Cатира
8 март 2024

Муштумни ким ўлдирди? – РТдан ваъз

Келди пок гулгун замон, ҳаммомга бошланглар мени…

Анвар Обиджон

МС: Ничиксизла мўччи ойбика хўжик бррило. Ҳаззатишма нерина галди.

Матчонбой мана айтганиндек ўтирибмиз ўчоқдаги ўтни косов билан кавлаб. Расман баҳор келгани билан ҳали совуқ…

МС Гўт кўлагандан гўра ўт кўлаган ëхши. Ўтни кўласанг ўчар¸ қўнгшини кўласанг кўчар. Оғо иштдингзми муштум журноли тормозо урипти.

“МУШТУМ” журнали таҳририяти иқтисодий қийинчиликлар сабаб фаолиятини вақтинчалик тўхтатишини маълум қилади.

Журнал бош муҳаррири Носиржон Тошматов журнали ва унинг барча ижтимоий тармоқлари вақтинча тўхтатилишини билдирди.

Абдулла Қодирий асос солган ҳажвий журнал ўзининг 101 йиллик тарихи давомида ўз йўналишига содиқ қолди: сатира ва аччиқ ҳажвнинг энг яхши намуналари шу ерда эълон қилинди.

Бугун жадидлар ижодига эътибор қаратилаётган бир пайтда жадид журналистикасининг энг ёрқин намунаси касодга учрамоқда.

Журнал муассислари, Журналистлар уюшмаси, АОКА, кенг жамоатчилик бу ҳолга жим қараб турмайди деган умиддамиз.

МС Элтузнинг улли дойиси “Муштум” Ўзбекистонга керак.

Ҳали Муштумни жони чиқиб исрофилнинг сурнайига кирмади. Лекин ëзғувчи Шукур Жаббор уже некролог ëзибди

Қалам учида алам

«ПОЧЧА! СИЗНИ ДЕБ БОШҚАЛАР ЎЛИБ КЕТМАСИНЛАР ТАҒИН!..»
Роппа-роса 100 йилу 9 ой олдин айтилган Қодирийнинг ушбу гапи ҳозирги тил билан айтганда жуда кўп «лайк» тўплаган. Қодирийнинг ушбу кесатиқ гапи ўша даврнинг Жаҳонгир Ортиқхўжаеви бўлган бир бой амалдорнинг попугини пасайтириб қўяди. «Муштум» танқидда шундай даражага эришадики, душманлари муштумчиларга ҳар қадамда шикаст беришдан тоймайдилар. Қодирий уларга қарши ўз мақоласида шундай ёзди: «Тошканднинг эски, хасис, мурдор бойларидан машҳур Бешболабойлар борку… улар жуда ҳозир чулдираб юрубдирлар. Уларнинг қиладирган иши йўқми, билмадим, кишининг қўлида «Муштум» журнали кўрсалар қутирган итдек кўзлари чақнаб, муштлаша кетар эканлар… Почча! Сизни деб бошқалар ўлиб кетмасинлар тағин!..»

Таъзиянома
101 ЁШГА КИРИБ ЎЛДИ!

«Муштум» деган бу отахон журнал Абдулла Қодирийни ўз кўзи билан кўрган, Ғози Юнусни кўрган, Сотти Ҳусайнни кўрган. «Муштум»нинг 1924 йил 4-сонида Қодирий суратини шарж (ўртоқлик ҳазили) қилиб чизилиб, сурат тагида «фелетўнлар қироли — Жулқунбой — Абдулла Қодирий — кулдуриб йиғлатадир, йиғлатиб кулдурадир», деб ёзишган эди. «Қизил Ўзбекистон» – ҳозирги «Ўзбекистон овози» газетасининг 1925 йил 116-сонида бир неча ёзувчиларга қарата ёзилган матбуот ҳазилида Қодирийга шундай шарж тўқилади: «Жулқунбой, ҳаммани уриб қулоғини кар қилдинг…» Бу журналга Абдулла Қодирий Ғози Юнус билан бирга асос солган.
Катта эхтимол билан «Муштум» деган номни ҳам Қодирий ўйлаб топган. Чунки илк сонларидаги «Шапалоқ», «Тарсаки», «Муштум», «Думбул» «Қалампир» тахаллуси билан порахўр амалдорларга қарши ҳажвия ва фелетонларни Қодирий ёзган. «Муштум»да Қодирийнинг «Калвак махзум», «Тошпўлат тажанг нима дейдир», «Ширвонби хола нима дейдир» деган ҳажвиялари эълон қилинади.
Энг даҳшатини айтмадим. Энг даҳшати шундаки жадидлар оқланиб, жадидлар қаҳрамон бўлгани эътироф этилаётган ва ҳатто «Жадид» деб номланган газитлар таъсис этила бошлаган ҳозирги замонда жадидчилар асос солган «Муштум» журнали молиявий сабаб билан ёпилганидир. Парадокс!
Биз ҳозирги авлод Қодирий ибораси билан айтганда «Терак йиқилса энига эмас, бўйига қараб қочадиган» чиқиб қолдик, афсус… Отахон журналдан айрилиб қолдик. Кўмаётганимизда эхтиёт бўлайлик «Акфа» заводи мармар тошини ёқизсак қайтиб чиқолмайди!
Одамлар! Марҳум «Муштум» деган отахон қандай эди?

