Асосий мавзулар
11 октябр 2024

Икки бойга бир малай – РТдан Жума ваъзи

Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнидир кўнглига озор берганимдан кўра, ширин шакар гаплар айтиб сизга яхши кўринганим маъқул. Лекин яхшидир аччиқ ҳақиқат, лек ширин ëлғон ёмондур. 

МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Ëши киччи, ëши уллиғо солом. Шорловуқдаги кадила ничикизла?

РТ: Одам яхши гапни унутмайди. 

МС: Ëмонлиқни ўйло ëхшилиқ галса бохтинг!

РТ: Литва Россия армияси оккупантлари ўз ҳудудига бостириб киришга тайёрланмоқда.

2004 йилдан бери НАТО аъзоси бўлган Болтиқбўйи давлатлари Россия билан чегараларини мустаҳкамладилар ва Кремлни ўз ҳудудига бостириб киришга уринишлардан қайтариш учун барча чегара ҳудудларида хавфсизликни кучайтирдилар.

Қабул қилинган чора-тадбирлар орасида Литва мамлакатни Калининграднинг Россия анклави билан боғлайдиган кўприклар хавфсизлигини кучайтириш ва ҳатто керак бўлса портлатишга тайёрлаш бор.

МС: Путин диян бохти қоро дўғилмин ўлгай ади илойим. Шуни дўғилғон гунина бизани улли ëшулло лўнкилдаб югуриб борди, кийса тиктирган болодийн бўлиб. «Пес песни қоронғида топади». Исмомутдо ис чиқса югурадўн бўлди бу ëшулли. Ўтир сарасопингда дийдон одом йўқ. Оврайи бир тин бўлди.

РТ: Марказий Осиëнинг қултабиат вассаллари Путин пойида тиз чўкиб патинка ялаëтган бир пайтда на Хитой мухтарами Си Цзиньпин, на Шимолий Корея ëшуллиси Ким Чен Ын, ва на Эрон муллабошиси аятолла Али Ҳаменеи Путинни днюхаси билан табрикламади. 

Путинни табриклаган истон вассаллари Шимолий Кореянинг тавия юртбошисиздан ҳам тубан. Эй тарихчилар олтин қаламингиз ила бу уятсиз мустақиллик душмани бўлган ўрисқуллар залолатини битинг. Токи авлодлар билсин.

МС: Оғзиннон қоро қони галгий. Қорсилдоп учиб гурсилдапгина синсин хоропскийла. Оғо, инди сичроп чишиб тозолиқлодан ойтинг. Ўлган қотқон…

Шумхабарлар

Пастдарғомдда Зил юк мошин Жигулини сузиб мажақлади. Жигули шўпри ўлди.

МС: Шўпр ëшқина йигит ади тозо ўйланган.  Ўлди гетди бечоро…

РТ: 4 октябрь куни Бухорода бир она ўзининг 3 яшар ўғлини уриб ўлдирди.  Асли сурхондарëлик бўлган бу хотин олдин яна бир боласини ўлдириб қамоқда ўтириб чиққан ва яна айни жиноятга қўл урган. Бу икки боланинг қотили маняк хотин қамағда. Амнистияга тушиб яна бола ўлдирса ажабланмайман. Кўп жиноятларни қамағдан авф қилинганлар содир қилмоқда.

МС: Бу қон тошоғонни қамоқда бичиш гарак ади. Ҳаламам атсинла шу ишни. Хўтик бирлан кучукни қанчар қилма тарбият. Ит бўлор ашшак бўлор асло бўлмағай одами. Навоий отомиз новви давади охир…

Жонлиқ учун 350$

РТ: Тошкентдаги университетнинг 21  яшар студенти одам буйрагини  38 минг, жигарини 43 минг, ҳамда суяк илигини 23 минг долларга олишини айтиб эълон берди. 

Ўзбекистон бу – она боласини, бола ота-энасини, қизлар бакоратини сотадиган, инсон қадри бир пул ўлка. Шу боис бу  эълондан сўнг тана аъзоларини сотмоқчи бўлганлар студентга алоқага чиқди. 

