Асосий мавзулар
22 апрел 2017

Навальний Алишер Усмоновни ёлғончиликда айблади (видео)

Россиялик мухолифатчи блогер Алексей Навальнийнинг фикрича, таги ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов турли йўллар билан пора берганини яширмоқчи.

Апрел ойининг бошида Алексей Навальний Россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг бош вазир Медведевга совға қилган 5 миллиард рубллик қасри ҳақидаги «Он вам не Димон» филмини тақдим қилганди.

Навальныйга кўра бу қаср аслида Медведевга берилган порадир.

Миллиардер Усмонов бу иддаоси учун Навалныйни судга берган.

У бу қасрни синглиси Гулбахор Бурхонавага атаб қургани, унга кераги бўлмагач, ерларини кенгайтириш мақсадида айирбошлаганини иддао қилади.

Навальний бўлса, сўнгги видеомурожаатида россиялик миллиардер одамларни алдаётганини айтади.

Унинг иддаосига кўра, Алишер Усмонов Бош вазир ва ўзининг айбини беркитиш учун бу ёлғонни ўйлаб топган.

Видео: https://youtu.be/KatqX4QCrO0

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 май 2016
Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларга яхта сотиб олгани дув-дув гап бўляпти. Баъзан ...
13 март 2019
Ўзбекистон президентининг мамлакатда катта ҳажмда аччиқ қалампир етиштириб, кейин уни хорижга экспорт қилиш орзуси биринчи йилданоқ саробга айланишига сабаб ...
22 сентябр 2020
«Корейс эр» қўшма корхонасида. – Менинг қизимни ҳам посилка келин қилиб Кореяга узат. – Навбатга ёзилинг! Ҳаммага ҳам корейс ...
8 июн 2021
Рассом Элсевар
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...