Ўрисга чўқинган ўзбеклар – РТдан ваъз
Босқинчига ëрдам берган юртдошларингизни таниб олинг
РТ: Мана ҳафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман.
МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило. Хиводайи Гулнора бийи, Исмойил олқош, Сопоргул опо, Сўлтонпошшо апкала, ҳокимла, Матчон бувони Москвадайи асрак охтиқлори ничиксизла…
РТ: Матчон Суқулиш тўйда салом айтгандай бўлдингми?
МС: Оғо солом ойтиш иминниин бўлоди. Улли ëпдон отлоғон. Юмиртоси чотлоғон телеграмм ëшуллиси Павел Дуропо бир солом.
(кулги жингл)
Павел Дуровга айблов эълон қилинди ва у 5 миллион евро гаров, ҳамда Францияни тарк қилмаслик шарти билан кейинги суд мажлисигача шартли озод қилинди.
Бундан ташқари Дуров кейинги суд мажлисигача хафтада икки маротаба полицияга келиб тилхатга қўл қўйиб кетиши жоиз.
Француз прокуратураси пресс-релизида ëзилишича¸ Дуров пул ювиб оқлаш, болалар порнографиясини тарқатиш, наркота савдоси ва фирибгарлик билан шуғулланадиган платформани жиноий бошқаришда айбланди.
Шу билан бирга Дуров ҳокимият билан ҳамкорлик қилмаганликда ҳам айбланди.
МС: Оғо инди новви бўлоди. Телеграм ўлдими?
Дуров қамоққа олинганида мени ҳам телеграмда саҳифам борлиги ëдимга тушди.
Қачондир очилиб, қаровсиз ва одамсиз ëтган саҳифамни тирилтириб ишлатвордим.
Аннақса обуна бўларсизлар. Қарангки, мендан бошқалар ҳам шундай қилибди.
Дуровнинг қамалгани тelegram учун зўр реклама бўлди.
Telegram апликациясини юклаб олиш сўнгги икки кун ичида рекорд урди.
Нафақат собиқ СССР, рус тилли ўлкалар, балки бутун дунëда шундай бўлди.
Дуров қамалишидан бир кун олдин АҚШдаги тармоқлар рейтингида ўн саккизинчи ўринда турган телеграм бирдан сапчиб иккинчи ўринга чиқиб олди.
Францияда эса, AppSore бўйича иккинчи ва ижтимоий тармоқ категорияси бўйича биринчи ўринга чиқди.
«Телеграм энди ўладими» деб савол берган қизларга айтадиганим шу.
Телеграм бу дарахтга ўхшайди. Тагига сув қуйсанг кўкаради.
МС: «Тлийгром ижод атиб, оқибатин ëд этиб. Ҳайрон ўзинг, гирëн ўзинг, қомоқларда сарсон ўзинг» (авжи) «Эй Пааавеееел сенга маълум, бизааа номаълууууууум»
(Парда очилади)
Хўш, Павел Дуров қўлига нега кишан солинди?
Бу саволга Франция матбуотидан жавоб топдик. Демак Франция адлияси ëйинлаган документга кўра, Дуров 8 июль куни очилган жиноят иши бўйича кўрсатма бериш учун ушланган. (Бу айнан Дуров айбдор дегани эмас. Хозирча гувоҳ. Документдан шуни тушундим валлахи аълам)
Тергов манови қилинган жиноятларни текширишмоқда.
1. ТГ онлайн платформасида жиноий гуруҳ ноқонуний пул ўтказмалари ва шубхали транзакцияларни ташкиллаштирган.
2. ТГ терговчиларга қонун талаб қилган информация ва документларни беришдан бош тортган.
3. ТГ бола порнаграфияси яратишда ва тарқатишда иштирок қилган.
4¸ ТГ платформасида наркота сотилган
5. ТГ Мафия, уюшган жиноятчилар тўдаси ва бандит мошенниклар билан бир тешикка сийган.
