Асосий мавзулар
19 феврал 2024

Дунë стандартларига зид ўзбек олий таълими ботқоққа чўкди

Ўзбекистонда  лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та хусусий олий таълим маскани лицензияси бекор қилинди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу ОТМлардаги чексиз саводсизлик фазосини ўзгартира олмаяпти. Бу кетишда деярли барча хусусий университетлар ëпилиб кетиши мумкин. Таълим тизимидаги вазиятни тузатишнинг йўли эса уни халқаро акредитация тизими релсига қўйишдир.

Халқаро аккредитация нима?

Халқаро аккредитация таълим сифатини таъминлаш учун дунёда жуда кенг тарқалган ва ўта самарали моделдир.

Халқаро аккредитация – бу аккредитация агентликлари томонидан амалга ошириладиган таълим дастурларининг халқаро стандартларига мувофиқлигини баҳолаш тартибидир.

Америка қўшма шатларида – Олий таълим сифатини таъминлаш агентликлари халқаро тармоғи (Ай Эн Кю Эй Эй Эйч И) ва Олий Таълим Аккредитацияси Кенгаши, ноҳукумат ташкилот (Си Эйч И Эй) га аъзо давлат ва нодавлат ташкилотларнинг глобал уюшмаси томонидан назорат қилинади, ундан ташқари Америка қўшма штатларида уюшмага аъзо бўлмаган нодавлат мустақил аккредитатация ташкилотлари томонидан ҳам назорат амалга оширилади.

Европада эса таълим назорати ENQA (И Эн Кю Эй)  Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича Европа Ассоциациясига аъзо бўлган ва  EQAR  (И Эн Кю Ар) таълим сифатини таъминлаш агентликларининг Европа реестрида рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан амалга оширлади.

Халқаро аккредитациянинг асосий тамойиллари:

– мустақиллик, холислик ва профессионаллик

– аккредитация процедуралари тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлиги, ишончлилиги ва долзарблиги

– қарор қабул қилишнинг коллегиаллиги

Халқаро аккредитациянинг рақобатдош афзалликлари

Халқаро аккредитация университетлар учун нима беради?

– университет томонидан берилган малакаларнинг халқаро тан олиниши, таққосланиши ва конвертацияси, таълим ва хизматларнинг юқори сифати кафолатларини тасдиқлаш, уларнинг халқаро талабларга мувофиқлиги

– университетнинг жозибадорлигини ва асосий манфаатдор томонларнинг амалга оширилаётган таълим дастурларининг самарадорлиги ва самарадорлигига ишончини ошириш

– уларнинг фаолияти ва амалга оширилаётган таълим дастурлари даражасини сифат жиҳатидан баҳолаш, фойдаланилмаётган имкониятлар, салоҳият ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида объектив маълумот олиш

– жаҳон таълим маконига кенг интеграция ва таълим хизматларининг ташқи бозорига кириш

– имидж ўсиши ва миллий ва халқаро таълим хизматлари бозорида рақобатбардош позицияларни мустаҳкамлаш

– нафақат алоҳида университетда, балки мамлакатнинг бутун олий таълим тизими даражасида институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш.

Халқаро аккредитация талабалар учун қандай имкон яратади?

– таълим  кредитлари ҳисобига хорижий ҳамкор университетларга турли академик мобиллик дастурларида иштирок этиш

– бошқа хорижий университетларга магистратура ва докторантурага қабул қилиш

– битирувчиларнинг миллий ва халқаро меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатда ва чет элда мутахассислик бўйича иш билан таъминлаш.

Ўзбекистон ҳукумати нима қилиши керак?

1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистонга халқаро акредитация ташкилотларини таклиф қилиши ва уларга ваколатхоналар очиб бериши лозим.

2. Ҳукумат таълим бўйича халқаро Болония келишувига қўшилиши керак.

3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Чет эл Олий таълим тизимидаги ўзбек тилли мутахассисларни эксперт ўлароқ жалб қилиши талаб қилинади. Мисол сифатида бугунги кунда Ўзбекистон ОТВ кенгашида саводсиз блогерларнинг эксперт сифатида ўтириши ачинарли холат.

