Асосий мавзулар
10 феврал 2024

Қозоғистонда деэлбасизация, Ўзбекистондачи?

Аксилкоррупсия хизматининг 43 ёшдаги генерал-лейтенанти Ўлжас Бектеновнинг Қозоғистон бош вазири этиб тайинланиши, шубҳасиз, унинг постсовет тарихидаги муҳим воқеадир, дея ёзмоқда Марказий осиё бўйича эксперт, сиёсатшунос Аркадий Дубнов.

Яна ҳам аниқроғи, Алихон Исмоилов ҳукуматининг истеъфога чиқарилиши, мамлакатни 30 йилдан ортиқ бошқарган Назарбоев ҳокимияти иллатларини тугатишга бел боғлаган ҳозирги раҳбарият ҳаракатларининг инъикосидир.

Бундан аввал Элтуз телеграм канали ўз обуначилари эътиборига, Чимкент ҳокимини мажлис ўтказаётган пайтда, тўғридан-тўғри мажлислар залига кириб келган ҳукумат кучларининг коммунал хизматлар рахбарини ҳибсга олиш жараёни акс этган видеони тақдим этган эди.

Буни ҳам, таъбир жоиз бўлса, мамлакат биринчи президенти тош даври унсурларидан халос бўлишга қаратилган ҳаракатлар сирасига киритиш мумкин.

Мамлакатда жадал олиб борилаётган деелбазизация жараёнлари яққол кузатилмоқда, Элбоши дея улуғланган собиқ раҳбар, миллий лидернинг сиёсий мероси изчил қайта кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, ҳукмрон элитада ўзгаришлар рўй бермоқда, Совет Қозоғистонида ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган авлод ҳокимиятга яқинлашмоқда. Кремл, бу авлоднинг идрокида, Қозоғистон учун жуда муҳим бўлса-да, бошқа бир давлат рамзидир.

Дубнов шунингдек, мамлакатнинг янги бош вазири айнан бугун бошланаётган янги давр вакили эканини урғулайди.

“СССР парчаланаётган пайтда, Ўлжас Бектенов эндигина бошланғич мактабни тугатган. Ўша кунларнинг машҳур қаҳрамони унинг адаши, таниқли ёзувчи Ўлжас Сулаймонов эди. Айнан у мамлакатни совет меросидан ажратиб олиш ҳаракатида биринчилардан бўлган эди. Семипалатинск ядро полигонинг ёпилишига эришган ҳаракатларга ҳам айнан у бошчилик қилган эди” дея эслайди Дубнов.

Шу маънода, унинг сўзларига кўра Бектеновнинг бош вазир этиб тайинланиши қозоғистонлик кузатувчилар учун мутлақо кутилмаган воқеа бўлган. Бир кун олдин, 5-феврал куни президент Токаев Смаилов ва унинг командаси истеъфосини қабул қилганида ҳам унинг исми ҳеч бир даъвогарлар рўйхатида йўқ эди.

Шу ўринда қисқа бир ракурс билан Ўзбекистон тарихидан параллел келтирсак. Суронли 80 чи йиллар охири 90 йиллар бошида бизнинг мамлакатимизда ҳам мустақиллик учун кураш бошланган. Унга ҳам айнан ўзбек зиёлилари, тўғрироғи Ўлжас Сулаймоновнинг яқин дўсти ва ёзувчи Муҳаммад Солиҳ етакчилик қилган. Ўша йилларда айнан унинг саъй ҳаракатлари билан ташкил топган “Бирлик” ҳаракати дастлаб Бўстонлиқдаги кимё заводини тўхтатиш, Ўзбекистонни совет ядро ахлатлари олиб келиб тўкиладиган қабристонларга айлантириш анъанасига чек қўйиш ва Орол қуриши оқибатлари билан боғлиқ талаблар илгари сурилган эди. Кейинчалик эса, мамлакатда шафқатсиз репрессия, миллий мустақиллик ва демократия ғояларидан узоқлашиш, юртбошини улуғлаш тенденцияси давом этди. 

Шунга ўхшаш жараёнлар, СССР парчаланганидан кейин Марказиё Осиёдаги қўшни давлатларида ҳам кузатилди.

Қосим Жўмард Тўқаев эса иқтидорга келгач, ҳукуматни ўзгартириш тартиб-таомилини мамлакат Асосий қонунининг парламентдан ўтишда мажбурий бўлишини назарда тутувчи бандларидан четга чиқмаган тарзда, намойишкорона парламент орқали амалга оширди. 