6. ТГ Жиноят изларини яширишда мафияга ëрдам қиған.
7. Крипто соққакашлик ва криптологик хизматларни хар хил қаланғи қасанғи, апрс ва ўғриларга декларация қимасдан кўрсатган. Катта миқдорда крипта импортини енг ичида қип ташаган.
Маши етти жиноят бўйича Дуров гувоҳлик беради.
МС: Ўрисла Павелни алмаштирмийми бир кутузкада ëтғон плена?
РТ: Йўқ. Алмаштирмайди. Павел Дуров Франция ватандоши. Этиям, кетиям Францияники. Уни депорт қилиш, алишиш қонунан мумкинбас.
Гапнинг лўндаси Парижда Россия армияси алоқа бўлимининг энг катта ëшуллиси қўлга олинди. Россия жанговар қўшинлари ўз коммуникациясини телеграмда қилади.
Аннақса, бизани вассал рахбарлар ва уларнинг бола бақра куëв ва куëвчаклари ҳам санкцияларни айланиб ўтиш, давлатни еб битириш бўйича гап сўзди аши телеграмда қилади.
МС: Навчун оғо?
Телеграм апликацияси энг шалдироқ эски телефонларда ҳам ишлай олиши билан машхур.
Энг кўп телеграм Хиндистон қашшоқлари орасида. Бизани вассалистоннинг паспортига расман қашшоқ деб ëзилган йўқсуллари ҳам телеграмга ошиқ.
Аммо Дуров қамалмасидан олдин мен уни оқ қигандим.
Биринчидан, Рамзаннинг ëстиқдошлари бўлган истон куëвчиклари билан бир тешикка сийиб расмларга тушгани яхмади менга.
Иккинчидан, Украинага босқинчи урушда Россия армияси учун связной батальон бўгани учун Дуровни тилгиром симëғочига осса ҳам оз.
2021 йили Путин илтимоси билан оппозиционер Невальнийнинг бот каналини блок қилиб ëпиб қўйган.
Бундан ташқари, Эрон шиа режими муллалари билан келишган Дуров Эрон оппозицияси ва диссидентлари яратган контентга тўсиқ қўйган.
Асосий негатив Дуров Россия босқинчиларининг Украинадаги ëвуз урушини координация қилиш учун техник имкон яратиб берган.
МС: Тлийгромни «ëшулли»си Порижда қўла олинганда ëниндо иношу расмдайи кади бўлғон.
РТ: Умуман шахсий учоқ ичида пилотдан ташқари уч киши бўлган. Павел, манов расмдаги қиз Жулиа Вавилова ва битта жондор (телохранител). Бу қиз Дубайда яшайди. Геймер ва крипто тужжори. Араб тилида стеймвидеолар қилади.
«Павел хохламасаям, Парижга борайлик деб кўндириб ментларга топширган агент» деган миш-миш ҳам тарқалди.
МС: Оғо шуни тиëтр атиб гўрсатинг…
Пролог финал
Алқисса Павел зиндонда ўлтириб кўзларидан ëшларини оқизиб терговчига қараб манов байтни айтди.
Эй агент, ғамбодадурмен, тилгиромни кавлама,
Чун шифрланган мутлақо ул ғирромни кавлама.
Ҳар замоне Путиндин манга хитобатлар келур,
Сенки ишпиëн бўлмасанг, месенжермни кавлама.
Билса Макронлар билур, мен кабилар ҳолини,
Сен эй Макрон бўлмасанг, винчестеримни кавлама.
Тилгироомга дард тегиб, бўлмасин бағри кабоб,
Миллиëрд юзерга рахм қил, дарди сиримни кавлама.
Телеграм ижод этиб, бошиға етган ўзум,
Сир сотиб, сир ўмариб шайтонга дарс берган ўзим
Ўрусият, Озарбайжон, ўзбекни кезган бир ўзим,
Телеграм дорбозиман, ул лангаримни кавлама.
(авжига чиқади)
Вой войей. Вооой додай ëронлар. Воой дооод.