Аслида ҳеч иш қўлидан келмайдиган бу қашшоқ апрс студент, бу лох ўзбекларга шериклари Германияда эканлиги, буйракни кўчириб ўтказиш ўша ерда амалга оширилишини, эвазига Германияга бориши кераклигини айтиб  олдиндан 350 доллар беришини сўраган.

Тезкор тадбир давомида у, лохдан келишилган пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланган.

ЖИБ Шайхонтоҳур туман судининг қора курсисида ўтирган апрс студент бу ишни пулга муҳтож бўлиб қолгани сабаб қилгани, аслида Германияда ҳеч қандай танишлари йўқлигини айтиб, кўзидан сийди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 25, 133-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Яъни бу апрс уч йил кечаси ўз уйида ухлайди.

Ҳеч ким қамағда, ë гўрда эмас.

2024 йилнинг 7 октябр куни Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри Юнусобод туманида югуриш бўйича рекорд ўрнатилди. 

Юнусобод туман прокуратураси катта терговчиси 100 метрлик масофани 8 секундда босиб ўтиб, Ямайкалик югуронғич Усейн Болтни ярим йўлда қолдирди. 

Эҳҳ, шунақа таланти бор экан бу терговчининг. Мақлади прокуратура каламушлари орасида заха еб. Бориб олимпиядада қатнашиб олтин обкеса 40 минг минг эмас тўрт юз минг берарди қарзга ботган давлатимиз. Афсус. Гап шундаки, бу прокуратура катта терговчиси ҳали ҳам югуриб кетмоқда. Шу уч кун ичида ер тарвузини икки марта айланиб чиққан бўса керак валлаҳи аълам. ДХХ терговчилари унинг ортидан қувиб етолмаяпти.

Энди расмий маълумот. Бўлибам аши, Бош прокуратуранинг маълумотини ўқисак (ўқишни билмайдиган аксарият учун ютубда, Қудрат оғангиз ўқиб беради)

Ўзбекистонлик жабрланувчи керакли органларга ариза билан чиқди. 

Жабрланувчи ўз аризасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. томонидан “B.H.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун пул маблағлари талаб қилганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.

Ушбу ариза асосида жорий йилнинг 7 октябрь куни  тезкор тадбир ўтказилади. 40 минг доллар пора махсус ишоратланади. Пора берувчи танасига микрофон, камера ва давления ўлчайдиган яширин қурилмалар ўрнатилди. 

Кўчадаги айнаги қорайтирилган автобус ичида маска шоу солдатлари юзига қора куяни суртиб, қошига ўсма қўйиб, ҳужум буйруғини кутиб туришди. 

Тезкор тадбир давомида, Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олади, аммо ниманидир сезиб пулни бағрига босганича югуриб қочади. 

Айни шу дақиқада бу прокуратура терговчиси юз метрлик масофани 8 секундда босиб ўтиб дунë рекордини ўннатиб ташади. 

Бош прокуратура баëнотида «жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга қараб югуриб қочиб кетди» дейилган.

МС: Югурганникимас, буюрғонники.

РТ: Бу болани пора билан юрфакка киритганида ота энаси, барча юрфакка бачаси кирган ота эналар каби, худо холаса катта порахўр бўлади деб ният қиганди,.

Мана орзу двойной ушалди. Порахўр бўлди ва югуриш бўйича чемпион.

Ўзбекистон, фахрлан шундай фарзандларинг бор!