Аммо, адашмаслик керак, парламентнинг роли сезиларли даражада ошиб бораётган бўлса-да, Назарбоев даврида яратилган супер-президент ҳокимият тизими ҳамон амалда сақланиб қолмоқда.

Қосим Жўмард Тўқаев гарчи ўзини партиясиз президент сифатида кўрсатаётган бўлсада, парламентдаги ўринларнинг мутлақ кўпчилигига эга бўлган “Омонат” партияси президентга зарур бўлган бош вазир лавозимига муносиб номзодни илгари сурди…

“Акс ҳолда, ўзининг ишончли командасига эга бўлмаган, президентлик муддати 2029-йилда тугаши кутилаётган ва ўз ваъдаларига кўра бу муддат узайтирилмайдиган Тўқаевнинг “Янги” Қозоғистонни яратиш ва уни модернизатсия қилиш каби амбицияга эга улкан режаларини амалга оширишга улгурмайди. ” дея ёзади Дубнов.

Мансаб зиналаридан юқорилаган Ўлжас Бектенов, хамиша Токаевнинг командасида бўлган ва унинг шахсий кафолатидир. Бектеновнинг коррупцияга қарши кураш хизмати бошлиғи сифатидаги фаолияти натижалари анча самарали бўлган, афтидан Бектеновнинг айни ютуқлари боис Токаев ўтган йили уни ўз администрацияси рахбари этиб тайинлаган эди.

“Лекин аввалроқ Президент администрациясининг илгариги раҳбари Мурат Нуртлеу Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарликка тайинланган. Шундан келиб чиқиб, Қозоғистоннинг ташқи сиёсати бундан кейин ҳам президент томонидан шахсийлаштирилиши аён бўлади” аниқлик киритиб ўтади Дубнов ўз мақоласида.

Шундай қилиб, бугунги ҳокимиятда 70 ёшли собиқ ҳукмдорнинг ўғиллари ёшига етган шахслардан иборат жамоа иқтидорга келмоқда. Бу ўз навбатида ҳокимиятдаги молиявий-иқтисодий блок ва унинг ҳаракатларига оид хатарлар билан боғлиқ масъулиятни ҳам ўз ичига олади.

Чунки, биринчи навбатда, айнан шу блокда Токаев томонидан тайинланган янги вазирлар пайдо бўлди. Айтиш жоизки, Фавқулодда вазиятлар вазиридан ташқари барча хавфсизлик хизмати ходимлари – ИИВ, Мудофаа вазирликлари аввалгидек ўз кучида қолди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги Қозоғистон ҳукуматидаги мулозимларнинг ўртача ёши 48 да.

Янги бош вазирнинг умуман иқтисодчи эмаслиги ҳақидаги иддаоларга келсак, улар аҳамиятсиз кўрингани баробарида, адолатли ҳамдир. Афтидан, Президент Администрацияси раҳбари бўлган ва янги ҳукумат режасини ишлаб чиққан Бектеновдан, президент билан биргаликда режаланган вазифаларни самарали амалга ошириш кутилмоқда, дея ҳулоса қилади Дубнов ўз мақоласида.

Агар бу воқеаларни Ӯзбекистондаги сўнгги воқеалар мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, совет ва юртбоши меросидан воз кечиш масаласидаги ҳаракатлар анча суст ва ўлда жўлда кечаётганини эътироф этишга тўғри келади. Ҳар ҳолда Каримов қабрига гулчамбар қўйиш, президент муддатларининг узайтирилиши, ноллаштирилиши, айрим амалдорларнинг мансаб рокировкаси ва ҳоказо чора-тадбирларни юмшоқ қилиб айтганда сиёсий ҳокимият алмашинуви билан боғлаш қийин.

Элтуз кўчадаги гапни уйга олиб киради. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
12 январ 2018
Ўзбекистонда ва чет элларда шу пайтгача яширин бизнес билан шуғулланиб келган ўзбекистонликларнинг ўғирлик пуллари президент Мирзиёев томонидан амнистия қилиниши ...
2 август 2017
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Би Би Си мухбирига берган интервьюсида бобосидан кейин ҳукуматга келганларни айблади. Марҳум президентнинг арзандаси ...
15 декабр 2020
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозиловнинг президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати тарқалди. Прокурор бир соатдан ошиқроқ вақт давом этган мурожаатида ўзига ...
9 октябр 2018
Ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги октябрь ойининг бошида Ўзбекистонда кўриш тақиқланган 103 фильм рўйхатини провайдерларга тақдим этди. Назорат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...