Кўзидин ëшлар тўкар зиндон ичинда Павел,
Ул билан йиғлайди ер, йиғлар осмон, йиғлайди эл.
Нўл нўл етти бўлсанг ҳам телегромни кавлама.
Павел шундан кейин жиим бўлиб қолди.
Эшик ëпилди.
(жингл ҳаëт қандай бешафқат)
Ҳали тугамади. Бу хали ҳаммаси эмас…
МС: Саëқ юрган таëқ ейди
РТ: Сайоқ юрган саккизоëқ ейди
(кулги)
МС: Оғо қўйинг инди Дуровни. Ўрисни минг мохтосонгом гўззи гўк. Ўйëнни гаппи сўзина ўтинг. Қоромозини ойтинг, Саропоëн, Нариманўп.
РТ: Жорий президент ўлган президент гўрига гул қўйди. Ўлган президентнинг қизи қамағда. Жорий президент қизини эса Озодлик танқид қилди. Ўлган президент набираси эса кўчада пул сўраб, тиланчилик қилиб юрибди. Эҳ давр, эҳ даврон, эҳ икки юзли одамлар. O tempora! O mores!
МС: Президент охтиқи тозо кадисиннанам ойрилипти. Шу кади дутмиди би қийзо…
Видео
Каримовнинг навараси Маша Тилла ашиинча ўлдим куйдим деб юрган севгилисидан айрилибди. Гапнинг кўтохи шу. Манави шеър аши ҳақда.
Севгидан сўйлардинг у кун энтикиб,
Сўйлардинг висолнинг яқин келишин.
Мен бўлсам кўзимни қайгадир тикиб,
Ўйлардим дунёнинг савдоли ишин.
Бугун-чи, бир ўзим, юрибман танҳо,
Севги ҳам, висол ҳам бўлдилар абас.
Барчаси мангуга тарк этди, аммо
Фақат ўша ўйлар тарк этган эмас.
Шеърни Машша Тилланинг бобоси Каримовнинг дўсти Абдулла Орипов 1968 йили ëзган. Абдулла Орипов ўлиб кетган шоир хозирги довдир Бош вазир билан чалкаштирманг.
МС Воҳай воҳай. Ина киштак рото олло. Новви давади Навоий отомиз.
Жингл
Кус бозори
Янги Ўзбекистондаги бутун манзарани акс эттирадиган слоган бор. Бу слоган автори Тошкентнинг собиқ ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев! «Любая бизнес хорошо»
Шундай янги бизнеслардан бири «қизлигини сотиш».
Самарқандлик онанинг БААдаги бой отага ўз қизининг бокиралигини 5000 долларга сотганини эшитувдим. Бу қизга ҳавас қилган яна бир ўзбек она ўз қизини еталаб БААга борган. Аммо духтр текшириб кўриб, қиз ямалган деб диагноз қўйган. БААдаги бой отани жаҳли чиқиб, ўзбек онаизорни апрстликда айблаб, полицияга берворган.
Хуллас қуш бозори бор, кус бозори бор. Қизлар текинга ва бир дунë сеп суруқ билан бир хезимга қизлигини олдиргандан кўра, Дуббайдаги Бурж халиф миймонхонасининг люкс хонасида бой ота билан ëтиб, 10 минг қўқонни энасига бермоқчи.
Бакорат савдоси қозоқ ва тожикларда ҳам ëйғин.
Бизнинг матбуотдан фарқли ўлароқ, тожиклар бу муаммога диққат қаратди.
«Биринчи тун ҳуқуқини 10 минг долларга сотаман”. Душанбелик 23 ёшли қиз “бокиралик” аукционида иштирок этмоқда
Душанбелик 23 ёшли қиз First Night (“Биринчи тун”) халқаро аукциони орқали ўз “қизлиги”ни 10 минг долларга сотишга қарор қилди. Мазкур аукцион орқали ҳар йили турли давлатлардаги юзлаб қизлар “биринчи тун” ҳуқуқини бой эркакларга сотади.
