Асосий мавзулар
20 сентябр 2024

Пешанаси оқармайдиган эл – РТдан ваъз

Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëом. Юз минглаб одамлар билан суҳбат мазаси астрономик ўлчамда гўзал. 

МС: Юз минг амас, 678 мингнан ошдиқ оға. Ничиксизла жоллимисизла козел, чуғул, йилпишло.  Хўжик бирри, мўччи ойбика, ëши киччи, ëшиуллило…

РТ:   

Қалбимда гоҳ ғурур, гоҳида фараҳ, 

Шу учқур дунёни турфа кўрибман. 

Юртма-юрт, элма-эл, фарсах-бафарсах 

Умрим довонларин ўлчаб юрибман. 

Умр-ку ўтади гулдурос солиб, 

Унинг ўтганини ким ҳам кўрибди? 

Во ажаб, қай бир зот, ўз умри қолиб, 

Менинг қадамимни ўлчаб юрибди…(Орипов )  

МС:   Рашид Қодиров даян генпрокурор бор ади. Сизни одимингизни ўлчаб юрар ади. Охириндо поро олиб қомолиб, қомоқда иштон тикди. Аткан топаваради.

РТ Матчон суқилиш хаптани темаларини ëдингга солсам: 

Ботирнинг раққоса онасини эри ким бўлган деган саволга жавоб топкан мардум Итбозор деган дўконнинг битбозорга айланганини муҳокама қилди. Кейин афғонистон шариатини Ўзбекистонда ўрнатамиз деб қасам ичган рижоллар тўдаси тақир ердан чанг чиқариб, эшшак гўшти мавзусини ўртага ташади.  

MS: Бир ëнда ина  Муниса бўғоз. Шуни омосоғ, ëхти дунëғо чиқорсоқ гўззимиз ойдин бўлор ади…

Шумхабарлар

«Олдин стул билан бошига уриб ерга йиқитди. Кейин ўтмас пичоқ билан асбобини кесишга уринди. Кейин темир кесадиган арра билан асбобини кесиб итга едирди…»

МС: Ибий қоровости кишини. Чукки касилган дирими охир?

РТ: Асбоби кесилган эркак   азобланиб ўлди. Бу ужас кинодан парча эмас Тошкентнинг Мирзо Улуғбек судида кўрилган жиноят хроникаси. 

Жамиятда шафқатсизлик ва экстрим жахолат ëйғин.  

Қасддан  қотиллик юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Г.О. ва Н.Б. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж», «п», бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан марҳум қилиш жазоси тайинланди. 

МС Қорсилдоп учип гурсилдап синсин.  

Тошкентда процентга пул бергани ортидан бурчакка қадаб одамларни уй жойини оволадиган бандитлар ушалди.

МС:  Қон тошоғонло, холқни  ўйломиди пл кавопло…

Итбозорнинг одам ургич қоровуллари. Бири етти, бири беш кун қамағда ўтиради. Аждархонинг асосий калласи бўлган Омадтила курортда юрибди. Аэропортда қўлига кишан солиниши адолат талаби.

МС: Ин бозорди ини бизилди.

РТ: Омадтиллони омад тарк этди. Чемпиондан тортиб популист Расулгача ундан юз ўгирди.  

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, бу худо уриб кетган савдо маркази раҳбари Омадтилло Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

Аслида одам уришни қаҳрамонлик мафкураси дея парваришлаган ҳукумат сиëсати меваси бу ганстеризм.

Кобалтнинг душмани кобалт болади… Тошкентда икки кобалт бир бирига келиб урилди. Шўпр майиб бўлди лекин ўлмади.

МС: Гўззинга қоро, гўззинга! Мошн миндим дап асрип гетмангла! 

РТ: Истанбул масжидида пулини  ўғирлатган қамашилик ўзбекни консулхона Тошкентга қайтарди.

