Кундалик
20 сентябр 2015

Урлаева қамоққа олинди!

“Ҳокимият томонидан ерим ноқонуний тортиб олиб қўйилди” деган шикоят билан ўтган йили Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Қамчибеков Шерзод исмли фермер “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаевадан кўмак сўраб келган эди.

То шу кунга қадар Елена Михайловна фермер Ш. Қамчибековнинг паймол бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келди. Қонунни назорат қилувчи юқори идораларга, жумладан, Республика прокуратурасига шикоят аризалар киритди.

Бугун, 2015 йилнинг 19 сентябрь, шанба – дам олиш куни Шерзод Қамчибеков “Бизда дарё бор, балиқ тутамиз” дея Урлаевани оиласи билан “балиқ ови”га таклиф этади.
Табиатан кўнгли очиқ бўлган аёл ҳеч бир нарсадан ҳадик қилмай, турмуш ўртоғи Мансур Машаривоф билан биргаликда Қуйи Чирчиққа дарё бўйига чиқади.

Урлаеванинг телефон орқали тезкор ва қисқа хабарига таянадиган бўлсак, кеч, тахминан соат 18.30 ларда “қандайдир йўқолган балиқ тутувчи қармоқни ўғирлаганда” айбланган Елена Урлаева, Мансур Машарипоф ва фермер Шерзод Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан хибсга олинади.

Айни дамда Е. Урлаева, М. Машарипов ва Ш. Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ ИИБсида, алоҳида-алоҳида камераларда сақланмоқда.

Қамоққа олинган шахслар билан алоқа узилган.

Ўзбекистондаги ҳуқуқ фаолларига “Қамоққа олиш тадбири уюштирилган бўлиши мумкин” деган тахминда.

Гумонимизча, балиқ овига чиққан Елена Урлаевага аслида, куч ишлатар тизимлар қармоқ ташлашган кўринади. Кўриниб турибдики, бу гал куч ишлатар тизимларининг қармоғига каттароқ “ўлжа” илинган.

Малоҳат Эшонқулова,
мустақил журналист

Тағин ўқинг
16 июн 2017
Ислом Каримов ҳукмронлиги даври амалдорларнинг сўконғич, уронғич бир тоифасини пайдо қилди. Бу тоифа ўз қўл остидагиларни, аҳоли вакилларини дўппослаш, ...
24 ноябр 2016
Бугунга келиб Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали ечилаётган муаммоларнинг аксарияти ниҳоятда жўн ва майда масалалар экани аён бўлиб қолмоқда ...
27 ноябр 2017
Тошкентда ашаддий қиш бошланишидан дарак берувчи давомли ёмғир нарх-наво кескин ошишига ишорат ўлароқ ёғмоқда. Ўтган якшанбада Тошкент бозорларида нарх-наво ...
7 сентябр 2017
Август ойи Ўзбекистон телеканаллари учун ҳар доим қайноқ бир давр бўлиб келган. Қайноқлиги шундаки, мустақиллик байрами арафасида ҳамду сано ...
Блоглар
21 феврал 2018
Улуғ шоир Матназар Абдулҳаким туғилганига бу йил 70 йил бўлади. У менинг дунёқарашимни ўзгартирган бир ...
20 феврал 2018
Фирибгарликда айбланаётган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев ва унинг шерикларига 16 февраль куни жиноят ...
19 феврал 2018
Ўзбекистондаги жўшқин сиёсий ўзгаришлар шу пайтгача мамлакатда энг қудратли куч бўлган Миллий хавфсизлик хизмати ўрнига ...