Озодлик радиоси тожик хизматининг хабар беришича, яқинда аукционда 23 ёшли душанбеликнинг: “Мен нозик қизман, келажакда яхши хотин бўлиш учун бой эрни излайман. Итоаткор, назокатли ва меҳрибонман. Мен ҳали бокираман”, деган эълони пайдо бўлди.
First Night онлайн аукционида Марказий Осиё давлатларида яшовчи қизларнинг эълонлари жуда кўп учрайди. Мусулмон давлатлари орасида эронлик қизларнинг эълонлари кўпроқ.
Аукционда “қизлик” ёш ва чиройга қараб баҳоланади, ҳамда унинг нархи 3 минг доллардан 1 миллион долларгача бўлган миқдорни ташкил этади.
Маршалл оролларидаги ширкат таъсис этган First Night аукциони расмий сайтида таъкидланишича, ширкат “олди-сотди жараёни учун масъул эмас ва ҳеч қандай жавобгарликни зиммасига олмайди”.
Сайтдаги маълумотларга қараганда, қизлар ҳам, эркаклар ҳам ўз эълонларини мустақил қолдириш ва ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга.
Сайт расмий вакилининг айтишича, олди-сотди жараёни “сотувчи ва харидор” ўртасида бўлиб ўтади, аукцион бу ишга аралашмайди. Сайт маъмурияти қизлардан келган фотосуратларни текшириш ва уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш билан чекланади.
МС: Дам соз дам сўбат. Ойтинг бир ғозол. Ҳеч ким бўлмосин касал
Жирғатолда ғамлар учрашди
Қатортолда шамлар учрашди
Ресторанда таъмлар учрашди
Ақли, хуши камлар учрашди
Йўқолсин урф одат
Жадидлар миллат юксалишига урп одат халақит беради деб ишонишган.
Ҳақиқатда ҳам шундай.
Тўй, аза билан боғлиқ миллионта урп одат ва бемаза тутумлар боис мана юз йилдирки итнинг орқа оëғимиз.
Совет даврида физикани яхши ўқиган бола институтни тугатиб аспирaнтурада ўқиб, кандидат наук бўларди.
Энди бу олим яна ривожланиб доктор бўлиб, Нобель мукофотларини оламан деб турганда урп одат деган илон уни оëғидан чангаллаб ботқоққа судраб кетарди.
Бу «олимтой» уйланиб аëлбанд бўлиб урфу одатлар ботқоғида ғарқ бўлади. Максимум пораxўр домлага айланади.
Совет даврида гуржи, арман ва яхудийлардан қанча олим қанча доктор чиқди.
Бизаниклар эса старт чизиғидан отилиб чиқаиши билан урп одат деб чиққан ота эна ва қариндошлар оëғидан чалиб ташарди.
Жадидлар бунга диагноз қўйди. Результат ўртада.
Аммо бу урп одатлар боис «ўсиб ривожланиб кетамиз» деган қовоқкалла, ошқовоқ миялар ҳам бор экан.
Алишер Қодирўп деган «Миллий тикланиш» қўғирчоқ партияси ëшуллисига кўра, Ўзбекистон «ўзининг минг йиллаб қадриятлари, урф-одатларига эга бўлгани учун давлат, халқ сифатида ривожланишнинг янги босқичида турибди.» экан.
Яъни урп одат боис ривожланиб ўсиб, ғовуллаб кетибмиз.
(қани, қани, қани дейдиган одамам йўқ)
Алишер Қодировниинг ноилмий гапига кўра, «бугун бутун дунё ўз қадриятларидан узилиб қолиш азобини яшамоқда» экан.
Мақтанчоқлик, риë, ëлғон ва увол устига қурилган урп одатлар ҳамда «пақир панада», «Отангди ўлдирганга энангни эрга бер» тарзидаги поняткалар қанча тез йўқ бўлса, шунча яхши.
