Асосий мавзулар
22 октябр 2024

Рус боқувчисини ғажиган Украин арслони ва Россия боқаётган ўзбеклар – 600’73

Россия ҳарбий флоти қочмоқда, Украин арслони рус боқувчисини ғажиб ташлади, Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси ўзбекларни Россияга урушида қатнашмасликка чақирди, Марказий Осиё бундан буён Туркистон деб аталади ва БУ 600 СEКУНД 

+++

Рогозин Черномор флотининг Севастополдан қочгани ҳақида билдирди. Россия сенатори ва Рос-космоснинг собиқ бошлиғи Черномор флотининг фронтдан чекинганини тан олди. Бунга сабаб сифатида катта кемаларнинг Украина ҳарбий дронларига нишон бўлаётгани кўрсатилди. Черномор флоти Севостополдан Қиримнинг Феодосий ва Новоросийск ҳудудларига кўчирилган. 

+++

Молдованинг марказий сайлов комиссияси мамлакатда ўтган президент сайловлари ва референдумни ҳақиқий деб тан олди. Президент сайлови ва Европа иттифоқига кириш референдумида 33 фоиздан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Бу кўрсаткич сайлов ва референдумни ҳақиқий деб эътироф этиш учун етарли ҳисобланади. 

Президент Майя Санду якшанба куни Молдова халқи Европа иттифоқига қўшилишга қарор бергани ва бу юзадан мамлакат конституциясига тегишли ўзгаришлар киритилишини билдирди. Бундан аввал Россия Молдованинг Европага интеграцияси ва референдумига қарши бир неча бор провакациялар қилишга уринган эди.

+++

Урушда туриш йўқ. Россия ва Украина урушининг Кураховск йўналишида Россия армияси пиёдаси ўз сафдошини отиб ўлдирди. Танкист пиёдага ёруғлик тушириб Украина дронининг эътиборини тортган. Бундан ғазабланган пиёда танкистни отиб ташлаган. Бошқа бир аскар вазиятни юмшатиб пиёдани тўхтатмоқчи бўлди, бироқ у буни уддалай олмади.

+++

Товон пули урушда ўлган ҳамма аскарлар  учун эмас. Украинага қарши урушда ўлган Россиялик ҳарбий Фёдор Булгаковнинг беваси ўлган эри учун бадал пули ололмади. Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, Фёдор Булгаков Курск вилоятида ўлган. Бу вилоят Махсус ҳарбий операция ҳудудига кирмайди. Ҳарбий операция ҳудуди деб Украинанинг босиб олинажак ДНР, ЛНР, Запорож ва Херсон вилоятлари белгиланган. Украина армияси қарийб минг квадрат километр ҳудуддаги Россиянинг Курск вилояти бўлгаларини ишғол қилган эди ва у ерларда кўплаб рус оккупантлари ҳалок бўлган.

+++

Украина Бош штаби хабарига кўра Россия аэродроми ва ҳарбий заводига зарба берилди. Завод Нижегород вилоятининг Дзержинск вилоятида жойлашган ва портловчи воситалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. Ушбу завод Украина чегарасидан 900 километр узоқликда жойлашган. Штаб маълумотига кўра, завод ҳудудида бошқарилувчи авиация бомбалари бўлган. Илгари Элтуз Нижегороддаги завод ҳарбий завод учун Ўзбекистон ширкатлари порох компоненти бўлган нитроцеллюлоза етказиб бераётгани ҳақида хабар берган эди.  Россиянинг Липецк вилоятидаги Липецк-2 аэродроми ҳам дрон ҳужумига учради. Аэродромдаги ҳарбий заҳиралар ва ёқилғи омборлари мўлжалга олинган. Ушбу аэродром СУ-34, СУ-35, МиГ-31 русумли ҳарбий учоқлар базаси ҳисобланади. 

+++

Германияда ливиялик муҳожир Исроил элчихонасига террор ҳужуми қилишга уринди. Исроилнинг Берлиндаги элчихонасига уюштирилган теракт полиция томонидан бартараф этилди. Қўлга олинган 28 яшар Омар исмли шахс ИШИД тарафдори экани ва элчихонада отишма режалаштирганини тан олди. Ливиялик мухожир 2022 йил Германияга қочқин сифатида кириб келиб, бошпана сўраган. Германия ҳукумати унга бошпана бермаган ва мамлакатни тарк этишни талаб қилган. Мухожир ушбу талабномани эътиборсиз қолдириб мамлакатда ноқонуний яшаб келган.

+++ 

Украин арслони россия фуқаросини ғажиб ташлади. Украинанинг Россия томонидан босиб олинган Мариупол шаҳри ҳайвонот боғидан Қримга ўтказилган арслонлар россиялик ҳайвонот боғи боқувчисини ғажиб ташлади. Улар бир йил олдин Қримга олиб келинган эди. Қиримдаги Тайган ҳайвонот боғи эгаси Олег Зубковнинг сўзларига кўра, Россия ишғол қилган янги ҳудудлардан кўплаб ҳайвонлар келтирилган. Жумладан ўлжа олинган шу икки арслон ҳам бир йил бурун босиб олинган Украинанинг Мариупол шаҳар ҳайвонот боғидан келтирилган эди. Тайган ҳайвонот боғи жойлашган Қирим бўлгаси ҳам 2014 йилги рус оккупациясига қадар Украина ҳудуди ҳисобланган.