4. Ўзбек раҳбарияти  ОТМларни ТОП мингталикка киришини истайди. Халқаро акредитацияциясиз бунинг имкони йўқ.

Халқаро мутахассис фикри

Прагадаги Карл университети олимаси Ленка Хрушкова  назарида халқаро  акредитация таълимни юксакликка элтадиган нарвондир:

Мен халқаро акредитациянинг университет учун шунчаки  расмиятчилик эмас, балки таълим сифатини кафолатловчи ҳамда чексиз имкониятлар эшигини очадиган восита эканлигини таъкидлайман.

Биринчидан халқаро акредитация боис универститет дунë даражасида эътирофга сазовор бўлади. Бу эса студентларга дунë тан олган таълим берилганлигини кафолатлайди. Илм соҳаси узвий боғлиқ бўлган замонавий дунëда бу кафолатнинг ўрни беқиëс.

Иккинчидан  акредитация дунëдаги турли таълим тизимлари ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Бу эса студентларнинг академик дунëда эркин ҳаракатланиши яъни мобиллигини таъминлайди. Айни холат студентларнинг халқаро миқëсда иш билан таъминланиш имконини оширади. Студентлар нафақат чет элда ўқиш каби уникал имкониятга, балки ўз соҳасини биладиганлар, турли туманликни қўллаб қувватловчиларнинг бетакрор даврасига кириш имкони.

Шу билан бирга халқаро акредитация мавжуд ўқув тизими ва программаларнинг доимий тафтиш қилиниб, янгиланиб, мукаммалашиб боришини таъминлайди.

Бу эса дарсларнинг актуаллиги, жахон билан ҳамнафаслиги ва юксак сифатини кафолатлайдиган омил. Айнан шу омил битирувчиларнинг реал дунëдаги мувафақияти учун кафолат бўла олади.

Сўзим охирида юқорида айтганларимдан мухимлиги кам бўлмаган яна бир жиҳатга диққатингизни тортсам. Халқаро акредитация таълим масканлари ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг халқаро даражадаги воситасидир. Бу эса ўқитишда инновация ва тадиқотларга кенг йўл очади.

Гапнинг қисқаси халқаро акредитация бу шунчаки  престиж масаласи эмас. Бу таълимнинг академик дунëдага сифатини таъминловчи уч қиррали олмос.

Халқаро акредитацияга инвестиции киритиш бу келажак учун инвестициядир. Бу барча  студентлар учун порлоқ келажакдир.

Бу Европадаги энг қадимий олийгох олимаси Ленка Хрушкова фикрлари эди. Сўз навбати олий таълимдаги ўзбек муттасаддиларига.

Олий маълумот олаëтган талаба  интеллектуал етук бўлади. Бу эса  янги Ўзбекистон учун энг зарур жиҳат.

Жохиллик ва чаласаводлик эса бу мамлакат эртасини қоронғи қиладиган кулфат.

Ўзбек олий таълимида юзага келган таназзулнинг ўзи бу масалани кун тартибига қўйди.

Элтуз бу мавзуга яна қайтади.

Тағин ўқинг
15 ноябр 2016
Ўзбекистон матбуотида фельетон жанри деярли йўқолиб бўлган, десак янглишмаймиз. Босма нашрлардаги бу нуқсонни электрон ОАВ тўлдиришга уриняпти, шекилли. Сўнгги ...
1 феврал 2016
2016 йил 27 январь куни BJ’s Wholesale Club чакана савдо компанияси Пахта мажбурияти (Cotton Pledge)га имзо чеккан 200 дан ...
2 октябр 2023
Сентябр охирида Ўзбекистондаги хусусий мактабларда «араб тили ўргатиш» баҳонасида экстремизм ва демократик қадриятларга чуқур нафрат ўқувчилар онгига сингдирилаëтгани фактлари ...
16 январ 2024
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонда ҳибсга олинган криминал авторитет Салим Абдувалиев қирғизистонлик депутат Эмил Жамғирчиев билан биргаликда президент Садир ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...