Дайжест
8 апрел 2016

Энди ҳокимлик ҳам битирувчига «иш топиб беради»

Газетанинг ёзишича, бу йилдан бошлаб коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома тузиш тартиби жорий этилган. Энди шаҳар, туман ҳокимликлари ҳам битирувчини ишга жойлаштириш тўғрисидаги шартнома субъектларидан бири сифатида унга имзо чекади.

Илгари «битирувчи-коллеж-иш берувчи» тартибида уч томонлама шартнома тузиларди ва аслида битирувчи иш билан таъминланмаса ҳам шундай битта қоғозни олиб бориб, «иш билан таъминланган» бўлиб қолаверарди. Шу орқали Ўзбекистонда ҳай-ҳай демаса коллеж битирувчиларининг ҳаммаси ишли экани тўғрисидаги ҳисоботлар берилар, лекин унга биров ишонмасди.

Энди бу ёлғонга ҳокимлик ҳам жўр бўладиганга ўхшайди. Чунки иш бўлмаса, ҳокимлик битирувчини қаерга жойлаштиради? Шартномадаги имзо кўпайгани билан иш жойи кўпаймаётганини «юқори»га қандай айтсин!? Ундан кўра ҳисобот учун шартномага имзо қўйилса, ҳам бош тинч, ҳам «юқори» хурсанд!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 декабр 2019
Ўзбекистонда сайлов ўйинлари авж олиши фонида Халқ демократик партияси вакили Боймурод Юсупов мамлакатда 25 йил давомида амалиётда бўлган таълим ...
28 октябр 2020
Рассом Туз
21 ноябр 2022
Салом қадрли мухлислари. Бугун 21 ноябр. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.+++Каттақўрғонда итни темир билан уриб ўлдирган ...
21 феврал 2021
Президент Мирзиёев Наманганда Шавкат Абдураззоқовни вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинлади, Уйчи туманидаги тўртта сектор раҳбарини ишдан олди, Чустдаги тўқимачилик ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...