Асосий мавзулар
15 апрел 2017

15 апрел – дунëда илк бор инсон ҳаво шарида парвоз қилди

1784 йилнинг 15 апрелида соат кундузги иккида Мистер Россо ва 10 яшар ноғорачи болакай Ирландиянинг Дублин шаҳридан аэростатда ҳавога кўтарилиб икки соат парвоз қилиб Ретоут шаҳридаги ўтлоққа қўнишди.

Ҳаво шари саватидаги болакай бутун парвоз давомида ноғора чалиб аэростатнинг қаерда учаëтгани ҳақида пастдаги оломонга ҳабар бериб турган.
Бу инсон бошқарган илк учиш ускунаси эди.

Бошқарилмайдиган ҳаво шари саватида парвоз қилган Жан-Франсуа Пилатр де Розье 1785 йил 15 майда янги ҳамроҳ Пьер Ромен билан бирга Ла-Манш сари парвоз этаётиб, ҳаво шари оловда куйгач, 457 метр баландликдан ерга қулаб тушади.

Бу тарихдаги илк авиапарвоз бўлиш бирга, дастлабки авиаҳалокат ҳам эди.

Жан-Франсуа Пилатр де Розье 1754 йили туғилган. У авиация соҳасининг етакчи кашшофларидан бири бўлган.

Жан-Франсуа 1783 йили Маркиз д’Арланд билан бирга тарихда илк бор ҳаво шарида парвозни амалга оширган.

Фазога парвоз қилган анойилар ҳақида ривоятлар кўп. Айтишларича, Мин ҳукмронлиги даврида яшаган хитой руҳонийси Ван Ху ер юзидаги илк фазогир саналган.

У фазога парвоз қилиш учун бамбукдан ясалган ўриндиқ ва 47 ракета ўрнатилган махсус мослама ясайди.

Ўзи ўриндиққа жойлашгач, 47 нафар қул ракеталарни ўт олдиради. Шу оннинг ўзида мослама портлаб, атрофга қуюқ тутун тарқалади.

У тингач эса қуллар не кўз билан кўришсинки, мослама ҳам, уни ясаган руҳоний Ван Хундан ҳам ном-нишон йўқ.

15 апрел ва парвозлар

Йилномаларни кўздан кечириш асносида, Eltuz.com «Вақт машинаси» ижодий гуруҳи айнан 15 апрел парвозлар билан боғлиқ воқеаларга тарих бўлганига эътибор қаратади.
Илк учиш ускунасини ихтиро қилган рассом Леноардо Да Винчи ҳам 15 апрел куни дуëга келган.

Леонардо Да Винчига оид сувратларда парашут ва тикучар тасвирлари ҳам бор. Илк тикучар ҳам тақдир тақозоси билн 15 апрель куни ҳавога кўтарилди.

Италиён ихтирочиси Энрико Форланини тарафидан 1877 йили қурилиб парвоз қилган ускуна хозирги тикучарларнинг бобоси сифатида тарихга кирди.

Ҳар ҳолда машхур «Американ Эйрлайнз» ширкатига оид илк учоқ ҳам 1926 йилнинг 15 апрелида ҳавога кўтарилган. Ширкатга оид DH-4 бипланини бошқарган учувчи Чарльз Линдберг 15 апрель куни Чикагодан парвоз қилиб Сент – Луиз шаҳрига почта жўнатмаларни етказиб берган эди.

2002 йилнинг 15 апрели Кореяликлар хотирасида 129 киши ҳаëтига нуқта қўйган авиаҳалокат ўлароқ мухрланди.

Пусан шаҳри осмонида портиллаган Boeing 767 учоғи Корея тарихига йирик авиаҳалокат сифатида кирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 март 2017
Аста-секин тили чиқаётган Ўзбекистон телеканалларининг айрим дастурларида бугун жамиятни қийнаётган айрим муаммолар ҳақида айтила бошланди. Аммо ТВларнинг тили чучук ...
29 август 2016
Ўзбекистон тарихида илк бора Вазирлар маҳкамаси мамлакат раҳбарининг соғлиги ҳақида чиқарган баëнот ортидан Ўзбекнаво лицензияси билан фаолият юритаëтган артистлардан ...
5 апрел 2015
Бизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларимиз, мухолифатчилар ва оддий фуқаролар ҳам одатда ҳокимиятдан адолат ва ҳимоя издашади, – улар шунчаки ҳокимият йўқ ...
19 май 2017
Алишер Усмонов 18 май куни Навалнийга видеомурожаатини ўзининг ютуб каналига қўйди. «Сен филга қараб акиллаётган кўппакка ўхшайсан. Туф сенга, ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...