Асосий мавзулар
17 июл 2024

Америкада яна бир ўзбек хотинини ўлдирди

Америка Қўшма Штатларининг Иллиноис штати, Нейпервил шаҳрида яшовчи асли ўзбекистонлик 55 ёшли Зоҳир Қудратов ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Раҳимахон Қудратовани юрак қисмига 30 мартадан ошиқ пичоқ уриб ўлдирганликда айбланмокда.

Шанба тонги, 6 Июль куни Нейпервил полициясига жуфтликнинг ўсмир қизидан ёрдам сўраб қўнғироқ келиб тушган.

Етиб келган полиция ва тез ёрдам уринишларига қарамай Раҳимахон Қудратова касалхонада уч соат ўтиб вафот этган.

Зоҳир Қудратов Раҳима Қудратовага пичоқ билан зарба етказаётган пайти собиқ жуфтликнинг ўсмир кизи отасидан пичоқни куч билан тортиб олишга уринади, полиция берган маълумотга кўра, шу дамда ҳам Қудратов собиқ хотинига яна 2 марта пичоқ санчишга улгуради.

Қўлидан пичоқни олиб қўйган қизига юзланиб «Кечир қизим» деб ерда жон талвасасида ётган собиқ турмуш ўртоғининг юзига яна икки марта куч билан тепади.

Полицияга берган кўрсатмасида Қудратовларнинг қизи, ота-онаси 10 йил олдин ажрашгани, лекин шунга қарамай, икки қаватли уйнинг икки қаватида алоҳида ҳаёт кечирганини айтган.

Одатда Раҳимахон Қудратова истиқомат қилган иккинчи қават эшиги код билан қулфланган бўлган, аммо айнан ўша куни Зоҳир Қудратов собиқ турмуш ўртоғининг орқасидан уйнинг унга тегишли бўлган қисмига бостириб кирган.

Қудратовларнинг қизи отасининг бадфеъл ва зўравон бўлгани, онасини мунтазам дўппослаб келгани ва 2023 йилнинг октябрь ойида Раҳимахон Қудратовага Ўзбекистондалиги пайтида пичоқ билан ҳужум қилиб, унга 3 марта зарба етказгани, бунинг натижасида Раҳимахон Қудратова Ўзбекистон касалхонасининг жонлантириш бўлимида даволаниб чиққанини айтиб берган.

Жиноятнинг шафқатсизлик билан содир этилгани Зоҳир Қудратовнинг зўравон ўтмиши  ҳамда Ўзбекистонга қочиб кетишга уриниши хавфи борлигини инобатга олиб, Вилл Округ судининг жиноий ишлари буйича судьяси Қудратовнинг тергов олди гарови билан озодликка чиқиш илтимосини рад этди.

Хотин гўрда. Эр қамағда.

Нейпервил АҚШнинг Иллиноис штатидаги энг гўзал ва тинч шаҳар ҳисобланади.

Иллиноис Штатнинг энг юқори рейтингли мактабларига эга бу шаҳар ўзбек муҳожирлари орасида жуда машҳур.

Қудратовлар ҳам шу шаҳардаги ҳашаматли, 1 миллион доллардан баланд баҳоланган, икки каватли – 5 хона ва 6 ҳожатхонадан иборат уйда истиқомат қилишган. Элтуз ҳорижда яшаётган ўзбеклар жиноятига оид хабарларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўришни ёки шунчаки каналимизни қўллаб қувватлашни истасангиз, супер раҳмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
10 март 2022
Берлинда жойлашган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари форуми ташкилоти 2021-йилда марказий давлат томонидан ўрнатилган Мажбурий Меҳнат топилмаганидан сўнг, «Cotton campaign” коалицияси ...
13 май 2023
2022 йил  22 Июл кун  ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни  Туркиянинг Ёлова шаҳридаги «Турк Дунёси сиёсатчилари учрашуви» номи ...
4 май 2023
Туркистонни ишғол қилган рус босқинчи генерали фон Кауфманга Тошкентнинг бош хиёбонида 1913 йилнинг 4 майида ёдгорлик ўрнатилган эди. Ушбу ...
18 ноябр 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: «Мошнинг пулини бугун кечга ўзим уйингизга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...