Cатира
19 октябр 2017

Сўз эркинлиги анжуманида қамоқдаги журналистга оид саволларга жавоб йўқ

18 октябр куни Тошкентда ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) анжуманида журналист Бобомурод Абдуллаев тақдирига оид барча саволлар жавобсиз қолди.

Анжуманнинг Матбуот эркинлигига бағишланган эрталабки йиғилишида, Fergananews.com сайтига кўра, журналист Сергей Наумов маърузачидан Абдуллаевнинг қамалишига изоҳ сўраган.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, Бобомурод Абдуллаев «ҳибсга олинган, чунки қонунни бузган», деган.

Нашрга кўра, Абуллаев ишини «суд кўриб чиқаётгани»ни писанда қилиб, «суд қароригача» бунга изох бермаслигини билдирган.

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти вакили Йоханн Биррнинг бир қанча саволлари ҳам жавобсиз қолди.

«Агар Бобомурод Абдуллаев 27 сентябрда қамалган бўлса, нега унинг яқинлари икки кун давомида бундан мутлақо хабарсиз қолишди?»

«Нега журналист шу пайтгача адвокатдан маҳрум?»

«Нега яқинларининг у билан учрашишига рухсат этилмаяпти?»

Озроқ вақт ўтиб, журналист Алексей Волосевич иштирокчининг бу саволларига жавоб бериладими, дея қайта сўраганида эса Бобожонова мутлақо «йўқ!» дея жавоб берди.

Ҳуқуқ фаоли Умида Ниёзова «Элтуз» нашрига бу ҳолат юзадан ўз фикрини билдирди.

«Ёзиш ҳуқуқидан фойдаланганлари учунгина журналистлари турмада қолаётган мамлакатда матбуот эркинлиги анжумани ўтказиш қанчалик аҳлоққа тўғри келади?

Бу савол, қамалган журналист тақдири ҳақида билмаслиги мумкин бўлмаган ЕҲҲТга тааллуқли.

Сўз эркинлиги – одамларнинг ҳукуматга ёқиш-ёқмаслигидан қатъий назар эркин сўзлаш ва ёза олишлари мумкинлигини англатади.

Сўз эркинлигининг кескин саволларга жавоб бера олмайдиган мулозимлар расмиятчилик учун ўтказадиган анжуман билан ҳеч бир боғлиқ жойи йўқ».

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 феврал 2017
Мирзиёевнинг “Ҳар бир хонадон 100 тадан товуқ боқишга мажбур” деган баёноти турлича талқин қилинмоқда. Қорақалпоққа сафари чоғида у тағин ...
1 феврал 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
22 май 2018
Президент келиб кетгач, андижонликлар енгил нафас олишди. Бугун менимча раҳбарлар ҳам тўйиб ухлашган бўлишса керак. Халқимиз меҳмондўст, меҳмон кутиб ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...