+++

АҚШда президент сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар вице президент Камала Ҳаррис ва собиқ президент Доналд Трампнинг кўрсаткичлари деярли тенг қолмоқда. Ҳаррисни 48% сайловчилар қўллаб-қувватлаяпти. Трамп тарафдорлари сони эса 46% ташкил этади. АҚШнинг аксарият штатлари анъанавий равишда демократлар ёки республикачиларга овоз бериб келади. Йирик мегаполислар жойлашган штатлар асосан демократларни танласа, 19 та штат вакиллари республикачи номзодга овоз беради. Сайлов натижалари аниқ тараф танламаган Пенсилвания, Жоржия, Шимолий Каролина, Мичиган, Аризона, Висконсин ва Невада аҳолиси овозига боғлиқ бўлиб қолмоқда. 

+++

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг собиқ иттифоқчиси, Туркияда софт ислом давлати қурмоқчи бўлган Фатҳулла Гулен АҚШнинг Пенсилваниядаги клиникасида 83 ёшида ўлди. У 2016 йил Эрдўғон ҳокимиятига қарши муваффақиятсиз якун топган давлат тўнтариши ортида турганликда айбланган лекин бу айбловларни рад этган эди. Ҳокимиятни қўлга олишга уриниш жараёнида тахминан 250 киши ҳалок бўлган. Гуленнинг ваъзлари чоп этиладиган Ҳеркул веб-сайти унинг якшанба кечаси Америкадаги шифохонада вафот этганини маълум қилди.  Гулен 1999 йилдан буён АҚШда сиёсий қочқин мақомида яшаётган эди.

+++ 

Владимир Путин ва Марказий Осиё президентлари Ашхоботга Махтумқули Фароғий таваллудининг 300 йиллик юбилейига келишди. Владимир Путин эски одатига кўра, туркистон халқларининг миллий нафсониятига тегишга уринди. У ўз нутқида турк халқларининг буюк мутафаккири ва файласуф Махтумқули исмини 21 марта нотўғри талаффуз қилди. Россия Оммавий ахборот воситалари ҳам Махтумқули номини, Путин сингари Махматқули деб атай бошлади. Бундан илгари Путин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг исми шарифини бузиб талаффуз қилгани ортидан қозоқ халқи нафратини қозонган эди.

+++

Туркия жумҳурияти Марказий Осиё атамасини Туркистонга алмаштирди. Туркия таълим вазирлиги баёнотига кўра, эндиликда мамлакатдаги тарих дарсликларида Марказий Осиё атамаси ўрнида Туркистон атамаси қўлланилади. Экспертларнинг таъкидлашича, Туркистон сўзи туркийлар ватани маъносига эга. Марказий ва Ўрта Осиё истилоҳлари эса Россия мустамлакаси натижасида оммалашган. Ўлкага асл тарихий номини қайтариш муҳим, дея ҳисобламоқда туркиялик тарихчилар.

+++ 

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси ўзбекистонликларни Россия Армияси сафларига қўшилмасликка чақирди. 19 октябрда Россия Социалистик Партияси – «Справедливая Россия» раҳбари Сергей Миронов ўз твиттер саҳифасида Қозондаги Ўзбекистон Бош консулхонасининг бу чақириғини кескин қоралади. Рус шовинисти Миронов ўз баёнотида, Россия ўзбекларни ва уларнинг болаларини боқаётганини ҳам писанда қилди ва Ўзбекистонга виза тартибини кескинлаштириш талабини илгари сурди. Нега сени боқадиган давлатни ҳимоя қилиш мумкин эмас.  Мутлақо виза режими жорий қилинсин! Бундай «фуқаролар» бизга керак эмас, деди Миронов. Савол туғилади: Вассал рахбарлар қўрқоқлигидан фойдаланиб Ўзбекистон бойликларини текин ўзлаштираётган Россияга ўзбеклар қачондан буён боқиманда бўлиб қолди.

+++

2024 йилнинг 16 октябрь куни, соат 03:25 ларда, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрининг «Мурунтау» маҳалласида электр токидан чиққан ёнғин оқибатида Ҳасан ва Санобар исмли фуқароларнинг уйлари бутунлай ёниб кетди. Аҳоли вакиллари электр билан боғлиқ муаммоларни ҳал этмаган ҳокимликни айбламоқда.

Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 685 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, суперчат, суперстикер ва супер рахмат тугмачаларини босинг,  соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
5 май 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманилик марҳум фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари вилоят ва туман прокуратураларига ишончсизлик билдирмоқда.  Марҳумнинг қабри биринчи марта ...
15 феврал 2022
Аввалроқ АҚШ маъмурияти Россия Украинага истаган пайти, шунингдек Олимпия ўйинлари пайти ҳужум бошлаши ҳақида хабар берган эди. ОАВ хабарларига ...
13 июл 2020
Ўтмиш тозалаб қўйилган. Ëлғон эса ҳақиқат дея бизга тақдим қилинмоқда. Бу гапни ëзувчи Жорж Оруэлл бундан 70 йил олдин ...
29 март 2018
Фарғонада эшаклар кўплаб сўйилаётгани, гўшти эса сомсага ишлатилаётгани 23 март куни «Ўзбекистон 24» канали орқали намойиш қилинган, ҳали айби ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...