Московский ўлди. Тошкентда портлаш. Санкциялар – 600’65
Россияга қарши янги санкциялар, Толибон ҳукумати мусиқа ва замонавий маданиятга қарши. Тошкентнинг шприц заводида портлаш содир бўлди. Жиноий авторитет Ҳусан Московский ўлди ва бу 600 СEКУНД
+++
Афғонистонда шариат тузуми тобора мустаҳкамланмоқда. Толибонлар 21 мингдан ортиқ мусиқий асбобларни ёқиб юборишди. Деярли 300 нафар полициячи эркаклар соқол ўстиришдан бош тортгани учун ўлдирилди. Бундан ташқари минглаб сотувчиларга ахлоқсиз ҳисобланган ғарб фильмларини сотиш тақиқланди. Мамлакатда янги шариат қоидалари кучга кирди: Унга кўра Аёллар жамоат жойларида юзларини очадиган кийим кийишлари мумкин эмас. Улар омма олдида гапиришмайди. Ўзларига алоқаси йўқ эркакларга қарамайдилар. Эркаклар ўзлари билан алоқаси бўлмаган аёлларга қарашмайди. ОАВда тирик мавжудотларнинг суратлари ва фотосуратларидан фойдаланилмайди. Аёллар ёлғиз саёҳат қилмайди. Намоз вақтида транспорт воситалари тўхтаб, ҳайдовчи ва йўловчилар намоз ўқийди. Қоидаларга риоя қилмаганлар суд қарорисиз ҳибсга олиниши мумкин.
+++
Россия санкцияларни четлаб ўтиб ракеталар учун Америка микросхемаларини сотиб олишда давом этмоқда. АҚШнинг Интел ва АМД компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган ушбу микросхемалар ракета навигацияси, дронлар, интернет контентини филтрлаш ва шахсни идентификация қилиш учун керак. Ушбу махсулотларни Россияга экспорт қилиниши 2020 йилдан бошлаб тақиқланган. Россия бу эмбаргони учинчи давлатлар, жумладан Ўзбекистон ва у ердаги воситачи ширкатлар кўмагида бузиб келмоқда.
+++
АҚШ Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб қувватловчи шахслар ва компанияларга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди. Санкцияга тушган юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий сони 400 нафар шахсни ташкил этмоқда. Россия ҳарбий заҳирасини тўлдиришга хизмат қилиб, ҳарбий қурол-яроғ, ускуналар сотиб олишда воситачи бўлганлар, шунингдек, Россия олигархларига турли санкцияларни айланиб ўтишда кўмаклашган шахслар ҳамда, компаниялар янги чекловлар рўйхатига тушган.
+++
Украина ватандоши бўлган Александр Усик президент Владимир Зеленскийга ўзининг чемпионлик камарини совға қилди. Камар WBC бўйича оғир вазн категориясидаги жаҳон чемпиони бўлган спортчиларга берилади. Александр Усик чемпионлик камарини 2018 йилда қўлга киритган эди. Шундан сўнг, украиналик спортчи оғир вазндаги мутлақ чемпион Тайсон Фюри билан рингга тушиб ушбу камарни қайта ютиб олган эди.
+++
Украинада ишлаб чиқарилган яна бир ҳарбий қурол синовдан ўтди. Реактив дрон-ракета узоқ масофага зарбалар учун эффектив восита бўлиши таъкидланмоқда. Мутахассислар фикрига кўра ушбу қурилма Украина мудофаа техникасидаги эволюциялардан бири бўлди.
+++
Чехия Украинага етказиб бериладиган снарядларни сотиб олиш учун сарфланган маблағ манбасини очиқлади. Гап Россия Марказий банкининг музлатилган пуллари ҳақида кетмоқда. Чехия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “Бу маблағдан Украинага жуда зарур бўлган йирик калибрли ўқ-дориларни етказиб беришни молиялаштириш учун фойдаланилади. Бу Россия Федерацияси Марказий банкининг Европа Иттифоқи мамлакатларида 2022 йил февралида музлатилган маблағларидир”, дея тасдиқлади вазирлик манбаси.
+++
88 ёшида ўлган машҳур француз актёри Ален Делон ўз васиятига биноан итлари қабри ёнига дафн қилинди. Актёр 2019 йилда инсулт бўлгач, унда Альцгеймер касали ривожлана бошлаган эди. Шундан кейин у швейцария нашрларидан бирига интервью берар экан эвтаназия ҳақида ўйлаб бошлаганини билдирган эди.