Шукур Жаббор.

МС: Яхши одам ади дайраварсин

РТ: Ўтган асрнинг бошида жадидлар чиққанида улардан сўрашди¸ сизни бошқалардан фарқингиз нима деб. Уларни жавоби «Шу пайтчача бошқаларни танқид қилиб келишди биз эса ўзимизни танқид қиламиз» Жадидларнинг энг илғор вакили Беҳбудий бобомиз саҳнага қўйган илк асар «Падаркуш» ҳам ўзимизни танқид қиладиган аччиқ сатира эди. Беҳбудийни ўша пайтдаги муллалар кофир деди¸ авом эса ўз халқини кўра олмайдиган ношукур деди¸ Баччабоз подшох Амир Олимхон эса уни ушлаб Қарши шаҳрида қатл қилди.
Илк сатирик журнал Муштумни ташкил қилган Қодирийни ҳам Тошкентда очиб ташлашди. Қиссадан ҳиссани сиз чиқаринг ва савол сизга нега биз шунақа зўўўўўр бўлсак Шимолий Корея каби тзимига эга бўлган урод давлат бўлиб қолдик. Қозоқ Москва кўчасини супурмайди¸ ўзбек супуради. Дунëни фоҳиша билан тўлдирган ҳам ўзбек. ИШИД сафида ҳам 500 ўзбек бор. Бу ўйлаш учун мавзу¸ қарғаниш учун эмас.

МС: Оғо би гапларни новви пейдоси вор. Ҳаммани дарди ичинда. Йеғлап борсонг увлоп чиқоди.

РТ: «Кишилар газета орқали бир бири билан гаплашади» деган гап бор. Йўл ўйдим чуқур деб ëзилган шикоят эгасига етди ва ижобий хал бўлди. Элтузни олқишланг пийпл.

МС: Оғо шу амаерикадаги ўзбекла навчун мўлло даян паразитлани боқиб ëтибди. Калласи кадими вулони?

РТ: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги жанобларга савол: Ўзбекистондан мулла обкелиб четдаги ўзбек диаспораларга тарбиявий соат ўтказиш ғояси қайси ақллидан чиқди?
Президент Мирзиëевнинг «Ўзбекистон дунëвий давлат» дея яқиндагина таъкидлаб айтган гап мазмунига зидку бу хатти ҳаракат.
МС Балки дунëвий давлат принциплари ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ëшуллиларина тарбиявий соат ўтказиш гаракдир ?

Ўзга юртда муҳожир кишининг руҳий сафари турли довонлардан иборат. У бир жойга келади, кўради ва мафтун бўлади – янги жой билан асал ойи бир кун келиб якунланади.

Муҳожир кундалик ҳаёт, оддий турмуш ташвишларига шўнғийди. Айрим нотаниш қоидаларни инкор этади. Жамият билан зиддиятга киришади. Атрофни ўзига мослаштиришга ҳаракат қилади. Брайтондаги кафеда маст ўтирган хўрандалар учрайди, улар официантдан гўшт ҳалолми деб сўраши аянчли манзара.

Ўзбек эркинлик, бойлик истаб мигрант бўлади. Лекин қул кишанларини қўмсагани каби у ҳам ўз кишанларини соғинади. Масалан, ўзбек мигрант жамоати мусофирларини тарбиялаш учун Аброр домлани чақирди.

У келиб ваъз ўқийди, иймон-инсоф диёнатдан сўзлайди. Гапларининг контекстида эса мусулмондан бошқаси душман деган маъно ётади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Исломдан бошқа ҳамма нарсадан нафратланадиган ксенофоб домладан яна нима чиқарди?

Баҳс юритиш одобини билмаган мулланинг ахлоқ ҳақидаги маърузаси сариқ чақага қиммат. Унинг ваъзларини эшитиб, ўзини мусофир юртда бегона ҳис қилган ўзбек муҳожири баттар яккаланади. Юрагида бошқа миллат ва динларга ёвлик, беписандлик уруғлари унади.

Катта машинада юк ташийдиган, Юберда такси ҳайдайдиган, кучайиб кетиб мини ош маркази очган ўзбек мигранти бу маърузаларни эшитиб яна ўзини кишанлайди. Аброрнинг мигрант мухлиси ўз ксенофоб қобиғида қолади. Бошқалар билан ёвлашади. Жамият эса қутбланишни ёқтирмайди, унда юксалиш учун мослашиш, келишиш керак.

