Кундалик
18 январ 2016

Судланувчи Арамаиснинг турмуш ўртоғи йўқолиб қолди

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Бугун Жиззахда ИШИДга алоқадорликда айбланаётган армани миллати ва насроний динига мансублиги айтилаётган жиззахлик Арамаис Авакяннинг суди давом этди. Бироқ айрим суд иштирокчилари ва судланувчиларнинг яқинлари билан алоқа узилгани турли ҳавотирлар уйғотмоқда.

Хусусан, шу кунларда суди бўлаётган жиззахлик фермер Арамаис Авакяннинг турмуш ўртоғи Ширин Турсинова, 18 январ куни Пахтакор тумани хокимлиги вакилларининг таклифи билан, туман хокимияти биносида соат эрталабки 10 га белгиланган учрашувга кетганича, бошқа алоқага чиқмади.

Ширин Турсинова, турмуш ўртоғининг ўтган йили 4 сентябрда, ниқобли махсус хизмат ходимлари томонидан ўғирлаб кетилгани ва тергов давомида қаттиқ қийноққа солингани хақида хорижий оммавий ахборот воситаларига гапириб келади.

Шу кунларда, Конституцион тузумга тажовуз қилиш, тақиқланган ташкилотлар тузиш ва қўпорувчилик каби оғир айбловлар билан судланаётган Арамаис Авакян эса, ўтган хафта бўлиб ўтган суд мажлисида ўзининг айбсизлигини ва терговда қийноққа солинганини айтган эди.

Арамаисни яхши таниган ва туман хокимиятига яқин бўлган манбааларга кўра, фермер Арамаис ва унинг ишчиларининг бошига тушган кўргуликларга унинг балиқ етиштирувчи хўжалиги сабаб бўлган.

Пахтакор туман хокими Ғофур Қаршибоев бир неча марта Арамаисга, балиқ хўжалигини топширишни талаб қилган, аммо фермер хокимга, балиқ хўжалигига сарфлаган харажатлари тўлиқ қоплангани тақдирдагина хўжалик хужжатларини топширишини айтиб келган.

“Ўғлимнинг балиқ хўжалигини тортиб олиш учун мана шундай ўйинлар чиқаришди” дейди Арамаиснинг онаси Флора Сакунц.

4 сентябрдан бери ҳибсда қолаëтган жиззахлик фермер Арамаис ва унинг шериклари устидан суд 6 январ куни бошланган эди.

Бугун 18 январ куни Жиззах вилоят жиноий судида Арамаис Авакян ва унинг шерикларининг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтаяпти, бироқ бу мажлисга Арамаиснинг турмуш ўртоғи Ширин келмади. Чунки уни бугун Пахтакор тумани хокимияти вакиллари “маслахатли иш бор” деган бахона билан учрашувга чақиришганди.

Ширин бизга эрталаб алоқа чиқди ва “Туман хокими мен билан бир нималар хақида гаплашмоқчи экан, махалла раиси орқали менга эрталаб соат 10 да хокимиятга келишимни айтишди” деди.

Мана орадан 5 соат вақт ўтдики, Ширин бошқа алоқага чиқмади. Соат 2 га белгиланган суд мажлисида хам Ширинни кўришмаган.

Тағин ўқинг
6 сентябр 2021
Кўраëтганингиз бу шодон одамлар қатиқ байрамини қутламоқда. Қатиқ шарафига алëрлар айтишмоқда. Ўзбекистон «Яшасин мустақиллик», дея шивирлаётган пайтда Туркиянинг Силиври ...
6 октябр 2020
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройнинг кичик мажлислар залида 3 октябрь куни ўзбек кинорежессёри Жаҳонгир Қосимов суратга олган «Ибрат» фильмининг ...
14 июн 2021
Ўзбекистонда шоир Рауф Парфи хотирасига бронза ҳайкал ўрнатиш учун бир гуруҳ зиёлилар бошлаган пул йиғиш ҳаракати ниҳоясига етмоқда. “Биз ...
8 март 2018
1910 йили немис коммунисти Клара Цеткина 8 мартни аёллар куни сифатида нишонлашни таклиф қилди. Яъни бу кун аёллар ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...