Асосий мавзулар
21 июл 2024

АҚШда ўзбек эркак оммавий қотиллик содир қилди 

Американинг Нью-Йорк штати, Бруклин шахри, Бенсонхёрст (Bensonhurst) худудида 24 ёшли ўзбек эркак ўзининг онаси, акасининг турмуш ўртоғи ва 5 ва 4 ёшли жиянларини чавақлаб ташлади.

19 Июль, жума кечки соат 10:15 лар чамаси  Бруклин Полиция бошқармасининг 62-бўлимига бир қанча фуқаролардан содир этилаётган жиноят ҳақида қўнғироқ келиб тушади.

Зудлик билан етиб келган полиция ҳодиса жойида 56 ёшли Мавлюдахон Файзиева, 27 ёшли Мафтунахон Ҳакимова, 5 ёшли Камила Шавкатова, 4 ёшли Тимур Шавкатовларнинг қонли таналарини топишади. Мавлудахон Файзиева бўйин соҳасига 3 марта пичок суқилгани, Мафтунахон Ҳакимова қорин ва бел соҳаларига пичоқ суқилгани, ва болалар хам пичоқ билан зарба етказиш натижасида оламдан кўз юмгани маълум бўлади.

Полиция етиб келганида Мавудахон ҳали нафас олиб, жони узилмагани айтилади. 

Жиноятни содир этишда Мавлудахоннинг 24 ёшли ўғли ҳибсга олинган. 

Бруклин Полицияси офицерларидан бирининг норасмий баёнотига кўра, Бу оила Ўзбекистондан 2010 йилда Грин Карта лотереясини ютиб олиб Америкага келган ва 10 йилдан ортиқ 1590 Бруклиннинг Ғарбий 8 чи кўчасида истиқомат қилиб келишган.

Биринчи бўлиб жиноят содир этилган квартирага болаларнинг отаси, Мафтунахоннинг турмуш ўртоғи етиб келган.

У квартирага кириб қўллари қонга ботган укасини кўради. «Хотиним қани?? Болаларим қани? Болаларимни нима қилдинг?? деган бақириқли овозларини қўшнилар эшитишади.

Ака 911 рақамига қўнғироқ қилиб ёрдам сўрайди. полиция билан телефонда ёрдам сўраб йиғлаётган ота болаларининг жасадини  уйнинг кийим сақлаш учун мўлжалланган омбор-шкафидан, ахлат ташлаш учун мўлжалланган пакетга ўралган холатда, онасининг танасини эса кўрпага ўралган холда диван орқасидан, аёлининг танасини эса бошқа бир хона бурчагидан топади.

Жиноят Бруклин Полиция бошқармасининг детективлари томонидан ўрганилмоқда ва хозирча хибсга олинган қотил ўғил шахси полиция томонидан очиқлангани йўқ.

Бу ҳодиса Нью Йорк аҳолиси ва АҚШ нинг барча йирик Ахборот Агентликлари томонидан  қизқин муҳокама қилинмоқда. 

Мана шундай нашрларнинг ходиса ҳақидаги видео материали остида даҳшатга тушган Америкалик ва айнан Бруклинлик Америка фуқароларининг изоҳларига кўзингиз тушади.

Изоҳлар орасида «Яна ўзбек эркак пичоқ билан ҳужум қилдими?» «Нега ўзбек эркаклар оиласига пичоқ билан ҳужум қилади, кимдир биладими, бу уларнинг анъанасими?», «Қўрқиб қолдим, энди ўзим билан газ-балончасини олиб юрибман» каби фикрларни кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, оҳирги йилларда бир қатор давлатларда истиқомат қилаёткан ўзбекистонлик эркаклар томонидан қотиллик, педофилия, босқинчилик, таъмагирлик, қуролли ўғрилик содир этиш каби жиноятлар билан боғлиқ бўлган холатлар шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Қотил чурбаннинг исми хали тергов тарафидан сир сакланяпти экан. Элтуз ҳорижда яшаётган ўзбеклар қотилликларига оид хабарларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўришни ёки шунчаки каналимизни қўллаб қувватлашни истасангиз, супер раҳмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
31 июл 2023
Шахрихонсойда уч ўспирин жасади топилди. 30 июл куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсойдан учта ўспирин йигит мурдаси ...
30 май 2017
Ангрен шаҳрида Ўзбекистоннинг шўролар даврида илк президенти бўлган Йўлдош Оҳунбобоевга ўрнатилган ҳайкал бузиб ташланди. Бу ҳақда 29 май куни ...
21 март 2023
Gazeta. Uz нашри таги ўзбекистонлик Украина қочқинлари Германия бошкенти Берлинда ресторан очди «мазаси яхши» деб ëзгани учун бу емакхонани ...
19 феврал 2021
Ўзбекистондаги қўғирчоқ партиялардан бири бўлган “Миллий тикланиш” партиясининг ўз таъбирича “президент тайинлаган” раҳбари Алишер Қодиров сўз эркинлигига феълан қарши ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...