Асосий мавзулар
23 август 2024

Нега ўзбек эркаги ҳижоб кияди? – РТдан ваъз

РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило. Хиводайи Гулнора бийи, Исмойил олқош, Сопоргул опо, Сўлтонпошшо апкала, ҳокимла, Матчон бувони Москвадайи асрак охтиқлори ничиксизла…

РТ: Матчон Суқулиш, тўйда салом айтгандай бўлдингми?

МС: Оғо хозир қури саломни қизиқи йўқ. Касмайинча қон чиқмиди. Пл билан гўришиш гарак. Бар порани ўлдир пуқарони.

PORANEWS

RT: Ғаллаороллик ҳоким ёрдамчиси И.К. Бир овсарни баннисага ишга апкираман дея 1200 доллар пора олганида ушланди.

MS: Медсестра бўлиш учун поро баржакми би етмак қон тошоғонло. Кейин нито укол урип одом ўлдирадила…

РТ: Ўртачирчиқлик ҳоким ёрдамчиси К.М. 1,8 гектар ерни 10 йил муддатга ижарага обераман дея 15 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 13 минг доллар олганида ушланди.

МС: нерда ву зам ҳоким

РТ: Қамағда. Зам ҳокиммас. Ҳоким ëрдамчиси

МС: Помҳоким қомоқдо. Ина киштак ротолло. Туямўйин сардориман, воҳай воҳай!

РТ: Фарғона ҳарбий госпиталида санитарка бўлган хотин ишга олиб кириш учун 1000 АҚШ доллари пора олди.  Санитаркани ишга киритишда госпитал бошлиғи ўринбосари ёрдам беришини таъкидлаган. Тезкор тадбир давомида қўлга олинган санитарка Фарғона вилоят суди томонидан бир йил ахлоқ тузатиш ишлари ва энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима билан жазоланди.

+++

Тошоблдаги консалтинг фирма раҳбари тошкентлик лохга чет тилини билиш бўйича миллий сертификат олиб бериб, уни Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Порахўр қамағда. Қолган миллион миллион порахўр мулозимлар ҳали қамалмади. Тегирмон навбати билан.

МС: Ҳа қорсилдоп учиб, гурсилдап синггой. Барганам, олғоном. Юртни порахўр босипти. Оғо қури порохўр. Инди апрснюса ўтинг. Ўзбекистондаги ҳар уч одомни бири априс, бири лох яна бири козел…

АПРС НЮС

Нуробод туманида Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилиб лохлардан пул териб юрган  апрсни ушаб қамаб ташашди.

Апрс Э.Х. гўёки Англия давлатидаги министр таниши ёрдамида 5 нафар ўзбек қашшоғини ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг жами 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

МС: Априст нерда хозир?

РТ: Апрс қамағда. 

МС: Лохла пода пода бўлиб ким оладиё шугинани дап қонор холтода  пул кўтариб юрибдила. Оғо сал узинроқ, подробний атип ойтинг бу априслани. Эл билсин новви, нерда, навчун…

Коррупцион схема

«Перевод» билан қозоқ, қирғиз, ўрис, оқўрис ва бошқа шубҳали давлатлардаги университетлардан Ўзбекистон ОТМларига кўчиришни ТАҚИҚЛАШ керак.

Бу 100 фоиз коррупцион схема. Минглаб мисоллар бор. Мана бу эса Бош прокуратура хабари.

«Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Корзинка” савдо мажмуаси автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ю. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.»

МС: Нерда бу априс

РТ: Бу фирибгар апрс қамағда. Аммо қамоққа тушмагани қанча?

МС: Хиррик

«Туркия орқали Америкага жўнатвораман» дея ўзбекларни алдаб пулини ўмарган апрс 48 яшар Дилафрўз Мадиева Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбул шаҳрида қўлга олиниб қўлига кишан солинди. 

Ўнлаб одамларнинг пулини олиб қақшатган апрс икки йилдан бери қидирувда эди. 

Истанбулдан депорт қилинган Дилафрўзни Тошкент аэрпортида қамоқ машинаси кутиб олди. Апрс қамағда.

Ўзбекистонда энг кўп содир қилинаëтган ва кишилар энг кўп зарар кўраëтган жиноят фирибгарлик бўлиб қолмоқда. 

Матчон Суқилиш айтганидай ҳар уч одамнинг бири фирибгар.

МТ: Новви даваади Навоий отомиз?

