Асосий мавзулар
25 март 2024

Турк маҳкамаси ўзбек хотининг эрига тухматини фош қилди

Туркиянинг Denizli Honaz’ида яшаган 3 боланинг отаси 59 яшар пенсиядаги фермер Рамазон Оқбой (Ramazan Akbay) бундан тўрт йил олдин хотини ўлиб ëлғиз қолганди.

Дойим ëлғиз қолмасин деган жияни унга Ўзбекистондан хотин топиб беришга азму қарор қилди.

Ўзбек хотинлари интернетнинг эр қидиряпман деган саҳифасини тўлдириб ташашганини кўрган Рамазон амаки ҳавасланди.

Танлаб шорт лист қилишди. Ва ниҳоят 39 ëшли Зулхинур исмли жувонда тўхташди. Ўзбекистонлик Зулхинур Рамазон акага эрга тегишга рози бўлди.

2023 йилнинг 18 июлида Зулхинур Рамазаон аканинг уйига келиб жойлашди.

Элтуз кўрган видеода Зулхинур машинадан тушиб Рамазаон ака билан апоқ-чапоқ бўлиб ҳовлидан хонага кириб кетади.

Икки кундан кейин Зулхинур уйдан ҳеч бир нарса олмасдан ялангоëқ қочиб кетади.

Олдин духтирга бориб, эрим аъзойи баданимни уриб кўкартирди, деб, справка олади.

Кейин шу справка билан полицияга бориб шикоят қилади. Зулхунур қўлидаги справкада унинг танасида 50 дан зиëд кўкарган жой борлиги ëзилиб фотолар илова қилинган.

21 июл куни Рамазон Оқбойнинг қўлига кишан солиб ичкарига апкириб қўйишади.

Рамазон амаки одамни қулликда сақлаш, калтаклаш ва унинг истагига зид ҳолда жинсий алоқа қилиш каби жазо қонунининг моддалари билан айбланди. Бу айблар исботини топса, Рамазан амаки 45 йилга қамалиши керак эди.

Рамазон ака бу айбларни рад қилди.

Туркияда судлар тошбақа каби секин юради. 2024 йилнинг 8 февралида бўлиб ўтган маҳкамада Рамазон аканинг адвокати Салим Қутлитурк (Salim Kutlutürk,) Зулхинур олган справкани шубҳа остига олди.

Қайтадан қилинган тиббий хулосага кўра, Зулхинур танасидаги кўкарган жойлар Рамазон аканинг уйига келишидан олдин еган калтаклардан ҳосил бўлгани аниқланди.

Калтакдан кейин кўкариб, мўматолоқ бўлиши учун камида 2 кун лозим.

Зулхинур эса шантаж мақсадида бу ишни қилгани, аслида уни Мама рўзалар калтаклаттирганини айтиб йиғлаб саннади.

«Мен ундан бешта олтин билагузук ва битта айфон оберсанг тинч қўяман дедим. Аммо у кўнмади,» деди ўзбек хотин.

Ҳакамлар ҳайъати Рамазон акани суд залидан озод қилди.

Туркия газеталари «Ëлғончи келин» деган мақолалар чиқарди.

«Олти ярим ой бир хотиннинг туҳмати билан бекорга қамағда ўтирдим» дейди Рамазон амаки.

Рамазон амаки Зулхинурга қарши даъво очмади. «Даф бўлиб кетсин¸ худо жазосини берсин» деди.

Шунақа гаплар азизлар. Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиғоринг. Элтуз каналига обуна бўлинг. Рахмат тугмачасини босиб каналимизни қўллаб қувватланг.

Тағин ўқинг
5 январ 2024
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб, сиз билан биргаман. Янги йилда сизларнинг юзингизга қараб, табассум қилиш ...
13 октябр 2017
11 октябр куни ихтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалининг Сирдарё тумани муаммолари ҳақидаги кўрсатуви видеоси овоза бўлди. Кўрсатувда туман ҳокими мулозими ...
6 август 2018
Жўраев озод бўлган қафасда Пардаев пайдо бўлади! Асаби чатоқлар зални тарк этсин! рассом: Туз Eltuz.com 2015 йил 16 ноябрь
8 феврал 2019
Айтайлик, ғорда яшайдиган ибтидоий одам ëниқ турган телевизорни кўриб қолди. Унинг илк реакцияси қандай бўлади? Албатта, дастаси ëғоч тош ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...