Гулнорага тақлид

«Тақлид» деган арабча сўз бор. Туркчаси «Ëнгсилаш» Инглизчада «Imitate and copy» маъносига яқин тушунча. Кимдир ëшлигида унга таъсир қилган Майкл Жексоннинг «Оймома юриши»га тақлид қилади. Кимдир қиролича Даянанинг мўлтиллаб қарашини копия қилади. Ëшлигида «Унутма мени» қўшиғи билан улғайган президентнинг қизи Гулнора катта бўлгач, Кумуш Раззоқовани копия қилганди. Умуман шу кунларда Тошкентда ўтаëтган «Краеатив …» деган тадбирни кўриб, Гулнора Каримова қамағдан чиқиб уюштирибдими деб ўйлабман.  Бирга бир копия. Усти ялтироқ, ичи қалтироқ олтин қўнғизлар… Аши комедиантлар, аши Гаяна, аши Арипов ўзларидан ақлли ясаган кўзойнакли лаганбардор бачалар.  Пулга кира қилиб, обкелинган юлдузлар. Айтишларича, Мирзиëев тақлид қилганларни ëқтирмас ва бошқалардан фарқли ўлароқ, Гулноранинг атлас иштонли шоуларини  дахшат билан эслар экан. Шу боис, Мирзиëев ГК тадбирларига эгиз ўхшаш «креатив нағма базми» очилишида қатнашмади…

МС: Пир во время чумы. Юрт бўққино ботди, бу хоромзодола ҳўкимотни пилина тўй сувишдан бошқоғо ëромийди!

РТ: Тошкентнинг эски шаҳарида  туристлар кўрсин деб «аля қадимги» маҳалла қуриларкан. Бундай нарсани мен АҚШнинг Санта Фе шаҳридан сал нарида кўргандим. Гўëки «Апачи» ҳиндилари яшайдиган маҳалла. Бу «апачи»лар сивитер, жинси ва крассовка кийиб, замонавий мошнларни паркинга қўйиб, соатига 11 доллар олиб ишга келишади. Жинси ва свитерлар ечилиб, хиндилар киядиган жулдурвоқи кийимларни кийишади. Қиладиган иши ағ-баққа ўтиб «ҳинди» ролини ўйнаб бериш. Одам зоопаркидай биннарса. 

Тошкентда яратиладиган «аля қадимги» маҳаллада махси калиш ва пахтали иштон кийиб, тўнга ўралган бобойлар нос чекиб ўтиргани учун, Гаянанинг фонди ойлик бера оладими?

Бу мулозимкалар 100 йил олдин ўрис босқинчиларининг «ориентализм» фантазиясидан нари хатлагани йўқ. 

1891 йил Москванинг “Тарих музейи”да асъасаю-дабдаба билан очилган биринчи “Ўрта Осиë кўргазмасига кириш эшиги Самарқанддаги қадимий масжидга ўхшатиб ясалди. Кўргазма Россия публикасини Бухоро ва Хиванинг жин-кўчалари ва минг бир кечани эслатувчи бу кўчалардаги ҳаëт тарзи билан таништирди. Карвонсаройлардаги шарқона бозорларнинг уч ўлчамли тасвири оқ пошшо тобеларига экзотик эртак каби кўрсатилди. Марказий Осиë ҳаëтидаги маиший буюмлар, зумрад, ложувард дохил минерал тошлар Москва турғунларининг кўзини қамаштирди.

Ипак, атлас, адрас ва пахтадан бўлган икат нақшли газламалар, сабзавот ва мева қоқилари, ëнғоғу туршаклар эртаклардаги очил-дастурхон каби Чор Россияси раъиятига тақдим қилинди.

Қизиғи шундаки, “Шарқ бозори” деб номланган залда Ўрта Осиëда яшаган элатлар типларга ажратилиб, томошага қўйилди. Эрмакталаб россияликлар манекенлар қаторида тирик “абориген”ларни ҳам ҳудди зоопаркдаги тирик ҳайвонлар каби “томоша” қилиш имкони яратилган эди кўргазмада. 1870 йилдан бошлаб, “одам зоопарки” Европадаги Ғарб публикаси учун янги кўнгил очиш масканига айланган эди.

Европадаги “одам зоопарклари”да Осиë ва Африкадан келтирилган ҳабашу, аборигенлар кўргазмага қўйилган эди. Чор тўнтарилганидан кейин, унинг ўрнига келган Совет режими пайтида ҳам Ўрта Осиëга оид кўргазмалар Москвада давом этди. Фақат инсонпарварлик юзасидан, кўргазмага тирик одамлар қўйилмайдиган бўлди. Улар физкультура парадларига кўчиб ўтишди.