Жингл

Чустлик АПРС

Чустлик фирибгар И. Раҳмонов ўзининг “Жентра” русумли машинасига харидор бўлган Х. Мирзаевдан 17 минг АҚШ доллари олган. 

Фирибгар худди шу машинани фуқаро М. Халиловга ҳам сотган ва ҳужжатларни расмийлаштириб бермаган ҳолда дастлабки тўлов учун 3200 АҚШ доллари олган. 

Пуллар тўлиқ еб юборилган, машина эса йўқ.

Давлат рақам белгиси 50 К763ВВ бўлган Жентра мошин қидирувга берилган. 

Фирибгар ҳозирча қамағда эмас

+++

Тошкентлик 49 яшар апрс ëлғондан  «Ўзбекфильм»да начальник бўлиб ишлайман деб кино олмоқчи бўган битта лохни  яхшигина суммага ухлатди. 

Бу апрс Зангиота қамағидаги битта аристон хотин хаëтига бағишланган кўп қисмли сериални суратга олиш учун худсоветдан изн абераман деб 20 минг долларни олган вақтида қўлига кишан солинди. 

Апрс қамағда. Аристон хотинам қамағда. Кино ҳақидаги гап фуфло. Фақат савол туғилади. Демак шу пайтгача Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашдан катта пора эвазига туфта киноларга рухат олиб келинган бўлиб чиқадими. 

Эҳ Шуҳрат ака. Эҳтиëт бўвуруинг.

МС: Каримопни қамоқдайи қийзи Гуннора апика ҳоққинда олжоқмади кинони. Хозирқи президентни қизлори ҳоққинда олсо бўлмйдими амдолли…

РТ: Ленин айтганидай, барча санъатлар ичида энг муҳими кино…

МС: Оғо ўлган қотқон¸ арини ўлдирган, хотинини сўйғонло йўқми. Шумховорлора ўтинг инди. Газикма газик.

Шумхабарлар

РТ: Қашқадарёда 14 соат узлуксиз ишлаган ИИБ ППС ходими уйқусираб аварияга учраб ўлди.

МС: Милиса гўрда. Адолат нерда?

РТ: Қашқадарёнинг Ғузорида ўз эрини ўлдириб, мурдасини қудуққа ташлади. 40 яшар эр гўрда. Хотин қамағда.

Жингл ҳаëт бешафқат

МС: Қутулипти ноймит. Ор номуси бо хотин акан. Ўлисини қуйиғо тошомин, тондирдо ëқиш гарак ади. 

РТ: Тошлоқлик 32 яшар ўғил ўз онасини ўласи қилиб уриб, бармоқларини ток қайчи билан кесиб ташади. 

Она бўлса «боламни қамаманг» деб ариза берди. Тошлоқлик «маньяк»ни олдин қамашди, кейин суд қарори билан жиннихонага текширишга юборишди. Суд қарорига кўра, хужум қуроли йўқ қилинди.

Она баннисада. Бармоқлар гўрда. Ўғил жиннихонада. Ток қайчи металоломда. Разолат ва касофат Янги Ўзбекистонда.

Шуҳрат Ғаниев Пархона хокими бўганида тошлоқликлар ҳақида айтгани юз поиз тўғри.

МС: Новви давади Шухрат бират…

видео

МС: Оғо инди газик шилқимистон тозолиқлорино. Ким кимни амжакини ғижимлоди. Ким кимни атди?

РТ: Яккасарай суди 24 яшар тошкентлик таксичини мижозга секс шилқимлик қилгани учун беш суткага қамади. 

Таксичи ўз машинасига ўтирган уч нафар чет эллик қизларга қошини қоқиб, кўзини қисиб,  хар хил уят гапларни рус тилида айтган.

Қизлар русча билмаймиз, инглизча гапирамиз деганида бу шўпр деган секс шилқим қўли билан «трах трах» ишорасини қилиб кўрсаткан. 

Бардачоқдан елим закарқоп (кондом, презерватив) олиб қизларга кўрсатган.

Қизлар машинадан тушиб қочиб, милисага хабар беришган.

Судда бу секс шилқим ўз айбини тўла тан олди, қашшоқлиги, аренда мошнда кира қилиши, ҳамда касалу нимжонлигини айтиб, йиғлаб кечирим сўради.

Секс рижол жинсий шилқимликда айбдор деб топилиб, панелнийга юборилди.

Секс шилқим шўпр қамағда.

МС: Ўл монлойи қоро!

РТ: Бошқа шўпрлар эса эрталаб энасидан дуо олиб «албатта мижозларимни эмчагини эзғилайман» деб ишга отланмоқда.

