Ислом Каримов ўлди
Ўзбекистонни 27 йил давомида шафқатсизлик ва қонунга хилоф равишда бошқарган авторитар президент Ислом Каримов 78 ёшида ўлди.
Бу ҳақда «Элтуз»га Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматидаги ишончли манбалар маълум қилишди, буни Қирғизистон ҳавфсизлик тизимининг бир зобити ҳам тасдиқлади.
Айни пайтда Ўзбекистондаги барча мулозимлар МХХ назоратига олинган, кучишлатар тизимлари казарма холатига келтирилган.
Уларга кўра, Ислом Каримов 29 август Тошкент вақти билан соат кечки 18:45 да Тошкентнинг Луначарский даҳасидаги давлат стационарида оламдан кўз юмган.
Бунгача унинг миясига қон қуйилгани ва оқибатда шифохонага ётқизилгани маълум бўлган эди.
Eltuz.comга бир биридан мустақил манбаларнинг маълум қилишича, эртага белгиланган Мустақиллик кунига бағишланган байрам қолдирилган, қўшни давлат раҳбарлари бу ҳақда хабардор қилинган. Ўзбекистон ҳукуматининг бу ҳақдаги расмий баёнотни эртага эрталаб берилиши тахмин қилинмоқда.
Ислом Каримов мамлакатга 1989 йил июнидан, Кремл томонидан Ўзбекистон Коммунистик Партияси биринчи котиби этиб тайинланган кундан бошлаб ҳукмронлик қилди.
Каримов бошқаруви даврида сўз эркинлиги чекланди, инсон ҳуқуқлари муттасил бузилди, шунингдек мухолифатга нисбатан қатағон сиёсати қўлланилди.
Eltuz.com