МС: Ховордон бўлиш гарак. Мўллодан узоқ юриш гарак. Новви давади Навоий отес…

РТ: Яккабоғ суди хотини устига  бензин қуйиб ëқиб ташаган 58 яшар эрни 10 йилга қамади. 38 фоиз танаси куйса ҳам тирик қолган  хотин судда эридан шикояти йўқлиги ва беш бола туғдирган эрини севишини айтди.

Ҳаëт қандай бешафқат

МС: Оғо шу бизани ҳаëтимиз ужас кино. Тиëтро боришни гараки йўқ¸ Икки қўнгши уришса ина сиза тиëтр…

1971 йили Хамза номидаги академик театрда бундан 2500 йил олдин буюк драматург Софокл ëзган «Шох Эдип» спектакли ўйналди. 

Отасини ўлдириб, онасини хотин қилганнинг ортидан элига балою кулфат ëғилган бахти қаро юртбоши қисмати акс этган бу трагедеяда.

1971 йилги ўзбек томошабини бу асарни қониқиш ва миннатдорлик билан қабул қилди. 

Хўш бугун «суперқайнона» каби тавия асарлар билан тўйинган томошабин ва тамал билимдан мосуво раҳбарлар бу асарни қабул қила оладими?

«Албатта» чунки халқнинг еттидан етмишигача «онангни сикай» деб еттига йигирма тўрт режимда тинимсиз сўкинадиган эл учун сахнада онаси билан секс қилган юртбоши образи ўта нормал ҳисобланса керак. 

Майли Софоклни унутдик. Сюжети Шох Эдипга ўхшаш асар ëздим. Масаланда энди. 

Парда очилади 

Дейлик С вилояти  ҳокими (Ж  вилояти ҳам бўлиши мумкин. Бу бир мисол) хотини бўғоз бўлиб қолди. Узи қилиб кўрса ўғил. Ҳокимлар ва уларнинг қариндошлари иримчи бўлади. Фолбинга боришади. Айтайлик жиззахлик ўрта статистик фолбин. Бу фолбин қўй қумалоғига қараб туриб «бу болани йўқотинг. Бола катта бўлса отасини ўлдиради» дейди. 

Ҳокимнинг хотини бола туширадиган дори ичади аммо кор қилмайди.  

Бола туғилади.  Тўрт килo икки юз. Қорнида холи бор тугамачадек.

Болани «бўғиб ўлдириб, кўмиб таша» деб ҳовлини қараб юрадиган боғбон қўлига беришади.  

Боғбон болани ўлдиришга кўзи қиймайди. Ëлғондан ўлдирдим, деб айтади ва болани тоғда ҳокимнинг қўйлари боқиладиган яйловга ўзи билан олиб кетади.  

Парда ëпилади ва очилади 

Яйлов қўшни республикага чегара эди. 

Ўша  куни яйловда  боғбоннинг ўтовига сув сўраб бир эркак билан хотин киради.  

Улар қиммат Хаммер мошнда тоғда сайр қилиб адашиб қолишганди. 

Бу эр хотин бой бўлса ҳам боласи йўқ эди. Ëш гўдакни кўриб хотиннинг меҳри ийиб эмчагига сут келади.  

Эр бўлса боғбонга бир пачка кал ака расми туширилган пулди бериб болани сотиб олиб ўзи билан олиб кетади. 

Парда ëпилади.

Орадан йиллар ўтди. Жорий юртбоши ичбурғидан ўлиб, ўрнига анави ҳоким юртбоши бўлди. 

Хаммерда сайр қилиб бола сотиб олган эркак эса қўшни давлат юртбошиси бўлди тасодифлар занжири билан. 

Олиб сақланган бола эса яхши еб, яхши ичиб кучли харизматик лидер, ўқи нишонга бехато тегадиган генерал бўлиб етишди. 

Катта армияга бош бўлиб қўшни давлатга бостириб кирди ва юртбошини автомат калаш билан тариллатиб отиб ташади.

Ўзи ўлдирган юртбошининг тул қолган  хотининини эса аши жойдаги Алижон акага никоҳ ўқиттириб ўзига шаърий хотин қилиб оди. 

