Cатира
5 декабр 2016

МХХ рассом Вячеслав Охунов ва Шухрат Бобожонов асарларини ёқмоқчи!

2 декабр куни Урганч Сувратлар галереяси бош мухофизи Ширин Тошева галереяда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан текширишлар бўлгани ҳақида билдирди.

Ширин Тошеванинг сўзларига кўра, ўзини Анвар деб таништирган, шаҳар ҳокимлигининг уч нафар мулозими ҳамроҳлигида келган Урганч шаҳар МХХ ходими, рассом Вячеслав Оҳунов ва Шуҳрат Бобожоновнинг рангтасвир асарларини фонддан олиб чиқиб ёқишни буюрган.

Гап галереяда сақланаётган Совет Иттифоқи Маданият вазирлиги қарори билан ҳарид қилинган Вячеслав Оҳунов ижодига мансуб саккиз ва Шуҳрат Бобожоновнинг ўн олтита суврати ҳақида бормоқда.

Монреал Университети (Канада) санъатшуноси Борис Чуховичнинг фикрига кўра “Афтидан МХХ наздидаги асосий муаммо асарларнинг мазмуни эмас, балки муаллифларнинг исми шарифи бўлган:

«Вячеслав Оҳуновга ҳукумат анча йиллардан бери республикани тарк этишга руҳсат бермай келади, Шуҳрат Бобожонов эса аллақачон эмиграцияда ва мухолифат фаолияти билан шуғулланмоқда”.

Таҳдид фақат ҳукуматни сиёсий танқид қилишга журъат этган муаллифларнинг фақат асарларига нисбатан юзага келган.

Урганч бадиий галереясидаги асарларни йўқ қилинишига қарши бир гуруҳ ташаббускорлар, change.org ижтимоий тармоғида электрон петиция ҳам ташкил этишди.

Асарлар, 2016 йилнинг 1 декабрида ишдан бўшатилган галерея бош мухофизи Ширин Тошеванинг жасурлиги ва маданий қадриятларни ҳимоя қилишга садоқати туфайлигина ҳозирча йўқ қилинмаган.

Бироқ санъат асарлари Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари қўли остида қолмоқда ва уларнинг кейинги тақдир номаълум ва ташвишли.

Рассом Туз
Eltuz.com

 

Тағин ўқинг
14 январ 2023
РТ: Бугунги жума ваъзи қисқа бўлади. МС: Навчун оғо, сўқишдингизми ë? Ўдин оз бўлсом гап кўп дар адила хонқолило. ...
5 май 2015
Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик. Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла ...
12 май 2021
“Абдулла Ғариб Продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг бешинчи қисмини тақдим этади. ...
21 октябр 2015
Ўзбекистонда аҳоли икки тоифага бўлинади. (Ҳукумат назарида) Биринчиси: Айбланувчилар. (Буларга қўлга олингандан бошлаб то маҳбус бўлиб, қамоқда ўтирувчилар киради.) ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...