Масалан, Нобел мукофотини олган турк Азиз Санжар бу қоидани яхши билади. Ксенофоб мулланинг мухлисидан Азиз Санжар етишиб чиқмайди. Сўконғич мулланинг мухлиси Стокголм саҳнасида туриб ўзбек номини шарафларга кўммайди. Унинг хаёли ўзи ва бошқалар орасидаги кўринмас чегара билан банд.

Аброрнинг мухлиси инерт ва биқиқ – у сервис одами, ўртамиёна корчалон бўлиб қолади. Океаннинг бошқа томонида эса ўзбек мулозимлари демократия ҳайкалини қуриш билан банд. Мулла чиқиб ҳаммани онасидан сўкиб юрса – мана шу демократия деб ўйлайди улар.
Бу демократиянинг шакли ҳам, сояси ҳам эмас. Бир кимсанинг эркинлиги бошқа биров эркинлигига соя солмаслиги керак. Парламент билан очиқ мулоқот, ҳақоратсиз савол-жавоблар, диний бағрикенглик – мана шу асли демократия.

Сўконғич, жанжалкаш домлани давранинг тўрига чиқариб қўйиб, гапиравер дейиш ожизликдан бошқаси эмас.

МС: Оғо Америкага эшик қлиб дўшикдан гирган ўзбекла Байденни сўто барибмиш ишитдингизми?

Ўзбекистонда кўтини қисиб ‘сиёсатга аралашмаслик керак”дея бошини қумга тиқиб, мавжуд ҳукуматга лаганбардорлик қиладиган 35 узбек девор ошиб Америкага ўтиб Америка ҳукуматини судга берди. Улар камситишлардан шикоят қилмоқда Ўзлари девор ошиб ўтган бўлишса, яна нега лўлилик қилишади?
Америкага Мексика орқали ноқонуний йўллар орқали келган ва иммиграция марказларида ушлаб турилган 35 нафар ўзбек АҚШ ҳукуматини ўзларига нисбатан камситувчи сиёсат олиб бораётганликда айблаб судга берди.
Улар АҚШда бошпана олиш жараёнида камситишларга дучор бўлганмиш.

Бу ўзбекларнинг Ўзбекистондаги иккиюзламачи мафкурасини қозоқлар китоб қилиб чиқарган.

МС: Гўтни қисқон бўй бўлоди деян китоб. Лекин бло бой бўлмоқди. Ун холто билан урсонгом монглойи оқормиди би етмаклани

Ойига олти минг ойлик оламан деб 60 минг сарплаб келдим деб тўғрисини айтиш ўрнига минг бир ёлғон тўқиган ўзбек деворошарлари Америка мулозимлари бизга нега ишонмайди деб додлаб ерларга оғанаб ётибди каналаган эшшакдай.

МС Ёлғон гапирганингдан кейин ишонмайдида ғалча!!!

Кейинги пайтда икки тадқиқот ўзбекларнинг нега бунчалик хор ва тавия бўлганиига очиқлик киритди. Биринчиси Украина уруши масаласида Қозоқлар Украинага хайрихоҳ, ўзбеклар кўпроқ Россияни қўллаши ўртага чиқди.

Бировлар юртини босиб ëш гўдакларни ўлдирган Путинни қўллаб қўлтиқлаганларни нияти йўлдоши бўлиб бахти қаролик¸ касаллик ва қашшоқликка нега мубтало бўлгани тушунлиди. Бахилнинг боғи кўкар¸майди. Мана масалан:
БУХОРО ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДАГИ БАЙРОҚЛАР ОРАСИДАН УКРАИНА БАЙРОҒИ ОЛИБ ТАШЛАНДИ
МС: Ярамас урусқуллар ректорини ишдан олиш гарак

Иккинчи тадқиқотга кўра¸ Ўзбекистон ахолиси орасида рухий касалларкўпайган. Халқ рухий бесаранжоом. Бу ноқислик охири тупик. Айниқса Эркаклар танбаллик¸ паразит алонс ва кўрмуридга айланган. Милллат умиди хотинлардан. Хамза айтганидек келди очилур чоғинг ўзлигинг намоëн қил.

Парчалаб кишанларни ҳар томон паришон қил.

МС Оғо уринг потяни.

Тағин ўқинг
30 март 2023
Россия империяси ҳудудлари Аляска ярим оролидан тортиб то Финляндия ва Польшагача, Қора денгиз қирғоқларидан то Тинч океани соҳилларигача, қирғоқларини ...
16 феврал 2021
Расмдаги номи чиққан блогер. У доим сўконғич ҳокимларни ҳажв қилади. Эшикдан бир одам кириб келади. «Ука, мен ўша сиз ...
6 июн 2019
Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори Кристиан Ласслет 30 май куни Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнес империяси ҳақидаги суриштирувини ...
26 сентябр 2024
Тошкент шаҳрида обод қилинган Часовня (Бутхона) ҳақида кўпларнинг хабари бор. Бутхона 1865 йил Тошкент шаҳрини ишғол қилиш жараёнларида ўлдирилган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...