Шилқимистонда яна бир тонг отди.

Юнусобод суди 54 яшар электрикни ëш болага сексуал шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамади. Судда электрик қашшоқ ва касал экани учун қамамасликларини кўзида ëш билан тиланди.

Электр тизимидаги проблемани тузатиш учун уйга чақирилган электрик бегона хонадондаги ëш қизчани пийпалаб эзғилаб бошлайди. Бу холатни қизнинг бувиси кўриб қолиб, милисага телефон қилди.

Секс шилқим ва педофил светчи қамағда. Нега «Ўткан кунлар» киносида «Отабек Кумушни ўпгани» учун кинони запрет қилишни сўраб ўзидан аврат қоровул ясайдиган яратиқларнинг сўзи шу қадар шилқим ва сексуал озабоченний? 

Статистикага кўра, порнхаб кўрарманларининг асосий қисми  МО даги рижоллар экан.

Бу иппласлар Ироқдаги каби 9 яшар қизга уйланиш қонуний бўлишини куни тун орзу қилишади.

МС: Далше сўлланг оғо…

Денов туман 11-мактаб директори, олий тоифали педагог  Турсунов Абдурасул  Минор маҳалласида яшовчи эри Россияда мардикор бўлган хотинни уйига кириб қип яланғоч бўлиб айшу ишрат қилаëтганида ушланиб самосуд¸ сазойи қилингани ҳақида Элтуз ëзган эди.

Сурхондарë вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси  махсус ëрлиқ билан расман бу хабарга муносабат билдирди.

Бу хабарда айтилишича. Турсунов Абдурасул  13 август куни дирктрликдан бўшатилган.  Турсунов эри ўрисда юрган жувонни 17 август куни тагига босган. 

МС: Ҳа, турмин қолғий Турсуновни асвопи…

РТ: Демак бу севги холатида Турсунов мактаб директори бўлмаган. Оддий «Лайли Мажнунлик» Любовь марков. Қилган мамнун¸ берган рози. Тарқалдик.

МС: Саёқ юрган – задний число билан таёқ ейди.

РТ: Хурматли эркаклар, диета қилинглар. Қорин тарвуздай бўлиб кетмасин. Директор эканман деб олдингизга қўйилган емакни ямлаб ютаверменг. Ашииинча бўп кетади кейин қорин. Мешайт қилади. Соғлиққа ва имиджга зиëн.

Титр: Рекламанинг ити

Эълон. Эшик сотилади. Нархи 2 миллиард. Яхши эшик. Ўзлиги яшашлиги учун қурилган, сифатли. Давлатти пулини қайтариш учун сотяпти. Бўмаса сотмасди. Олувчилар Мадвазирликка мурожаат қилинг. Тез, срўчна, сотилади. Нақд пул, доллар, танга, крипта парқи йўқ.

ЭР ЎЗИ НЕГА КЕРАК? 

Россиядаги эри билан видео қўнғироқда уришиб қолган хотин аччиқланиб ўз боласини бўғди. Мигрант эр ушбу видеони ИИБга жўнатган. Хотин икки ярим йилга қамалди. Хотин қамағда, эр Россияда, бола детдомда. 

Маълум бўлишича, мигрант эр Россияда иккинчи хотин олиб, Ўзбекистондаги оиласига пул жўнатмай қўйган. Хотин муқаддам ажрашган, унинг биринчи эри ҳам Россияда уйланиб олиб икки боласига умуман пул жўнатмаган.

Ўз боласини бўғиб қийнаган хотин айбдор. Бироқ боласига пул жўнатмасдан очдан ўлдирмоқчи бўлган эр ҳам айбдор. Қонунчиликда масъулиятсизлик учун жавобгарлик йўқ. 

Эрим бўлса, ишлаб боқади қабилида шоша-пиша турмуш қурадиган хотинлар кўпайган. Бир-икки кечалик кайфини ўйлаб уйланадиган сўбутсиз эркаклар ҳам кўп. Манфаатлар устига қурилган ёлғон оила нимага керак?

Бундай оиланинг функцияси аламзада, меҳрсиз, ҳеч кимга керакмас болаларни кўпайтиришдан иборат.

МС: Оғо инди, маънавият янгиликларина ўтинг. Одомло сал тарбия гўрсин…

20 яшар ангренлик куспуруш 20 яшар ўзбек қизни Дубайга жалапчиликка ювораëтганида Тошкент аэропортида қўлга тушди. Бу куспуруш Дубайдаги ўзбек мамарўзадан ҳар битта юворган жалап учун 2000 доллардан оларкан. Қиз учун Дубай ухлади. Куспуруш қамағда.