Парда ëпилади 

Парда очилганда дарахтлари кесиб ташланган, аномал совуқдан азоб чекиб инграëтган бир ўлка манзараси кўринади.  

Кўчадаги таблода мамлакатнинг ташқи қарзи миллиардлардан ошиб кетаëтгани онлайн кўриниб турибди.

Разолат, сафолат, касофат ва катастрофа концентрати бўлган тавия бир ўлка. Қушлар сайрамайди, товуқлар юмуртоламайди, қуртлар ипак тўқимайди. Ҳар уч кишининг иккиси апрс. Бири полис. Одамлар икки эркакни бир бири билан уриштириб томоша қилиб ўтирадиган маънавиятсиз бир мамлакат.  

Нега бу ўлка бошига  бу қадар кўп бало ëғилди?  

Одамлар бу савол жавобини топиш учун фолбинга боришади. Фолбин яна қўй қумалоғига қараб прогноз беради. 

Прогноз дахшат эди.  

Мамлакатни ўз отасини ўлдириб, онасига эр бўлган бахтиқаро бошқармоқда. 

Парда ëпилади. Парда очилганда юртбоши саройидаги катта схўдка ва разбор авжида эди. 

Бир вақтлар хоким уйида боғбон бўлиб ишлаган бобойни судраб келишади. Аввалига у айтмайди. Ток урдириб қийнашганида ҳақиқатни айтади. 

Парда ëпилади. Парда очилганида Ойдин Норбоевага ўхшаш чиройли қиз саҳнага чиқиб юртбоши резиденциясида кўрганни ҳис ҳаяжон билан мўнўлўг қилиб айтиб беради. 

«Олдин ўғлига хотин бўлган она ўзини ўлдирди. Кейин эса отасини ўлдириб онасини хотин қилган юртбоши олтин тўғноғич билан ўз кўзларини ўйиб ўйиб ташлади» 

Парда ëпилади. Сахна четидан кўзлари ўйилиб кўр бўлган юртбоши бошини эгганича а нуқтадан б нуқтага қараб ҳаракатланади. 

Қиссадан ҳисса, Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Бахти қаро юртбоши худди тоғ тепасидаги булоқда ўлиб ëтган ит жасади каби бутун сувни булғайди. Бу сувни ичган барча заҳарлангани каби ëмон рахбарнинг касопати эл юртга уради.

Тамом.

Бу асарни Озодбекка обориб «машини тиëтир қилиб ўйнайлик» десам, йўқ дейди. 

«Менталитетга тўғри келмайди» дейди энг камида.

«Нега» деб сўрасам «Ашнақа» дейди.

Сиз нима деб ўйлайсиз?  Софокл асари ўзбек менталитетига зидми? 

РТ: Оғо сиз сўромонг бу хороплодон. Чакида холто билан урсонгом монглойи оқормийди блони. Уринг потияни.

Ассалам Ўзбекистон, Жума Муборак!

Тағин ўқинг
5 январ 2017
Каримов даврида йирик молиявий жиноятларда айбланиб 18 йилга қамалган Зеромакс ширкати ижро директори Миродил Жалолов озодликка чиқди, илгари Тошкент ...
12 июн 2019
Швед апелляция суди «Исломий давлат» террор ташкилотининг Швециядаги портлашларини уюштиришда айбланиб етти йилга қамалган 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов (Швецияга ...
30 сентябр 2020
БМТ Хавфсизлик кенгаши Нью-Йоркда фавқулодда йиғин ўтказиб, Тоғли Қорабоғ низосини муҳокама қилди. Хавфсизлик кенгаши Арманистон ва Озарбайжонни «зудлик билан ...
1 май 2018
Ўзбекистонлик фаол, 72 ёшли Абдусалом Эргашев ижтимоий тармоқларда, телеграм ва мессенжер орқали тарқалган, гўёки унинг аллақайси аёллар билан ахлоқсиз ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...