Асосий мавзулар
26 август 2016

«Бағдодда ҳамма ёқ тинч!»

Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир кундан навбатчилик қилиши ҳақида топшириқ олганини айтди.

«Маҳалла фуқаролар йиғинига навбатчилар рўйхати ва уларнинг қайси куни навбатчиликка туриши ҳақидаги жадвални бердик», дейди бағдодлик фаол.

Унинг сўзларига кўра, навбатчилар кечки соат 20 дан эртаси куни тонгги 5 гача қишлоққа кириб чиқаётганларга кўз-қулоқ бўлиб туриши керак. Ҳар бир қишлоққа кириш йўли нечта бўлса, ҳаммаси “пост”га айлантирилган.

«Масалан бизнинг қишлоққа кириш йўли асосан учта, демак тўққиз нафар киши бир тундан навбатчилик қилади. Яна бизга “юқори”дан, навбатчилик ички ишлар, прокуратура томонидан текширилиши, агар бирор “пост”да навбатчилар бўлмаса, ўша маҳалла аҳолиси (асосан эркаклар) жаримага тортилиши ҳақида айтишди».

Ҳар қишлоққа уч қоровул

26 августга ўтар кечаси, исми ва қишлоғи сир қолишини истаган яна бир суҳбатдош телефон орқали навбатчилик яхши ўтаётгани ҳақида гапириб берди.

«Ҳа уч кишимиз, – деди суҳбатдош, сўрида ётибмиз. Ҳозирча қишлоққа бегона ҳеч ким кирмади. Соат тонги 4 гача шу ерда бўлар эканмиз».

Фарғона вилоятининг биргина Бағдод туманида 80 га яқин қишлоқ бор. Вилоятнинг ўзи 15 туманга ажратилган. Бироқ ҳар бир эшигига қоровул қўйилган жой биргина Бағдод эмас.

Фарғона вилоятида барча туман ва шаҳарларида 20 августдан 20 сентябргача навбатчилик ташкил этилган.

Вазият бутун мамлакатга тааллуқли

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида, хавфсизликни таъминлаш мақсадида айни тадбирлар бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилмоқда.

Ҳусусан 23 август куни, Ички ишлар вазирлиги расмий матбуотга, бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этаётганини билдирди.

«Бегона ва шубҳали кишилардан қўриқлаяпмиз қишлоқларимизни», дейди айни топширириқни олган маҳалла фаоли. Унинг сўзларига кўра, байрам арафасида бундай кучайтирилган ҳолат, мактаб ва коллежларда, банк ва шифохоналар, хуллас ҳамма ерда ҳукм суради.

Расмийлар, узлуксиз навбатчилик террор ҳужумларини олдини олиш учун эканлигини айтишади.

Бироқ, махсус тайёргарликдан ўтмаган аҳолини «навбатчиликка» оммавий жалб этиш чоралари қанчалик самара бериши мумкинлиги савол остида қолмоқда.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
23 май 2023
Куни кеча Андижонда ўзларини «Тўмарис издошлари» деб атаган гурух паркда ўз партияси учун имзо йиғаëтган Оллоқуловга ташланди ва калтаклади. ...
19 феврал 2020
Қуйидаги мақола telegra.ph сайтида эълон қилинган. “Элтуз” бу мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола этмоқда. Иддао ва тахминлар устига қурилган бу ...
31 январ 2018
“Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...