Асосий мавзулар
10 май 2023

10 май – ўзбек киноси дарғаси Йўлдош Аъзамов туғилган кун

Ўзбек бадиий киносига асос солган Йўлдош Аъзамов 1909 йилнинг 10 майида Сирдарёда туғилди.

Йўлдош Аъзамов «Совкино», «Востоккино», «Ўзбекфильм»ларда ишлади, актёр сифатида Ю.Райзманнинг «Ер чанқоғи» (1930), Н.Ғаниеванинг «Юксалиш» (1931) фильмларидаги Қурбонгелди ва меxаник образларини яратди.

1945 йили у «Тоҳир ва Зуҳра» (1945) бадиий фильмига иккинчи режиссёр бўлди. Урушдан кейинги йилларда эса ҳужжатли-xроникал фильмлар («Xалқ қизлари», «Тошкент МЕСи») ишлади.

1934 йили биринчи мустақил бадиий фильми – «Қилич»ни яратди.

Тошкентдаги Ёш томошабинлар театрида режиссёр сифатида бир қанча пьесаларни саҳналаштирган.

Аъзамов кинорежиссёр сифатида «Гулбаҳор» (1956), «Мафтунингман» (1958), «Фурқат» (1959), «Истиқбол йўли» (1961), «Ойдин саҳифа» (1965), «Сайёд қўнғироғи» (1966), «Ўткан кунлар» (1969), «Оловли сўқмоқлар» (1971), «Меҳробдан чаён» («Зулматни тарк этиб», 1973), «Одамлар ташвишида» (1976), «Ота насиҳати» (1979), «Катта ва қисқа ҳаёт» (1981), «Парол», «Регина» меҳмонxонаси» (3.Райзман билан ҳамкорликда, 1984) ва бошқа фильмларни яратди.

Аъзамов ижодида ўзбек xалқининг тариxий ва замонавий ҳаёти саҳифаларини миллий руҳда кўрсатишга интилиш кўпроқ сезилади.

Актёрлар билан образлар устида чуқур ишлаш, барча ҳаракатларни қаҳрамон ҳарактери ва ички дунёсини очиб беришга қаратиш режиссёр ижодига xос.

Йўлдош Аъзамов 1985 йилнинг 16 июнида 76 ёшида вафот этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 феврал 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Хоразм, Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Хоразмнинг ...
17 июн 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
12 июн 2018
Бундан бир қанча вақт аввал айрим маҳаллий сайтлар “Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига таянган ҳолда Бельгиянинг Victor Buyck Steel Construction ...
26 апрел 2022
Жаҳон банки лойиҳаларида иштирок этиш ҳуқуқидан камида тўрт йил муддатга маҳрум этилган бу шахс Ўзбекистондаги кенг доираларда унчалик машҳур ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...