+++
Телеграм асосчиси 39 яшар Павел Дуров Парижда ҳибсга олинди. У ўз шахсий учоғида Озарбойжондан Парижга учиб келганида. Учоқ трапида уни Француз хавфсизлик хизмати ходимлари қарши олди. Уларнинг қўлида Дуровни қамоққа олиш бўйича ордер бор эди. Ушбу ордер Павел Дуровнинг Парижга учиб келиши жараёнида чиқарилган. Дуров Франция президенти Макрон ëзишмалари ва суҳбатларини махфий тарзда ёзиб олганликда айбланмоқда. Бундан ташқари Дуров кремл фойдасига жосуслик, болалар порнографияси, терроризм, крипто ëрдамида пул ювиш каби ўнлаб жинояларда ҳам гумонланмоқда. Дуровнинг қўлига кишан солиб аэропорт қамоғига олиб киришди. Агар бу айблар судда тасдиғини топса Дуров 20 йилга қамалиши мумкин. Франция Дуровга қарши жиноий ишдан телеграм тармоғини кучсизлантиришда фойдаланиши мумкин. Узоқ йиллардан бери Телеграм уюшган жиноятчилар учун энг хавфсиз тармоққа айландиm, дея таъкидлади терговчи. Ҳозир Франция ҳукумати Европа Иттифоқини бу масалага жалб қилишга уринмоқда.
+++
Россиянинг Волгограддаги қамоқхонаcида терроризмда айбланиб жазо ўтаëтган салафий ҳамда ваҳобий аристонларнинг қамоқхона ходимларини қўлга олиб, қўйдай сўйиб ташаëтгани акс эткан видео тармоқда тарқалди. Икки террорчи тожик миллатидан, яна иккитаси ўзбек экани маълум бўлди. — Рамзидин Тошев, 28 ёшда, Ўзбекистонлик. 2023 йил 25 октябрда наркотик моддаларни савдо қилишга уриниш айблови билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Рустамжон Навруз, 23 ёшда, Тожикистонлик. 2022 йил 23 июнда наркотик моддаларни савдо қилишга уриниш айблови билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган (судланган). — Назирчон Тонов, 28 ёшда, Тожикистонлик. Наркотик моддаларни савдо қилишга уриниш айблови билан 2023 йил 19 апрелда 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. — Темур Хусинов, 29 ёшда, Ўзбекистонлик. 2018 йил 9 ноябрда одамга қасддан оғир жароҳат етказишда айбланиб 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қамоқхона қамали бир ярим соат атрофида давом этди. Шундан сўнг террорчиларнинг барчаси Россия куч ишлатар тизими вакиллари томонидан йўқ қилинди.
+++
Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани Янгидарҳон маҳалласидаги шприц заводида 24 август куни тахминан соат 10:00 да портлаш юз берди. Портлаш натижасида ёнғин келиб чиқди. Талофат кўлами маълум эмас. Ёнғин бир неча соат давомида ўчирилмади.
+++
Ургутлик якка тартибдаги тадбиркор Меликов Исмоил Норбек ўғли қалбаки дори савдосида айбланди. Собиқ фармацевт навбатдаги қалбаки дори партиясини сотиб олаётганида тезкор тадбир доирасида қўлга тушди. Жиноятчига тегишли арзонлаштирилган намунали уйдан 470 турдаги 20 минг дона ҳужжатсиз, қалбаки дори-дармон топилди. Меликов Исмоил судда қалбаки дори воситаларини наманганлик Зубайр ва Ризо исмли шахслардан олганини айтган. Жомбой туман суди Меликов Исмоил Норбек ўғлини беш йил озодликдан маҳрум қилди.
+++
Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова энди зўровонликка қарши татамига чиқади. Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
+++
Душанба куни йирик тадбиркор Ҳусан Московский лақаби билан машҳур Ҳусан Зиёмуҳаммедов 68 ёшида вафот этди. У 20 июн куни юрак хуружига учраган эди. Тошкентдаги шифокорлар юрагини операция қилишгач, юраги трансплантация қилиш зарурлигини айтганлар. Бу тавсия ортидан Ҳусан Зиёмуҳаммедов Жанубий Кореяга олиб кетилганди. Ҳусан Московский собиқ Совет Иттифоқидаги йирик криминал авторитетлар билан яхши алоқа ўрнатгани билан танилган эди. Ҳусан Московский жанозаси сешанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
+++
Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 671 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, суперчат, суперстикер ва супер рахмат тугмачаларини босинг, соғ бўлинг.