МС: Санта Федаги музей нишатди?

РТ: Санта Фе даги «хинди маҳалла» одам зоопарки ҳақидаги танқидлар ортидан аллақачон ëпилган. Бундай фейк марказлар европада ҳам ëпилиб кетган. Энг яхшиси, шу мулозимкалар эски шаҳарга яқинлашмасдан шоввозсой тарафларда юргани маъқул.

МС: Битлаян еринда силкинсин!

Флейта учун унутилган куй

Элдор Рязановнинг шу номли фильми бор. Фильм қахрамони собиқ сурнайчи катта бир одам кўмагида маданият вазири бўлади. 

У вазир бўлган куни санъат ва маданият ҳақида мана бу гапни айтади. «Маданият бу қушга ўхшайди, уни қўлимизда қаттиқ қисиб ғижимласак, у ўлади. Агар кафтимизни тўлиқ очсак қуш учиб кетади. Шундай қилиш керакки, қуш учиб ҳам кетмасин ва сиқилиб ҳам ўлмасин» .. 

Мадвазир Назарбековнинг «Янги Ўзбекистон» газетасида «Ижодкорларга эркинлик берилмаслиги керак» дея алжираганини кўриб шу фильм эсимга тушди. 

Ҳар ҳолда мадвазир «ижодкор» деб айтган баччалар, чалаасавод тўй машоғи, фолк поп ашлачилари бўса керак. 

Майли, шу отарчи Мадвазир бу отарчиларнинг оëғига кишан тақадими, кўтига чип тиқадими ўзи билади. Озодбекнинг санъатга алоқаси қанчалик узоқ бўлса, бу кўк жигули малохат малахитларнинг ҳам алоқаси ашинча. 

Лекин, бу туғма овсар мадвазир ҳақиқий ижод аҳлини тинч қўйссин. 

Чунки, том маънодаги эркинликсиз ижодкор ижод қила олмайди. Рассом, кинорежиссер, ҳайкалгтарош, меъмор ва опера хофизлари. 

Уларга тўла эркинлик керак. Зоопаркдаги қафасда яшайдиган ҳайвонлар кўпаймаслигининг ўзиям бу собиқ хизбут, собиқ зек, Сергелида мотор ëғига кўмир қўшиб баллон қорайтирган мелкий апрс мулозимнинг гапи ярим чақа эканлигига гувоҳ.

Битта чаласавод отарчининг мансаб курсисида ўтиришининг ўзи мана саккиз йилки давом этаëтган балмаскараднинг энг кулгили парчаси каби кўринади.

Ўн олтинчи аср ўрусияда пошшо ичбурғидан ўлиб, ўрнига Лжедмитрий деган самозванец келган даврни тарихчилар «смутное время» (паришон давр) деб атайди.

Кинначилар изғиган, одам ўлдириш писта чақиш каби осон бўлиб, ҳар хил қаланғи қасанғи ряженний скоморохлар давлат тепасида ўтириб, халқ ўлатга чалинса ҳам тонготар зиëфат қилган шарманда давр.

Икки бойга бир малай ( Il servitore di due padroni)

Италиян драматурги Карло Гольдони ëзган «Икки бойга бир малай» спектакли  1749 йил Миланда илк бор саҳна юзини кўрган шох асар. 

Бу асар ўткан асрда Фарғона ва Хоразм театрларида ва Хамза театрида  ҳам қўйилган. 

Комедияда битта малайнинг икки бой хизматида бўлганлиги устидан кулинади. Бу мавзу Ўзбекистон мулозимлари тутуми мисолида бугун актуал.

Гольдони асаридаги «малай» хизмат қилган икки бой хар холда бу малай яшаëтган бир давлат мансуби.

Ўзбек мулозимлари эса аллақачон бошқа давлат малайларига айланиб бўлишгани эса ташвишли сигнал. 

Бош вазир Ариповнинг сўнгги 5 йилда Хитой ширкатлари учун Ўзбекистонни солиқ жаннатига айлантиргани ва айнан хитой фирмачлари лоббиси билан шуғуллангани ҳақида ким нима дея олади? 

