Асосий мавзулар
24 феврал 2024

Сайловни ўтказиш билан Сардор шуғулланади

Сайлов бу демократиянинг умуртқа поғонаси. Ҳар бир ватандош парда билан ўралган хонага кириб, ўз сиëсий иродасини билдириб иқтидор векторига таъсир кўрсатиш имконига эга. Бу имкондан фойдаланиш масаласи айри.

2024 йили дунëнинг 60 дан зиëд давлатида сайлов бўлади. The Economist журналига кўра, айнан бу йил тарихни ўзгартира оладиган сайловлар ўтади. Ўзбекистон ҳам демократик ва дунëвий тамаддуннинг парчаси ўлароқ йил сўнгида депутатларни сайлайди. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш масаласи Элтузда мавжуд эксклюзив маълумотга кўра, Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси  Сардор Умрзоқовга топширилган.

Элтуз мухбири олган видеода Сардор Умрзоқовнинг сайловга тайëргарлик кўриш учун Наманган вилоятига боргани акс этган.

2022 йилнинг июль ойидан Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаб келган Сардор Умрзоқов 2023 йилнинг август ойида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Амалда аввалдан ушбу лавозим бўлмаганлиги сабабли, ҳозиргача Сардор Умрзоқов ушбу лавозимда қандай вазифани бажараётгани ёки бажариши жамоатчилик олдида очиқ савол бўлиб турган эди. Мана Элтуз бу саволга ҳам жавоб топди.

Мамлакат депутатларини янгилаш, нафталин сиëсат ва эски балластлардан қутулишни кўзлаган сайловни сифатли ўтказиш каби вазифа Сардор Умрзоқовга топширилгани аëн бўлди.

Элтуз уйдаги гапни кўчага чиқаради.

Тағин ўқинг
27 июн 2023
Қабристонда яшаётган оила, свет, газ муаммоси ва ойлиги тўлиқ берилмаган ишчилар. Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз улар ...
9 январ 2021
Оқ қуëним аломат,отини қўйдим СаломатДикир-дикир ўйнайди,лимон берсам емайди. Жиззахлик талаба Сайфиддин Оканов Шавкат Мирзиёевга ўзи ёзган шиғирни ўқиб берди. ...
26 ноябр 2023
Шоу лойиҳасидан кўрсатув ҳомийлари, ва продюссерлари босими остида бир неча истеъдодли ёшлар четлатилди. 12 финалистдан бири бўлган Влада Ким ...
24 апрел 2017
Сўнгги икки ҳафта давомида ўзбек телевидениесининг бош хабар дастурлари «Давр» ва «Ахборот»да сезиларли ўзгаришни кузатиш мумкин. Телекўрсатувларда гарчи, янги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...