Асосий мавзулар
6 апрел 2024

Руспараст ўзбек киноси рахбари касофати

Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда манбаси бизнинг ичимизда, бизни емириб бормоқда. СССРга носталгия, Путинга сиғиниш, русларни улуғлаш ғоялари фақат Россиядан туриб қилинмаяпти, молиялаштирилмаяпти, бугун ичимиздаги айрим руспараст валломатларнинг хавфи Ўзбекистонга каттароқ тегмоқда.

Яққол мисол – бу МТРК ва Киночилар агентлиги. МТРК ҳақида-ку доимий ёзиб бормоқдамиз, бугун киночилар ҳақида гаплашамиз. (P)

Маълумли, киночилар бошида Фирдавс Абдухолиқов турибди, бутун саноат шу одамнинг қўлида бугун.

Унинг ашаддий руспарастлиги Ўзбекистонга қанчалик қимматга тушади?

Келинг буни баҳолаб кўрамиз. (P)

У келгандан сўнг нималар қилинди?

Энг аввало, келиши билан Агентлик номидан “Ўзбек” сўзи олиб ташланди.

Шунинг ўзи унинг қанчалик руспарастлигига яққол мисол. Филмларни, айниқса тарихий филмларни руспараст ғоялар билан суғорди.

Оддийгина “Авлоний” филмини олайлик, у ерда ҳам руслар армияси, рус дипломатияси Авлоний фонида улуғланиб кетилган, филмда жадидларнинг, хусусан, Авлонийнинг ўрни умуман йўқ.

Замонавий филмларда ҳам “Катта оға”га қуллуқ қилиш зўрма-зўраки тиқиштириб ўтилади.

“Барон 2” филми кескин танқидларга учради. Нима учун? Филмда руспарастлик яққол тарғиб қилинган, рус разведкасини улуғлаш орқали ўзбек хавфсизлик хизмати гўё унинг “югурдаги”, хизматчисидек кўрсатилган – бу жуда катта ва қўрқинчли сигнал.

Филмни кўрган томошабинда гўё “Меҳр” операциясини тўлиқ руслар амалга оширган, буйруқ-кўрсатмаларни ҳам руслар берган деган тасаввур уйғонади, сабаби, филмда ўзбек ҳарбийларининг меҳнати деярли 0 га тенглаштирилган.

Филм ўзбек хавфсизлик тизими тўлиқ Россияга бўйсунади, уларнинг назорати остида деган мессежни беради.

Кинонинг айнан шу саҳналари киночиларнинг энг каттаси буйруғи билан яратилганини кўплар эътироф этишди. (P)

Бундан ташқари миллионлаб долларни сарфлаб, бемаза кинофестиваллар ташкил қилиб, тўрини русларга бериб қўйди.

Бутун дунё русларнинг украинларга қарши босқинини қоралаётган, ланъатлаётган, рус санъаткорларидан ҳазар қилиб, уларга бойкот эълон қилаётган бир пайтда у русларга қуллуқ қилди. (P)

Барчага маълум, кинофестивалларга кўп меҳмон Россиядан ташриф буюради ҳар йили. Худдики, бутун фестивал рус оғаларининг марҳаматини олиш, уларни рози қилиш учун ташкилланаётгандек.

Қолаверса, Тошкентда Россиянинг ВГИК филиали очилиб, ёш-ёш руспараст режиссерлар, ўзбек тили, маданияти, тарихидан мутлақо бехабар кадрлар етишиб чиқмоқда.

Огоҳ бўлайлик, ВГИКда ўзбек миллати учун катта хавф туғдирадиган маданий аскарлар армияси вужудга келмоқда, эртага бу аскарлар миллатнинг эртаси, келажагига ғавғо бўладиган маҳсулотларни етказиб беради.

Руспасрастлик ғоялари билан суғорилган филмлар эртага оммада катта оғанинг буюк кучини улуғлаш фикрини уйғотади, унинг босқинчилик сиёсатига кўз юмдиради.

Нега кинонинг тўрини илғор Европа, Америка кино мактаблари эмас, жаҳон кинемотографиясида умуман ўрни йўқ руслар эгаллаши керак? Бу ўзбек киносини русларга бериш, уларни руслаштириш, ўзбек кинемотографиясига хиёнат демакдир. (P)

Ҳозирги кунда агентликнинг аксарият шартномалари Россия билан имзоланмоқда. Руспараст Фирдавс Абдуҳаликов илғор ва тажрибали кино мактабларига мурожаат қилиш ва ҳамкорлик қилош ҳақида умуман ўйлаб кўргани ҳам йўқ.

Ҳеч қачон на оила, на омма олдида ўзбек тилида гапирмайдиган кино раҳбаридан миллийликка хос филмлар, ўзбекона лойиҳалар кутиш мумкинми?

Халқаро тадбирларда ўзбек тилини умуман қўшмайди, асосий тил доим рус тили бўлади. Қолаверса, агентликда иш тўлиқ рус тилида, ҳужжатлар ҳам, мулоқот ҳам.

Ўзбек кино агентлиги Россиянинг Ўзбекистондаги юракчаси бўлиб қолмаслиги керак.

Тилни улуғлаш ҳақида ёниб-пишиб гапиришимиз нима бўлади агар маданиятимизнинг ажралмас қисми бўлган кинемотография бу тилдан ор қиладиган инсон қўлида қолаверса?

Кино – буюк идеалогия, мафкура қуроли, давлат унга миллардлаб маблағ ажратади.

Бу Кирпи кундалиги эди. Элтуз ўзбек киноси атрофида етилаётган муаммоларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
25 сентябр 2020
Мана, азизларим, ҳафта айланиб дийдор кўришдик. Ҳафта ичида интернетнинг ўзбек сегменти нафрат билан тўла бўлди.  Аввалига кореялик эржонларга посилка ...
12 феврал 2020
Гапнинг қисқаси, «Илҳом» театрини ўз ўрнида қолдиришга эришилди. Аммо Тошкентдаги «Илҳом» театри атрофида гап чувалашди. Ижтимоий тармоқларда «Илҳом» театр ...
21 апрел 2023
1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин ...
11 феврал 2019
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг лавозимидан бўшатилиб, ўрнига Абдусалом Азизовнинг тайинланишини 11 феврал куни Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...