Йўқолсин урп одатлар. Модерн ва мустақил яшаш қандай яхши.
МС: Оғо одатлар зўрқу. Ина галинла галин мошино ломпо ëқиб минади.
РТ: Келин қўлидаги лампачироқ машинани ичида онтарилиб кетиб, пожар бўлганини билмайсанми.
МС: Барибир монго шу хонқони урп одати ëқоди.
РТ: Такрор айтаман. Жадидлар урф одатлар миллат тарақиëти учун хизмат қилмайди деб чуқур ишонган.
Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи шу урф одатлардан келиб чиққан фожеани акс эттиради. Илм, ирфонгина бизни тараққиëтга элтади.
Алишер Қодиров жадидлар фикрига тескари гап айтиб, кинначиларни қўллаган бўлса, бу унинг савия самараси.
Алишер Қодировдан олдин Мадвазирам «урп одатлар» ҳақида гапирувди. Озодбек Назарбеков меҳмонхоналарда туристлар «халқимизга хос урф-одат, ҳақида тушунчага» эга бўлсин дебди. Демак, сайëҳлар ошни қўлда есин. Қоганига официантлар ошатиб қўйсин ўртасига суяк қўйиб. Еб бўлганидан кейин идишди ичига чой қуйиб ювиндисини ичирворинглар. Ош еб бўлгандан кейин турист қўлини махсисига артсин. Носни кўрпачани қайириб тупурсин. Энг муҳими турист оч бўсаям, бироз ийманиб емай ўтирсин. Официант ярим соат олинг олинг дегандан кейин «Ҳа, қўймадингиз деб» овқатга қўл узатсин. Любой чапақай турист ҳам овқатни ўнг қўлда есин. Чап қўлда шайтонни ини бўлади. Столни безашда нарсаларни экскаватордан тўккандай қилиб дастахонни ғиж-ғиж тўлдириб ташаш керак. Сок, напитка, торт, писта бодом сникерс қилиб. Стол тўрида ҳеч ким қўли етмайдиган жойдаги вазага банан, ананас, киви ва олмани шуруп билан қотириб қўйиш керак. Мабодо меймон олиб еб қўймасин деб. Шунда Алишер Қодиров айтгандай «возз этип» ривожланиб кетамиз.
МС: Инди тозолиқлодан ойтинг.
Туркиянинг Дарранда қишлоғида уруғи Хоразмдан келтирилган гурвак қовун пишди.
РТ: Маҳаллий аҳоли бундай қовун мазасидан ҳайратда. Малатиянинг Дарандасида хоразм қовуни етиштирган Хусайн Қилич газета мухбирларига «Шу пайтгача эккан қовунларимдан жуда устун бир нав экан ўзбек қовуни. Бу қовунни еганлар бошқа қовунларни хиëр (бодринг) каби мазасиз эканлигини билишди. Энди фақат гурвак билан оқноввот экаман» деди фахр билан.
МС: Оғо бу одомни қўлиндайи гурвак амас. Гурвак Шоббоз билан Гулланда пишади қури.
РТ: «Холвани хоким ейди. Калтакни етим» деган мақол бор. Хозир бу мақолни «порани ҳоким олади, аммо калтак ҳоким ëрдамчиси бошида синади» деб ўзгартирса бўлади. Кейинги вақтда пора билан қўлга тушган пом хокимлар сони саноқ чўпга сиғмай қолди.
Порадан бошқа схемалар билан бюджет пулини ўмаришга ҳам пом ҳокимлар сафарбар.
Кеча Шаҳрисабз хокимлигидаги икки мулозим қўлига кишан солинди.
