЮНЕСКО номоддий қадриятлар рўйхатига киритишга хизмати сингди. Ўзи ҳам ҳар  йили лазгига ўйнади.

МС: Лазгини ëмон зўр ўйнар ади. Лакала киштанг. 

Оғо ўлганлара дайраварсин. Қолғонлоро ўмир варсин. Уринг потяни.

РТ: Ассалам Ўзбекистан, Жума Мубарак!

Тағин ўқинг
11 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари дан ...
18 феврал 2019
Тиллар ўртасидаги чегаралар аниқ эмас. Қўйингки, ҳатто “тил” тушунчаси ўта баҳсли. Ким тилга аниқ таъриф бера олади? Унинг аниқ ...
23 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 45-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Балки, инглиз тили ...
22 феврал 2017
18 йил қамоқда бўлган таниқли журналист, 63 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бугун озодликка чиқди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...