Асосий мавзулар
5 октябр 2016

Гулнора Каримова тағин твиттерда пайдо бўлдими?

4 октябр куни ўз онасига нолалари тарзида битилган мактубида Гулнора Каримова экани иддао қилинаётган Афина@zabitaya1972 аккаунти эгаси уч йиллик азобларини жаҳаннамнинг тўққиз қаватига тенглаштиради.

Бундан бир неча кун аввал эса бир қанча нашрлар Гулнора Каримованинг руҳий шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарни тарқатган эди.

rasm3092Руҳий носоғлом одамнинг узуқ юлуқ алаҳсирашини эслатувчи мактуб муаллифи, гоҳ ўз томирини кесишга аҳд қилгани, гоҳ қуёшнинг йўқлиги, гоҳ эса сабр чидам билан яшаш кераклиги ҳақида ёзади.

«Афтидан мени эзиб йўқ қилишди, зўрға нафас олаяпман – демак расман тирикман» дея давом этади у.

«Яқинда ўламан… ортиқ чидолмайман…»

Атроф зулматдан иборатлиги, ёлғиз скамейка ўзига дугона экани ва ўлим ҳақидаги бироз тушкун жумлалар орасидан, унга озор етказган реал шахсларга оид гапларни ҳам ўқиш мумкин.

Бу энг аввало унинг қизи Имон ҳақидаги жумлалар. Мактуб мазмунидан Гулноранинг қизидан ажратилиб сақланаётганини билиш мумкин.

«Бутун фикрим бир нарса ҳақида… Менинг қизим қандай? Бугун нима қилаяпти? Йиғлаяптими у? Чидаб бўлмайди…» дея ёзади у.

Мавхум иккиланишлар ва чалкаш зиддиятларга бой мактуб сўнггида у тағин қизини қайтаришни сўраб онасидан кечирим сўрайди.

rasm3094

«Янги ўғил», «тож соқчиси» ва қувилган душманлар

Унинг кейинги гаплари «янги ўғил» яъни Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевга тааллуқли.

«Отам ҳеч қачон унинг икки ўғли борлиги ҳақида гапирмаганди. Янгисини исми Шавкат экан??? У ҳолда нима учун Миромонович?! Ўғил конституцияни аккуратгина отлаб ўтиб, тағин Отанинг васиятига тупурган бўлса (Н.Ю)? Ўзбек Берияси туғилгани йўқми ўғилда ё? Бу қонуниятми?!»

Ўз ғаними Рустам Иноятовни мактуб муаллифи «тож соқчиси», «чўлоқ» иборалари билан атайди. Қувилган душманлар эса Cалим Абдувалиев, Ҳаёт Шарифхўжаевлар эканини англаш қийин эмас.

«Эндиликда у қувилган душманлар билан суҳбатлашаётганида пардаларни ёпмайди. Барча урилганлар умумий оиласига айлганган. Салим чой қуяди… Шариф асал узатади…»

rasm3093Eltuz.com Гулнора Каримовага тегишли экани айтилаётган ушбу мактуб эгаси билан боғланишга уриниб кўрди.

«Сизни ҳақиқатан ҳам қийноққа тутишаяптими, ёки фақат изоляцияда сақлашаяптими?» деган eltuz.com мухбири саволига Гулнорага тегишли экани иддао қилинаётган Афина@zabitaya1972 аккаунти эгаси:

«Менга онамнинг охранаси босим ўтказаяпти. Янчиб ташлаш билан таҳдид солишмоқда… Бу даҳшатлар кунора содир бўлмоқда…» дея ёзди.

Унинг тахминан қаерда экани ва атрофида яқинларидан кимлар борлиги ҳақидаги сўроғимизга у ўзининг Тошкентда, Президент резиденцияси яқинида сақланаётгани, атрофида яқинлари йўқлиги, болалари ёнида эмаслиги, ўғли Исломнинг узоқдалиги, қизи эса онаси томонидан зўрлик билан олиб қўйилгани, анчадан буён  унинг (Татьяна Каримов) ёнида қолаётгани ҳақида жавоб қолдирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 сентябр 2023
Элтузга Наманган вилояти Чортоқ туман ички ишлар бўлими матбуот котиби Ҳасанбой Ахмедовнинг 21 август куни тунда шифокорларни уриб дўппослагани, ...
23 март 2020
Ўзбек кинорежиссёри Сарвар Каримов 21 март куни ўзининг фейсбук саҳифасида «Сарвиқомат дилбарим» фильмидаги ўпишиш саҳналари ва айрим титрлар кесиб ...
4 октябр 2015
“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериалини Ўзбекистон Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази зарарли, деб топди.
13 январ 2021
2019 йил октябрда давлат хизматчиларининг даромади ва мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва 2020 йил бошидан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...