+++

Наманганда 50 ёшли эркак масжидда ўғрилик қилгани учун  3 йилу 7 ойга кесилди.

МС: Хороп. Мечиттдайилани кийсасини касипми

РТ: Шариат ўрнатаман деб чиқиш қилган Одилхон Камолов деган рижол қамалди.

МС: 15 сўтка оз бу мўллоға

РТ: Ўзбекистонда мишиқи боласини  ноқонуний ҳужрадаги педофил муллага обориб «этиям, кетиям сиздики» дейдигон зомби  ота-оналар учун жавобгарлик кучайтирилди.

Сенат ниҳоят уйқудан уйғониб, олий мажлис томига қора байроқ осишни орзу қилган  зомбилар қурт қумурсқа, бит бурга каби кўпайиб эпидемияга айланганини тушуниб етди. 

Муҳокама жараёнида сенаторлар кейинги йилларда вояга етмаган болаларни қонунга хилоф диний таълим олишга айнан ота-оналарнинг ўзи олиб бориши ҳолатлари кўпайиб бораётганини таъкидлади.

 2021-2023 йиллар мобайнида ноқонуний диний таълимотдан сабоқ бериш билан боғлиқ 2 457 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган. 

Уларнинг 1 479 таси  “ҳужра” шароитида ташкил этилган бўлиб, уларда таҳсил олаётганларнинг 60 фоизини вояга етмаганлар ташкил этган”, 

Билдирилишича, сўнгги 3 йилда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган вояга етмаган шахслар сони 4 бараварга ошган.

 МС: Оғо шу мактаблани илип тошоб боллони мўллоло ўқитаварса новви бўлоди?

 РТ: Араблар электр токини қахрабо деб аташади ва замонавий араб давлатларининг барчасида  физика дарсларида ток билан боғлиқ жараëнлар ўқувчиларга илмий жиҳатдан тушунтирилади.

Ўзбекистонда физика ўқитувчиси жумага кетгани боис, кўп холларда болалар физика дарсини ўқимай мактаб хатм қилади. 

Бу боллар қатнаган хужраларда эшитган чўпчакларида эса электр токи ҳақида ҳеч нарса йўқ.

Маймуна онамизнинг уйларида электр бўлмагани аниқ. 

 Майли, ўқимаса ўқимасин физикани «зато ўлсам устимда тажвид билан қироат қилади» деган ота эналар шашишманг.

Физикани билмагани учун ўлган болангиз мурдаси устида сизнинг тиловат қилиш имконингиз кўпроқ. 

Қарши туманидаги бассейнда 18 яшар болани ток урди.

 Бола срази тарашадай қотиб, бир кўкардию ўлди қолди.

Бу бола сувдан чиқиб хўл оëғини бассейн ëнидаги разеткага тиққан.

Боланинг электр токи ҳақидаги билими йўқлиги бир муаммо. Бассейндаги сув ëнига юқори кучланишли токи бор тўртталик разеткани ўннатиб қўйганлар қайси хужрани хатм қиған?

Хуллас бола гўрда, физика маллими жумада, монтерлар умрада, техника хавфсизлиги эса через хайратон Шибирғонга кетиб қоган.

+++

Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги заправкада пистолетчи бўлиб ишлайдиган ўзбек мигрант диний экстремизм ва терроризмда айбланиб қўлга олинди. 

Терговга кўра, ўзбек мигранти бошқа марказий осиëлик мардикорларни ИШИД, ХУРОСОН террор ташкилотига ëллаш ва исломий терроризм пропагандаси билан шуғулланган.

 Элтуз кўрган видеода ўзбекнинг қандай ушлангани акс этган.

Террорчи ташкилот бўлган ИШИД (ДОИШ ëки Ироқ Шом Ислом Давлати) сафларига мингларча ўзбек эркаклари кириб Суриядаги тинч аҳолини қириш билан шуғулланган. 

 Мингларча ўзбек хотин-қизлари эса ИШИД каллакесарларига эрга тегиб, «секс жиҳод» қилган. Бу Секс жиҳодчи хотинлар ИШИД ютқазганидан кейин курдлар қўлида хор бўлиб юрувди. 

Ўзбекистон ҳукумати бу ҳижобашка отин ойи, секс жиҳодистларни террорчилардан орттирган бола бақрасига қўшиб, беш самолёт қилиб, давлат ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарганди.

