Асосий мавзулар
26 феврал 2024

Кўчадаги гўнг ва ахлат, ойликсиз ишчилар, расмийлар жавоби

Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Хоразм, Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Хоразмнинг Боғот туманидан. У машинаси ойнасининг қорайтирилиши юзасидан текширув нормаси бузилганини иддао қилмоқда:

“Хоразм вилояти Боғот туманида такси хизматида ишлайман. Машинамнинг олди қорайтирилган, яъни тонировкаси бор. Яқинда “Тракер” русумли, 506 ВСФ рақамли машина ортимдан қувиб келиб, хавфли вазият юзага келтириб тўхтатди. Худди хавфли жиноятчини ушлагандай муносабатда бўлди. Текшириш жараёнида тонировка кўрсаткичини 71 фоиз деб чиқаришди. Қонунчиликда ёруғлик ўтказиш фоизи 70 бўлиши керак. Текширув жараёнида бир қанча нормалар бузилди. Аввало, аппарат сертификатини менга кўрситишмади, гувоҳлар ҳам жалб қилинмади. Ёнимиздан олд ойналари қорайтирилган машиналар ўтиб кетди, ходим уларга эътибор ҳам қаратмади. Ҳолатни ИИБ ички хавфсизлиги тизими назоратга олишини сўрайман” дея ёзади боғотлик таксист.

Кейинги мактуб пойтахт вилоятининг Тошкент тумани Ҳасанбой мавзейийдан. Шикоят эгаси Маҳаллага ўзбошимчалик билан гўнг ва ахлат тўкилаётганидан. Фермер хўжалиги дастидан маҳалла кўчаси асфальт бўлмай қолганидан шикоят қилмоқда. У Элтузга йўллаган видеода ҳақиқатан ҳам кўчага ташланган ахлатларнинг тоғдай уюмларини кўриш мумкин.

Кейинги мактуб “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти тизими ишчиларидан келган. Улар тағин маошларининг тўлиқ берилмаётганидан нолишмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидан ёзмоқдамиз. Корхонамиз рахбари ходимларни ишлатиб, ойлигини тўлиқ бермаяпти. Мана бир неча ойдирки, маошдан дарак йўқ. Ишчиларни қисқартириб, қолган ходимларга фақат аванс пулини 2 ой деганда беришди. Тўлиқ маош қачон берилади? Мутасаддилардан муносабат кутиб қоламиз. Илтимос, аниқ маълумот беришсин, шунга қараб, бошқа ердан иш қидиришимиз керак” дея ёзмоқда тўлиқ ойлик ололмаётган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизими ишчилари.

Навбатдаги шикоят Андижон вилоятидан. Автомобил эгаси вилоятдаги метан заправкаларда газ тўлдириш қийин бўлиб кетганидан шикоят қилмоқда. Машиналар навбати узунлигидан йўллар ёпилмоқда. Газ босими паст. Шундай шароитда айрим учар ҳайдовчилар 24-30 минг “шапка” бериб навбатсиз ўтиб кетаяпти, дея шикоят қилади у.

Сўнгги бешинчи мактуб Самарқанд шаҳридан. Уй олишга шартнома тузган қурилиш ширкати мижозлари 7 йилдан бери уй қуриб берилгани йўқлигидан шикоят қилишмоқда.

“Мен – Ражабали Саидқулов, Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси 207-уйдан хонадон олган эдим. Шартнома, 2018 йил тузилган. Аммо 7 йилдан бери уй қуриб берилгани йўқ. Яқинда билдимки, менинг уйимни яна 2 кишига сотишган экан. ИИБ, ҳокимлик ва прокуратурага кўп марта ариза бердик. Аммо, назаримизда, бу тадбиркорга Самарқанддаги масъулларнинг гапи ўтмаяпти. Бунинг устига, масъул ташкилотлар бизнинг номимиздан “масала ижобий ҳал бўлди” деган мазмунда жавоб хати ёзяпти. Биз 100 дан ортиқ жабрдийдамиз. Ҳурматли Юртбошимиздан кўмак сўраймиз” дея ёзишмоқда самарқандлик уй ҳаридорлари.

Элтуз порталига келган шикоятларни ўқиш асносида уларга расмий муносабатлар ҳам келаяпти. Шуларнинг бири “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали Элтузда ёритилган Бомбага айланган кўприк ҳақидаги шикоят юзасидан олинди.  

“Мазкур мурожаат “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. “Бобур” МФЙ “Карвонсарой” кўчасидаги кўприк остида жойлашган газ қувурларидаги газ сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилди. Шунингдек, тармоқдаги ноқонуний уланмалар ҳам тармоқдан ажратилганлиги маълум қилинади” дейилади расмийлар билдиришида.

Кўрсатувимизга келаётган изоҳларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
15 март 2018
Президент Мирзиёев танқиди ортидан 15 март куни «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга ...
11 декабр 2020
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 10 декабрь куни инстаграм саҳифасида мусиқа билан шуғулланмаслини билдирди: “Ўзим яхши кўрган, мени шунча даражага етказган ...
8 август 2018
Рассом Туз бугун эътиборни Россия пропагандасининг «қонхўр энага» фожиасидан Марказий Осиё муҳожирларига қарши фойдаланаётгани мавзуига қаратади. Рассом Туз 2016 ...
18 декабр 2018
Сизга омад тилайман, азизим. Оддийгина омад. Кўчада кетяпсиз, сизни мошина босиб кетмади. Тасодифан ўрмонда мурдани кўриб қолиб полицияга хабар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...