Шаҳрисабзда кредит маблағларини талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Шаҳрисабз шаҳридаги ҳоким ёрдамчиси Ф.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб, тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун техникалар улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ раҳбари Р.М. билан тил бириктириб, 2022-2023 йилларда наслли чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 14 нафар фуқаро номидан имтиёзли кредит олиш учун шартнома ва ҳисоб-фактура ҳужжатларига электрон рақамли имзо орқали сохта маълумотлар киритган ҳолда акциядорлик тижорат банкига тақдим этишган. Натижада, банк томонидан ажратилган 440,3 млн. сўм кредит маблағи ўмарилиб арра қилинган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси бошқа МЧЖ раҳбари Х.С. билан ҳам келишиб, 25 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар тақдим этиш орқали АТБдан 733,3 млн. сўм кредит маблағи ажратилишига эришган.
Шу тариқа, жами 1 млрд. 173,6 млн. сўм кредит маблағи талон-торож қилинган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлариҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининнг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шаҳрисабз ҳокимлигидаги бюджет ўғрилари қамағда. Лекин негадир ҳокимнинг ўзи қамағдамас.
МС: Оға, навчун холвани ҳоким, калтакни етим йийди?
Ишонмагин ўрисинга, сомон тиқар пўстингга
Украинага бостириб киргани учун ўрисларга Олимпиада эшиги ëпилди.
Лекин Ўзбекистон камида битта россиялик спортчига «санкцияни айланиб ўтиш» имконини яратди.
Гап Олимпиадада Россия номидан қатнашмаган лекин Ўзбекистон номидан қатнашган чеченистонлик эркин курашчи Разамбек Жамолов ҳақида. Кремлпараст клоун ва ëлғончи
Рамзан Қодировнинг тирмизак ўғли Олимпиадада Ўзбекистон учун олтин медаль келтирган курашчига квартира ва пул совға қилди
Шу ўрис ва уларнинг ялоқхўрларидан қанчалик узоқ турсак, шунчалик яхши бўларди.
Ўзбеклар орасидаги биринчи рақамли ўрисқул Баҳром Исмоилов бошчилигидаги бир гала ўзбеклар подаси пул йиғиб, босқинчи ўрис армиясига моддий ëрдам беришди.
Ўзбекистонлик ўзбеклар билан бирга ўш ва жалолободлик ўзбек мардикорлар ҳам ўрисқуллик, манқуртлик ва пайтавақулоқликда мусобақалашди.
Босқинчига ëрдам берган юртдошларингизни таниб олинг.
Видео
Олий мажлис устидаги қизил байроқ ҳақида
Бировнинг юртига бостириб кирган қотил Путинни ëқлаш бу позиция эмас.
Бу энг камида қонли босқинчилик жиноятига шерикликдир.
Буни «бола чақа боқиш» билан оқлаб бўлмайди. Украинлар бизнинг ҳам мустақиллигимиз учун курашмоқда. Кап катта одам бўлиб шуни тушунмаганлар кўп.
Ўзаро пул йиғиб, Россия армиясига бир камаз юкли ëрдам ташкил қилган ўзбеклар ҳақидаги пост остига «Булар бу ишни қилмаса, ишсиз қолиб, ўрисдан қайтиб келса, бола чақасини сен боқасанми» дея изоҳ қўйган самарқандлик олий маълумотли фуқарони шарманда тахтасидан ўчириб қўйдим.
У киши огохлантиришни тўғри тушунди деб ўйлайман.
Кеча Россия киночилари 2024 йили олган «Игры» деган фильмга кўзим тушиб қолди.
1980 йилдаги Москва олимпиадаси ҳақидаги фильмнинг бешинчи қисмида қахрамонлар Тошкентга боради.
Тошкент тасвирланганда Олий мажлис биноси устида қизил байроқ хилпиллаб турганини кўрамиз.
Фильмда ҳикоя қилинган 1980 йили Тошкентда Олий мажлис биноси қурилмаган эди ҳали.
Бу инсонларнинг миясига қилинган кичик ҳитоб. Путин келиб, Олий мажлис биносига қизил байроқ тикади деган.
Украина йиқилса, нишон Қозоғистон экани ва ундан кейин жорий вассал раҳбарлар Ўзбекистонни жангсиз топширишини биламизку.
