Асосий мавзулар
10 март 2024

2024 йилги Ўзбекистонда тиктириш нархи қанча?

Ўзбекистонда бокираликни тиклаш амалиёти ўн йил олдин 150 доллар эди. Ҳозир қанча? Бугунги кўрсатувимиз кўпчиликни қизиқтирган айни мавзуга бағишланади.

2014 йил нашр қилинган бу мақола автори билан ўша йилнинг декабрида суҳбатда бўлган гинеколог шифокорлар Ўзбекистонда аёллар орасида тўйдан олдин бокиралик пардасини тиклашни сўраб мурожаат қилувчилар кўпайганини айтишган эди.

2014 йили  Ўзбекистонда бокираликни қайта тиклайдиган яширин «клиника»лар сони ҳам кўпайгани айтилганди.

Тошкентлик шифокорларнинг 10 йил олдин айтишича, тўйи бузилишидан қўрққан аёлларнинг бокиралигини тиклаши учун 100-150 доллар сарфлаш кифоя.

Бокираликни қайта тиклайдиган яширин «клиника»лардан бирида ишловчи исми сир қолишини истаган тошкентлик шифокорнинг айтишича, бокиралигини йўқотган кўплаб аёллар тўй куни иснодга қолишдан қўрқиб, оғриқли пластик амалиётларга рози бўлмоқда:

– Бу оғриқли, ўта нозик амалиёт. Ҳамма шифокорлар ҳам қилолмайди буни. Сўнгги пайтда бокиралигини тиклашни сўраб мурожаат қилаётганлар, тўғри, кўпайди. Ёш-ёш қизлар келишади.

Ҳозир, ўзингиз биласиз, ёшлар олдингидай эмас, ҳаёт ўзгаряпти, ҳамма ёқда интернет. Лекин, анъаналар ўзгармай қоляпти. Ҳамма бокира қизни олгиси келади. Шунинг учун бокиралигини йўқотиб қўйган қизнинг ҳаёти барбод бўлмаслиги учун дугоналари ёки танишлари чиқади бизга.

Тўй кунини айтишади. Чунки, бу кўпинча тўй куни қилинади, тикилган иплар очилиб кетмаслиги учун аёллар операцияни шу куни эрталабга белгилашади, – дейди тошкентлик шифокор.

Тошкентлик бошқа бир шифокорнинг айтишича, бокираликни тиклаш амалиёти Ўзбекистонда 100-150 долларга тушади.

– Ҳозир кўп келишади. Билмай шу ишни қилиб қўйгани бор. Ҳаётида эркак кишини кўрмай бокиралигини йўқотганлари бўлади, улар ҳам келади. Кимдир, мен сенга уйланаман, деб алдаб ташлаб кетганлари бор. Шунақалар кўп ҳозир, – дейди тошкентлик шифокор.

Бошқа мусулмон мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам бокиралик никоҳ қуришнинг муҳим шартларидан саналади.

Қизнинг бокира эмаслиги кўп ҳолларда тўй кунининг эртаси ажрашишларга сабаб бўлади.

Тўй-маъракаларда ўртани оборадиган бухоролик журналистнинг  айтишича, Ўзбекистонда бокиралик пардасини тиклаб, эрга тегиб кетаётганларнинг кўпайиши айни пайтда кўпчилик эркакларни ҳам хушёр торттирган.

– Кўпинча куёвлар тўйдан, уч тўрт кундан кейин қўшилади келинчак билан. Уч-тўрт кун ичида ип титилиб кетади, очилиб кетади, у жуда хрупкий нарса, уч-тўрт кунда пластик қилдиргани билиниб қолади, – дейди бухоролик опа.

Айни пайтда қизлар орасида бокираликни сақлаб қолиш учун жинсий алоқанинг бокираликка шикаст етказмайдиган бошқа усулларидан фойдаланиш кўпайгани ҳақида ҳам айтилади.

Шарқ давлатларида никоҳгача секс билан шуғулланмаслик қизлар қатори эркакларга ҳам тааллуқлидир. Лекин, бу шартлар эркакларга кўп ҳам мажбурий, деб қаралмайди.

Тожикистонда эса  2014 йили бокираликни тиклаш нархи – 350 доллар бўлган.

Тожикистонда бокиралик пардасини тиклашни сўраб мурожаат этувчи аёллар кўпайгани ҳақида куни кеча Би-Би-Си Ўзбек ҳизмати хабар берган эди .

Савол: 2024 йилги Ўзбекистонда тиктириш нархи қанча?

Тағин ўқинг
7 март 2020
Малика Ҳаё бинт ал-Ҳусайн ўғирлик, мажбурий қайтариш, қийноқ ва қўрқитиш компанияси бошида ўзининг собиқ эри, миллиардер ва Дубай амири ...
29 август 2016
«XXI аср» газетасида (25.08.2016) ЎзЛиДеП партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг «истиқлол берган улкан имкониятлар, эришилган бемисл ютуқлар»га бағишланган ...
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли бир шоири эди. Ундан ...
8 декабр 2021
“Элтуз”меҳнат ҳуқуқларига оид анимациялар туркумини давом эттиради. Бугун биз сизга касаба уюшмасини қандай тузиш ҳақида ҳикоя қиламиз.  Даставвал касаба ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...