Асосий мавзулар
14 январ 2025

Тошкент прокурори: Гиёҳвандлик ва жинсий тажовуз кўпайган

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев ахолига мурожаат қилиб, 2024 йил мобайнида пойтахтда содир этилган айрим жиноятлар ва қонунбузарликлар ҳақида ҳисобот берди.

Шаҳар прокурори сўзларига кўра, Тошкентда содир этилган 14 минг 632 жиноятчилик бўйича аксарият жиноятчилар ушланган ва уларни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилган. Қотиллик, босқинчилик, толончилик, ўғирлик, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятлар шулар жумласидандир.

Йўлдошев жумладан аҳоли орасида гиёҳвандлик ҳолати авж олгани юзасидан тўхталди. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилнинг 20 сентябридан 20 октябрига қадар пойтахтда гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги ўтказилиб, қисқа вақт ичида 350 дан ортиқ гиёҳвандлик жинояти билан боғлиқ холатлар аниқланган.

2024 йил давомида Ташкент шаҳрида қайд қилинган гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг сони 3417 тани ташкил этган, уларнинг ҳар учинчиси, яъни 1328 таси ёшлар томонидан содир қилинган. 26 ҳолатда бундай қилмишни 18 ёшга ҳам тўлмаган вояга етмаган шахслар содир этган, уларнинг 16 нафари мактаб ўқувчиларидир.

Шаҳарда ёшларни Интернетдаги наркобизнесга алоқадор ижтимоий тармоқлар орқали наркотик моддалар истеъмоли ва воситачиликка жалб қилиш ҳолатлари кучайган.

Жумладан Олий таълим масканларида таълим олаётган талабаларнинг 49 нафари Интернет тармоғи орқали олган топшириқларига кўра воситачилик, закладчиклик қилаётган пайтида жиноят устида қўлга олинган. Улардан минглаб савдога тайёрлаб қўйилган, наркотик ва кучли таъсир этадиган психотроп моддалар олиб қўйилган.

Эркин Йўлдошев Тошкентда содир бўлган яна бир фожеа ҳақида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, яқинда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган 2003 йилда туғилган Истам исмли Тошкент Давлат Университети талабаси Мехидрон гиёҳванд моддасини меъёридан ортиқ истеъмол қилиши натижасида вафот этган.

Шаҳар бўйича йил якунига кўра, қарийб 240 килограммга яқин гиёҳвандлик ва психотроп моддалари савдосининг олди олинган.

Ўтган даврда шаҳарда 33 ҳолатда ўғирлик, толончилик, босқинчилик, номусга тегиш, портлашлар ва қотиллик каби оғир ва ўта оғир жино]тлар гиёҳванд модда таъсирида содир этилган.

2015 йилга нисбатан кибермаконда содир этилган жиноятлар сони 44 баробар ошган. Ўтган йили 17 минг нафар Ўзбекистон ватандошларига нисбатан мана шундай жиноий тажовузлар қайд этилди.

Ижтимоий тармоқда алданиб, мулкини олдириб қўйган жабрланувчиларнинг 80 фоиздан ортиғи шахсига ва электрон қурилмаларига оид маълумотларни эҳтиётсизлик қилиб, ўз оғзи билан ошкор қилганликлари натижасида жиноят қурбонига айланишган.

Тағин ўқинг
25 феврал 2017
Ижтимоий тармоқда ўзбек тўйидаги куёвнинг келиндан бўса олиш анъанаси юзерлар нафратига дуч келди. 22 феврал куни Фейсбук тармоғига қўйилган ...
17 октябр 2015
Малоҳат Эшонқулова Мустақил журналист, Eltuz.com 5 сентябрь, 2015 йил. Тунги соат 24.30. Эшик тақиллади. Қарасам, Урлаева. “ортимдаги айғоқчиларим дам ...
19 феврал 2024
Қашқадарё ва Сирдарë вилоятларида Индорама Агро хорижий компаниясига 70 миллион доллар кредит ажратган Европа таррақиёт банки устидан компания ишчилари ...
6 май 2016
Ўтган ҳафта бошида Eltuz.com Ўзбекистонда энг олий ҳукумат изни билан ягона монополист переференцияси берилган «General motors» ширкати устамалари бўйича ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...