Асосий мавзулар
25 феврал 2024

Ўрта Чирчиқ ҳокими ҳукумат қарорини ҳам, дўконни ҳам бузди

Президент қарори асосидаги аукцион савдолари орқали олинган жойларнинг бузиб ташлангани иддао қилинган мурожаат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ушбу объектлар аукцион савдосида ютиб олинмаганини расман билдирди.

“Қайд этиш лозим, ушбу объектлар аукцион савдосида ютиб олинмаган ва ноқонуний ўрнатилган контейнерлар ҳисобланади” дейилади Элтузга етиб келган Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати тарқатган расмий билдиришда.

Расмий билдиришда шунингдек, “тегишли ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишларда Ўрта Чирчиқ тумани «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудида йўлнинг қатнов қисми четида қатъий белгиланган қонун талабларига риоя қилинмай ўзбошимчалик билан, қолаверса, ҳеч қандай аукцион савдоларисиз ўрнатилган реклама баннерлари, енгил типдаги контейнерлар аҳоли, айниқса, йўл-транспорт ҳаракати иштирокчиларига қулайлик яратиш, сунъий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида” олиб ташлангани айтилган.

Бундан аввал, Элтуз обуначиси Ўрта чирчиқ тумани ҳокими президент қарорлари асосида ташкил этилган «Аукцион» савдолари орқали ютиб олинган жойни буздириб ташлагани ҳақида хабар берган.

“Қонуний хизмат олиб бораётган тадбиркорларга бундай босим бўлиб, фаолиятига қаршиликлар кўпаяверса кимни тадбиркорлик қилгиси келади? Яна қачонгача бузди-бузди давом этади?” дея ёзғирган эди.

Расмийларнинг билдиришига жавобан у Элтузга объектнинг чиндан ҳам аукционда ютиб олинганини тасдиқловчи ҳужжатларни юборди.

Ҳусусан 2023 йилнинг 29 майида ўтказилган электрон онлайн-аукцион танлов натижалари бўйича LF тартиб рақамли иштирокчи 5690047 лот рақами бўйича танлов ғолиби деб топилгани қайд этилган.  

Электрон онлайн Аукционларни ташкил этиш маркази давлат унитар корхонаси КS 025 92 98 48 cонли баённомасига кўра, озиқ ва ноозиқ кўчма савдо объекти 36 ой муддат билан фойдаланишга берилган ер участкасининг сотилган нархи 945 минг сўм деб кўрсатилган.

Айни ҳужжатда Э-аукцион савдо платформасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18 қарори асосидаги низомнинг 46 банди билан тасдиқлангани, айни баённома олди сотди шартномаси кучига эгалиги, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланиши билдирилган.

Тадбиркорлик субъектлари учун айни талаб, яъни Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, кўчма савдо объектларининг автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олиниши кераклиги Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги хати хулосасида ҳам алоҳида таъкидланган.

Бу билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими билвосита ҳукумат қарори асосида ташкил қилинган аукцион савдолари орқали олинган жойнинг бузиб ташланганини тан олаяпти.

Агар расмийлар билдиргани каби бу қурилмалар йўл транспорт ҳаракатига ҳалақит бераётган бўлса у ҳолда бу муаммолар учун, тағин шу объектни савдога қўйган ҳукумат унитар корхонаси ёки вазирлар маҳкамаси жавоб бериши керак.

Элтуз эса уйдаги гапни кўчага олиб чиқади, каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
13 май 2023
2022 йил  22 Июл кун  ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни  Туркиянинг Ёлова шаҳридаги «Турк Дунёси сиёсатчилари учрашуви» номи ...
23 май 2015
Ўзим ҳақимда маълумот Нодемократик режим Мурожаат ҳуқуқи Демократик тузум ва сиёсий қарашлар Жаноб Бош Котиб! Мен Формонов Азамжон Турғунович ...
2 сентябр 2016
Президент ўлимидан бир ҳафта ўтиб ҳам унинг тириклиги, соғлиғига дуода бўлишга чақириқлар тингани йўқ. Айни аюханнослар фонида Ислом Каримовнинг ...
11 феврал 2017
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат мониторинги якунларига оид ҳисоботини эълон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...