 Бу хотинларнинг бир қисми  яна айланма йўллар билан Миср ва бошқа радикализм марказларига қайтиб кетган.

 Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас.

 Бу матн остига қолдирилган изохда Суриядан қайтарилган 785 хотиндан 620 нафари қайтиб кетган ва 100 га яқини қайтадан оғир жиният содир қилган. 

Фото

МС: Бу зомбилара гап таъсир атмийди

 РТ: Таъсир қилади. Мана Диний пропагандачи блогер Гўзал Назарқосимова диний мавзудаги постларини тўхтатишини маълум қилди. 

Элтуз Гўзал Назарқосимованинг дин мавзусидаги радикал қарашлари ва куч ишлатар тизимларга таҳдиди ҳақида тўхталган эди. Шундан сўнг, Назарқосимова интернет фаолиятидаги мавзуни ўзгартиришга қарор берди. 

МС: Борчамиза дунёвий давлат саодати ёр бўлсин.

РТ: Одамлар ҳали ғорларда яшаган пайтда уларни тўда сифатида бошқариш учун овбоши ва унинг админстрацияси ëнида бошига мамонт ичагидан салла ўраган рухоний бўлган.

У одамларга руҳий таъсир кўрсатиб, ўлдирилган қўтоснинг сони ва юмшоқ жойларини овбоши ва унинг оиласи «ейишлиги жоиз», сизлар бўлса «шукр қилишингиз ва мен нима десам индамай аши ишти қилишлигингиз жоиз» деб стрелка бериб турган.

Ғор одамлари «уввв» деб бу мамонт саллани гапига ишонишган. 

Бу мамонт салла «бир икки йил олдин бизани ғорга наезд қилиб, бола бақра хотин халажни ўлдирган палоний босқинчи эмас эди. У бизани лишний оғизлардан халос қилган улуғимиз эди деса » деса. Ғор одамларт «Уввв ашанақа», «Улуғимсан жаллодим»  дейишган.

Бу ижтимоий гипноз.  Умуман, ҳар қандай дин асосини ижтимоий гипноз ташкил қилади. Тасаввур қилинг, гипнозчи сизга қараб залда буйруқ беряпти. Сиз ақл ва мантиқни унутиб, гипнозчи буйруғини бажарасиз.

Мана ўша ғор давридаги мамонт ичагидан салла кийганларнинг бугунги вариантлари «барча обратно паранжига кирсин» деб ëтибди.

Буни эшитган эркак кўрмуридлар ҳам шартта ҳижобга кирворишди.

Сағал олдин Тошкентда иккита сўлақмондай эркак ҳижобди ичидан «мошоллох» деб чиғиб келганди.

Мана анжандаям кўчада бурқа кийиб юрган эркак ушланди. 

Бурқа ичидан чиққан анжанлик иштрап қилинди. Бу тўғри. 

Чунки, бу анжанлик питна чиғориб, бурқаи мукаррама ва паранжиул азиза, ҳамда ҳижобул ҳалимага негатив муносбат хосил қилди.

Не тўлка анжан милисаси балки Тангри таборак ҳам питна чиғоргани лаънатлайди.

Вал фитнатул ашаддий минал куфр. Вал фитнатул ашадди минал қатл.

Бу муборак оят мазмуни «фитна қилғондан кўра, одам сўйганинг  яхши» дегани.

МС: Оғо шўрда тормозо босинг! Ални очип уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
9 декабр 2020
Ўзбекистонлик клептократлар томонидан ўмарилган ва чет элга олиб чиқиб кетилган миллиардлаб доллар маблағни мамлакатга қайтариш масаласи тобора долзарблашиб бормоқда. ...
22 март 2019
«Бой ила хизматчи» – Ҳамзага нисбат бериладиган драма. Оригинали сақланмаган. Комил Яшин уни мафкурага мослаб қайта ëзган. Суфлёр варианти ...
27 сентябр 2017
Президент Мирзиёев ваъдаларига ишониб ватанга қайган диссидент ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуруллох Муҳаммад Рауфхон)нинг, 27 сентябр куни Тошкент аэропортида ҳибсга ...
2 апрел 2024
Шаҳрисабзлик машҳур полвон Тўра Авроқуловнинг отиб ўлдирилгани расман тасдиқланди. Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан Тўра Авлоқуловнинг ҳаётига суиқасд қилинганлиги ҳолати ...
Блоглар
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...