Асосий мавзулар
9 март 2024

Олот итлари, жарима ва нафақа учун пора – ЭП122

Салом қадрли мухлислар Элтузга келаётган сўнгги бешта мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Наманган, Тошкент, Жиззах, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан келган.  

Элтузга жўнатилган видеода Наманган Давлат автоинспекцияси бўлимида навбатда турган 50 га яқин одамлар акс этган. Улар жарима ва турли ишлар билан келишгани билдирилган.

Кейинги мактуб Ташкент шаҳридан.

Хатга илова қилинган суратда Пойтахтнинг таъмирталаь Роҳат айлана йўлидан Оҳангаронга кетиш йўли акс этган. 

«Йўлга Камера ўрнатилган, биринчи поласадан бурилиш керак, акс ҳолда жаримага тортиласиз. Светофор ҳам тўғри ишламаяпти» дея изоҳлайди суратни мактуб муаллифи.

Навбатдаги мактуб болалар нафақасини олиш учун 20 минг пора берганини иддао қилаётган жиззахлик фуқаро йўллаган.

«18 ёшгача болалар нафақаси учун ҳужжат топширдим, қоғозга деб 20 000 сўм сўрашди, 50 000 сўмлик пул бердим, 30 000 сўм қайтим қайтаришди.» дея ёзмоқда у. Видеода Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида бўлган айни ҳолат акс этган. 

“Екобозор ҳудудидаги дайди итлар одамларга азият етказмоқда” Навбатдаги мурожаат тағин Бухоронинг Олот туманидан.

 “Бухоро вилояти Олот туманидан такрор мурожаат йўллаяпмиз. Экобозор ҳудудидаги дайди итлар одамларга азият етказмоқда. Туманимизга келган чет эл фуқаролари ҳам бозор ҳудудига киришга қўрқиб қолган. Бу аҳволда қандай қилиб туризмни ривожлантириш мумкин? Афсуски, мурожаатларимиздан натижа бўлмаяпти. Бу гал туманимиз мутасаддилари амалий чора кўрар…” 

Ва сўнгги мактуб Хоразмдан. 

«Ассалому алайкум ҳурматли элтуз жамоаси. Мен Хоразм вилояти Хива шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман.

Бизнинг Бинокор маҳалламизга ёнғин хавфсизлигиданмиз деб ҳеч қандай шартнома қилмасдан мажбурий деб 110 000 сўмдан пул йиғиб юришибди.

Маҳалла оқсоқоли бизнинг маҳалламиздан пул йиғиш учун қандайдир қоғозга мухр қўйиб берган. Қиш мавсумининг сўнгида шу йиғим керакмиди?

Илтимос амалий ёрдам беринг, буларнинг устидан назорат қиладиган бирорта орган борми?»

Ва бу сизнинг эътиборингизга бугун ҳавола этганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди.

Кўрсатувимизга келаётган изоҳларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
4 феврал 2021
Тошкентнинг жабрдийда хиёбони марказидаги «Мовий гумбазлар» номли иншоот ўзининг яшиллиги ва Брежнев даври меъморчилигининг анча етук қолдиғи сифатида ҳукуматнинг ...
18 декабр 2015
18 ноябр куни Жиззах вилоят ИИБ катта терговчиси Ориф Анарбоев Ўктамни 168 модда (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш)да  айблаш ...
11 январ 2021
Сурхондарёда ҳайвонот боғи ходимлари кийик гўштини Янги йил дастурхонига тортмоқчи бўлишгани борасидаги айбловларни Термиз шаҳри прокуратураси ўрганмоқда.  Прокуратура “Элтуз” ...
13 октябр 2023
РТ: Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам! МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...