Босқинчи ўрисларга аталган бутхона таъмирланиши, Қодирийларни ўлдирган қизил аскарларга янги ҳайкаллар тикланиб, Каримов мусорга улоқтирган «Ғалаба» сўзи муомалага қайтарилиб боғ қилингани. «Истиқлол» сарой номи яна СССРча «Дружба народов» бўлгани сизга хатарли туюлмадими?
Буларнинг бари босқинчи Россия палидтехнологлари дрижерлигида амалга ошди.
«Россия бизни боқяпти», «Ўрис инсопли», «Украинлар миллатчи фашист» деган сақични ўзбеклар оғзига солган ҳам ўрис зомби ТВсидир.
Бир тийинга қиммат «маънавиятчи» ўзбек расмий тарғиботи мустақиллик нималигини тушунтириш учун ўзига сарфланган пулларни оқлагани йўқ.
Чунки бу «уйдирма маънавиятчи» идораларда ўтирганлар ҳам путинга чўқинадиган ўзбеклар сурувига оид.
Яқин 100 йил тарихда ўзи курашиб ҳаққини олмаган. Мустақил яшаш, мустақил давлат ўлароқ сиëсий саҳнада туриш нималигини билмаган 40 миллионга яқинлашган икки оëқлиларга айланиб қолдик.
Юртни босиб қонга тўлдирган араб жаллоди Қутайба ва Тошкентни қирган ўрис босқинчиларини улуғлайдиган умуртқасиз яратиқлар подаси.
Қуллик тизимини 1865-73 йиллар четдан келиб, бекор қилиб беришди, Ўзбекистон мустақиллиги ҳам Ўзбекистондан узоқда Беларуснинг Беловеж ўтлоғида Елцин, Шушкевич ва Кравчукларнинг сиëсий иродаси билан 1991 йили амалга ошди.
Қўлдан берганга қуш тўймайди. Биров падарка қиган мустақилликни ўзи курашмаганлар қадрига етмайди.
1873 йили Хоразмда қуллик бекор қилинганида одамлар уйидаги қулларини кўчага чиқариб юборишган.
Улар «озод бўлдик» дея улоқиб, кўчада юриб, яна хўжайин эшигини қоққан экан.
«Ўрганиб қолган еримиз, майлими, яна хизматингизни қилаверсам. Ош овқатим тайин, устимда бошпанам бор эди» дейишган.
Ўзбекистон халқи 1990 йил СССРни сақлаб қолиш референдумида 93-у ўнда 7 фоиз овоз билан «СССР бизга керак» деб овоз берган эди.
Горбачев даври ошкоралиги шароитида ўткан бу референдумда 511 минг 373 киши «СССР керак эмас» деб овоз берди.
Бугун нечта одам Янги Ўзбекистонда мустақилликни ëқлаб чиқа олади?
Улар нечта? Жорий раҳбарлар ичидачи?
Путиндан ўрден олиш каби иëтсизлик ортидан, «отработка» қилиш ваъдасини берганлар мустақиллик тарафдорими?
«Бола чақамни ким боқади» дея ўзининг палидлигини оқлаëтганларчи?
Ўзбекистоннинг мустақиллик байрами билан ҳеч кимни табрикламайман.
Бизнинг мустақил, ўз ташқи сиëсатига эга давлат бўлиб ер юзида де юре яшаб қолишимизни уруш фронтларида қон кечиб, ўрис босқинчиларига қарши курашаëтган шонли Украинанинг шарафли аскару черикларига енгиш тилайман.
Икки каллали калхат акс эткан ўрис гербини милтиқ қўндоғи билан қўпориб, ерга отган украин аскари бу аслида Ўзбекистон қаҳрамони.
Пока билат. Курва кокаин. Чао помпиду. Авуф ви дер зайн. Занжирларни секинроқ шолдират эй шарафсиз пийпл.
МС: Оғо шўрда гозни пасайтирип. Тормозо урип, мошинни четроқо олинг. Очинг ални, уринг потяни.
РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!