Асосий мавзулар
22 ноябр 2024

Путиннинг мўйловли Троя оти

РТ: Хафта Тесланинг ғилдираги каби зув этиб айланди.

МС: Бугун ина бешлангжи гун. Уллини улли гуни. Ничиксизла, мўччи апика, опобийи¸ ëши улли ëши киччи хўжик бррило!

РТ: Матчонбой яхши гапдан бошлайлик. Ўзбекистон президенти парламентнинг  илк йиғинида гурунг қилиб мухолифат керак деди.

МС: Оғо новви дияни ву мухолипат? Ойлониб дурғон дилжака ходо диқодўн монглойи қоролами? Ë кадила билан атшиб дурғондо онгиб, хотин тарапа ойтиб, кипни бузодон чуғулломи. Ëшулли поро олжоқ вохтиндо, видеоғо олиб эсинбиғо ойтодўн бохилломи? Боми ўзи мухолипат деян нарса. Лаган қоқодон кўп лекин юртда.

РТ: Ўзбекистонда мухолифат бор ва у:

1.       Кўчада қарғаниб ўтирган семичкачи холалар.

2.       Кредитни олиб қўйиб, тўлашга келганда бонкани сўкадиган тоғалар.

3.       Қайнонасини сўкадиган келинлар ва бунинг тескариси.

4.       Қачон халифат қурамиз, деб, кутаëтган «Малика»даги соқолтойлар.

5.       Совет даврида гугурт бир тийин эди, дейдиган бобойлар. 

Сиз нима деб ўйлайсиз Ўзбекистонда мухолифат борми? Ким анави депутатларга  сиëсий дарс бериб мухолифат нималигини тушунтириб қўяди? Борми бир ўқитувчи?

МС: Новви давади Навоий отес Ўзбекистондайи мухолипат дўғрисиндо…

Троя оти

МС Оғо . Дойингизни шогирти Бош вазир бўлди Ўнг вўсин дамисизми?

Президент Мирзиёев Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди ва бир овоздан қарсаклар билан қабул қилинди. Тўғри Арипов марҳум тоғам, Ўзбекистоннинг биринчи алоқа вазири Комилжон оғамнинг шогирди. Лекин ўнг бўлсин деб айтмайман. Чунки ватан ва миллат тақдирига бефарқ эмасман. Бош вазир қилиб тайинланган Ариповнинг Каримов дарвридан бошлаб коррупцияга аралашгани ва очиқдан очиқ Россия манфаатларини илгари суриб Путиннинг Ўзбекистон ичидаги Троя отига айланганини ëмон иш деб биламан  ва қоралайман.

МС: Троя оти новви

Қадим юнон афсонасидаги образ. Ичимиздаги душман деган маънони билдиради. Душманлар Троя шаҳрини қамал билан забт қила олмайди. Шунда улар энди дўст бўламиз, деб Троя шаҳрига ëғочдан ясалган катта бир от юборишади. Троя шохи бу отни қабул қилади. Шаҳар хушëрликни унутиб, зиëфат қилиб, еб ичиб ухлаб қолади. Ëғочдан бўлган от ичида эса 50 та аскар яширинган эди. Улар тунда от ичидан чиқиб, Трояни қонга ботиришади. 

МС: Бизани давлат ичина гиритилган Троя отини бирти бор акан.

Кулги жингл

Матчонбой мўйловли бош вазир ҳақида Автобус деган сериал олгандик. Шундан парча кўрсак

МС: Хурсанд бўлди Маърп ва Шарип

Иш жойида қолди Абдлла Ғарип…

Олдинги замонлардаям Ўзбекистондаги раҳбарни кремль тайинларди. Москвадаги катта ака Ўзбекистондаги ўз одамини бировларга талатиб қўймасди. Бугун ҳам шу давом этмоқда. «Олдин Ленин йўлидан коммунизмга қараб, оғишмай боряпмиз» дейиларди. Бугун Путин йўлидан дебилизмга қараб оғишмай кетяпсизлар. Партбилетларингиз ва СССР паспортини ишкобда сақлаб қўйганингизни биламан.

МС: Қиссадан хисса ойтинг.

Бугунги кунни англаш учун тарих илмини билиш керак. Тарих бу ўликлар ҳақидаги илм. Ўлганларни тинч қўйинг дейдиган ошқовоқ каллаларга қулоқ солинса тарих фани йўқ бўлиши керак.

Тарихни чўпчаклар ëрдамида эмас, балки ҳужжатлар асосида ўрганиш тўғри йўл.

Мана хужжат. Рус ва турк тилида ëзилган. Гандимиëн  келишуви. 1873 йили Хива яқинидаги Гандимиëн қишлоғида 1873 йилнинг  12 августида Туркистон генерал губернатори Кауфман ва Хива хони Мухаммад Рахим хон иккинчи тарафидан имзоланган.

Гандимиëн  келишуви Хиванинг руслар тарафидан босиб олинганидан кейинги капитуляция, яъни таслим бўлиш хужжатидир. 

Ҳужжатда Хива хони бундан буëн ўзини Россиянинг вассали деб айтилишига иқрор бўлади.

Хива хони истаги билан ҳужжатда у ўзини Россия императорининг содиқ қули деб атаган. Русча «покорным слугой императора всероссийского» (Буни хатто Кауфман ҳам ортиқча деб билган) 

Ҳужжатда Хива хонлиги ташқи сиëсатдан маҳрум қилиниши ва хонликдаги  Бош вазир доҳил муҳим лавозимларга тайинловлар Россия рухсати билан амалга оширилиши алоҳида кўрсатилган.

Тарих улуғ мураббий аждодлар ëди муқаддас!

МС: Оғо уринг потяни

МС: Оғо уринг потяни!

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
3 декабр 2018
“Ўз газингни ўзгага бериб, таппи ёққан ўзбегим”, дея совет даврини ёмонлаган халқимиз ўзининг замонавий тарихида ҳам газга ёлчимаяпти. Ўзбекистонда ...
22 январ 2019
Афтидан Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлигидагиларнинг юмор ҳисси кучли. Интернетдан тўсиб қўйилган, илгари VPNсиз кириб бўлмайдиган сайтларнинг ишлаб ...
29 октябр 2015
Eltuz манбасидан олинган хабарга кўра, 28 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Шуҳрат Рустамовни ушлаб олиб ...
7 октябр 2020
Жээнбеков ҳукуматининг ҳайратланарли даражада тезкор ағдарилишидан сўнг бир қатор саволлар туғилади. Улардан энг муҳими – иккита: Энди нима бўлади? ...
Блоглар
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...