“Xinjiang Hualing industry & trade group”, “China Southern power grid”, “China National Chemical engineering“, “Amer international group”, “Tbea” ва HONOR каби Хитой фирмалари Хитойнинг «Бир макон – бир йўл» сиëсати асосида Ўзбекистонга кириб, Ўзбекистонни ўз макони ичига қамашни ният қилган. Бу жиддий хатарни бартараф қилиш учун лавозимда ўтирганларнинг айни фирмалар монополияси учун йўл очадиган сталкерга айлангани хавотирли сигнал. 

Ўлкамизга кўз тиккан икки душмандан бири сифатида жадидлар Хитойни назарда тутган. 

Биринчиси эса, мана 150 йилдан бери мамлакат бойликларини ғорат қилаëтган Россия. 

Элтуздаги мавжуд ҳужжатларда Ўзбекистон бош вазири Ариповнинг «Ўзбекистондаги асосий Россия манфаатлари провайдери экани» айтилади. Иддаога кўра, тужжор Бахтиëр Фозилов ва Арипов тандеми мамлакатни тўла Россия назоратида ушлаб турибди. 

Хитой ва Россиянинг сиëсий, молиявий ва босқинчи манфаатини ўзбек Бош вазири қўллаëтганини нима деб бахолаш мумкин. 

Карл Гольдони комедияси бахтли якун топади. Икки бойга малайлик қилган хизматкор кечирилади. Охирида бир эмас, учта тўй қилиб, ўйин кулги ва мусиқа янграйди. 

«Икки бойга бир малай» мажози бу ўринда Ўзбекистонга жуда ҳам тўғри келмайди. Чунки Бош вазир  Арипов ва тужжор Фозилив тарозига қўйган нарса қўйнинг сони эмас, балки Ўзбекистон дея аталган давлат манфаати. 

Рус ëзувчиси Тургенов «Россия бизларсиз ҳам яшайверади, аммо биз Россиясиз яшай олмаймиз» деганида ўзбек мулозимларини назарда тутгандай туюлади..

МС: Оғо, Дунëни қутқарғон Гулнора ҳаққинда кино олинганлигини биласизми? 

РТ: Биламан. Фильм қахрамони Россиянинг олис қишлоғидаги физика ўқитувчиси дунëни қутқариш учун тошкентлик  Гулнора деган хотин билан ëтиши кераклигини ва бу хотиннинг Москвадаги еттинчи  супермаркетда касссир бўлиб ишлашини формула ëрдамида аниқлайди.

Ўша куни қуëшнинг бир парчаси узулиб тушиб, ер куррасига урилиб, онтар-тўнтар қилиш учун яқинлашаëтганди. 

Бу охир замон фожеасидан инсониятни физика ўқитувчиси Меркурев қутқариши мумкин.

У тошкентлик кассирни излаб йўлга чиқади. Олдинига янглишиб бешинчи супермаркет кассири бишкеклик Гулнора билан ëтади. Хато қилганини билгач, тошкентлик Гулнорани топиб ашинча секс қилади.

МС: Уфф, шўрданам галиб галиб, ойни бизани Гуннорани атип гетиши гарак акандон. Оғғон тарапина қороп эшаланг. Новви бўлсо ўммолоқ. Уринг потияни уллини улли гунинда…

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
21 ноябр 2024
Жиззахлик фуқаро телеграмда азжон*** номли канал очиб радикал диний даъват мазмунидаги 380 та аудио, турли фото ва видеоларни мунтазам ...
22 март 2019
Ушбу мақола «Элтуз» мухбирининг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида тайёрланди. Мақолада гап тадбиркорларга очиқча таҳдидлар қилиб, ...
20 март 2023
Ўзбекистон президенти Мирзиёев, Туркиялик сайловчиларни май ойида бўлиб ўтадиган президент сайловида 20 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Эрдўған номзодини “тўлиқ ...
20 сентябр 2024
Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëом. Юз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...