Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президентини “Подшох” дея атади

22 декабр куни Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонова ўзининг янги қўшиқлари жамламасининг тақдимот маросими чоғида, мамлакат президенти Ислом Каримовни “подшох” дея атади.

Улуғбек Ашур,
Eltuz.com

Расмий ОАВ томонидан ёритилмаган ушбу тақдимот маросими Ўзбекистон пойтахтининг хашаматли “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтди. Маросимга таклиф этилган мехмонлар орасида Тошкентдаги хорижий дипломатик ташкилотларининг вакиллари, Ўзбек санъатининг ёш ва кекса юлдузлари бўлган.

“Мен сен билан қироличаман” деб номланган янги жамламасидаги қўшиқларни бирма бир томошабинларга жонли равишда куйлаб бераётган Юлдуз Усмонова, “Самарқанд” деб номланган хонишини тақдим этишдан олдин, йиғилганларга қарата шундай деди:

  • Энг керакли кўшиқларимдан, севимли қўшиқларимдан бир бўлган, тандирдан узилган, янги қўшиқларимдан бирини ёздим…Хеч ўйлаганмисизлар….Бирхилгилардан мен хафа бўламан. Нолишдан олдин мундоқ дунёга қаранг, хабарни ёзсанг, ахборотни ёзсанг, бутун дунё остин устин дейди…Кўз тегмасин, а, бизга… давомли қарсаклар, хуштак овозлари)..Бизга хақиқатда кўз тегмасин! Бахт нимада, онажоним, бувижоним, (залдаги бир кекса онахонга қараб), бир дона бўлиб ўтирибсиз, менга айтинг, бахт нимада? Хотиржамликда, соғлик саломатликда!. Қолган латта чутта келовради, кетовради, йиртиловради, янгисини олаверасан худо берса..

Мен айтмоқчи бўлганим, бу ўз ўзидан бўлмайди. Сендан харакат мендан баракат. Мана шу юртимизни неча неча йиллардан бери бошқариб, бутун Ўзбекистонни жанжал тўпаланглардан асраб Аввал оллох,… борини, жонини фидо қилган, ўша, ман бобо дейми, Отадан хам ёшлари улуғ, юртимизни отаси, бобоси бўлган подшойимизга қўшиқ ёзганман. (Залда 18 сония мобайнида қийқириқ, гулдурос қарсаклар ва “Офарин!” деган хитоблар янграйди) Ва, хамон мингдан минг миннатдорман. Шу Самарқанднинг тупроғига хам, (яна гулдурос қарсаклар) ўшатдан шундай фарзандларни етиштириб туғдирганларга..Бешигингдан ўргулиб кетай ўзбегим!

Қўшиқ Самарқанд шахри мадхи билан бошланиб, шу заминда яна Амир Темур каби бир сохибқирон дунёга келгани айтилади.

Сохибқирон давлат тузган замони.
Оламнинг сайқали бўлган Самарқанд,
Яна шу юртларинга берди дахони,
Шу ерда туғилди темурий….

Қўшиқ давомида Юлдуз Усмонова ўзбекистон президенти Ислом Каримовни халқнинг халоскори сифатида мадх этади.

Эй, сохибқиронга муносиб ворис,
Буюк халқ бошига келганда бало..
Истиқлол байроғин қўлга олдингиз,
Хуррият олинур, берилмас асло!

Қўшиқ ресторан залида йиғилган мехмонлар томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.

Бир қанча йиллардан буён Ўзбекистонда расман концерт беришдан ва телеканалларда кўринишдан махрум қилинган хонанда Юлдуз Усмонова Ўзбекистондаги эркин ижодий фаолиятига қайтиш учун харакат қилиб келаяпти.

Ўзбекистонни жаннатга ўхшатиш ва ундаги чексиз бахтиёрликни тинмай мадх қилиш орқали мақсадга етиб бўлмаслигини англаган хонанда, малакатнинг биринчи оиласига тегишли бўлган шахслар ва уларнинг хизматларини улуғловчи қўшиқлар яратди.

2013 йилда у Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага бағишлаб “Гулисан” қўшиғини куйлади. Кейинчалик эса хонанда, Гулнора Каримова назоратида ўтказиладиган хашаматли бир халқаро тадбир учун махсус “Асрлар садоси” қўшиғини ёзди. Лекин, иккала қўшиқ хам сабаблари айтилмас таъқиққа учради. Орадан кўп ўтмасдан эса Гулнора Каримованинг ўз хам мамлакат сиёсий сахнасидан сирли тарзда ғойиб бўлди.

Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда норасмий таъқиқ остида ижод қилаяпти. Унга “Ўзбекнаво” томонидан қўшиқ айтишга линцензия берилган, лекин мамлакат ичидаги катта концерт заллари ва майдонлар хонанда учун хамон ёпиқ қолаяпти.

Дунёда “Шарқ примадоннаси” дея аталган Юлдуз Усмонова бугун фақат Ўзбекистон ичидаги тўй хашамлардаги чиқишлари ва хориждаги ўзбек аудиторияси олдидаги концертларидан келган даромад билан кун кўраяпти. Маълумот учун: Юлдуз Усмонова Қозоғистондаги тўй хашам ва бошқа корпоратив тадбирлардаги чиқишлари учун 10 мингдан 15 минг долларгача гонорар олади.

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Ҳуқуқ ҳимоячиларини гўёки ҳавфли жиноятчилар мисоли ҳибсга олишган, уларга қарши куч ишлатишган, қўлларини қайиришган, гарчи бу икки заиф аёл уларга ҳеч бир қаршилик кўрсатмаган. Малохат ва Еленани Хазорасп туман ИИБ келтиришган, уларни алоҳида хоналарга жойлаштириб яланғоч қилиб ечинтириб тинтув қилишган.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.