Кундалик
23 октябр 2015

Oғриган жоним…

Акмал Набиев
Eltuz.com

Бир йил аввал ёзган эканман… У пайтлар дўстларимиз ёзган мақолаларга муносабат билдириб турардим, албатта самимий, чин дилдан, холис туриб. Мақтовни ўзим ҳам ёқтирмайман, ўзгаларни ҳам мақтаб кетавермайман, қандайдир ноқулай, кўпроқ танқидий фикр билдирардим. Шу сабаб кимларнидир танқид қилиб қўйиб «сўзбўрон»га қолиб юрган пайтларим ёзган эканман. Ҳозир эсим кириб қолган, танқид ҳам қилмай қўйдим, фикримни ичимда айтиб қўя қоламан…


Чарчадим. Соғлигимни йўқотдим, оғримаган жоним қолмади, дарднинг энг каттаси юракка етган озорлар…

Умр курашлар билан, таъқиблар билан ўтмоқда. Аммо афсус қилмайман, бу ўзим танлаган йўл, мени кимдир шундай яшашга мажбур қилмаган. Бундан бошқача яшай олмасдим ҳам. Мени таъқибу-қийноқлар эмас, бефарқ одамлар безитди, иккиюзламачи одамлар безитди. Қаерни қарасанг тилёғламалик, ёлғон, адоват…

Ўзи ҳаётда дўсту-душман етарли, улар билан керак жойда ҳисоб-китоб қилиб кетилаверади. ФБдагилар эса…

Мана мисол учун, кимдир бирор нарса ёзади, тагида фикр билдириш учун катакчалар. Агар қарши фикр билдирсангиз балога қоласиз, Худо кўрсатмасин , таниқлироқ одамнинг йўлини кесиб ўтсангиз туғилганингизга пушаймон едиришади.

Нима, уларга фақат мақтов керакми? Нима, улар учун доимо масхарабозга ўхшаб олачипор кийиниб юриш керакми? Ўшандақа жоҳиллар дастидан кейинги пайтларда таниқлироқ одамларнинг ёзганларига фикр билдирмай ҳам қўйдим, мақтайдиганлар менсиз ҳам етарли, агарда билмай ноўрин ёзиб қўйсанг бошланади таниқлига содиқлар намойиши. Хўп, сиз билан фикрим бир эмас, аммо бу бир умрга душман бўлиб ўтиш дегани эмас-ку?! Токай бир-биримизга адоватда яшаймиз?

Аслида шундай адоват, фитналар билан бир-биримизнинг умримизга зомин бўлаётгангимизни билмаймиз. Эртага бирор сабаб билан дунёдан ўтсанг, ана унда кўр номингга ёғилган ширин сўзу-марсияларни…

Одамлар, мен сизлардан меҳр-муҳаббат, оқибат кўргим келади ва сизларга ҳам ўшаларни қайтаргим келади. Ва ҳеч қандай шартсиз. Ширин ёлғонларсиз, қандай бўлса шундайлигича, рўй рост, аччиқ ҳақиқатлар билан.

Доимо соғ-саломат бўлинглар.

Тағин ўқинг
15 март 2019
Одамлар эски пайтда турлиликка тоқатли бўлган. Эски фотографияларда одамлар бошларидаги дўппилар ҳам ҳар ҳил эканлигини кўрамиз. Кейинчалик бир хиллик ...
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган бўлса, маънавиятчи ва радикаллар, ...
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
18 март 2019
Яқинда аллақайси «академик» Ўзбекистон Республикасини монархияга трансформация қилиш таклифи билан чиқди. Афтидан, мамлакат раҳбари очиқчасига лаганбардорликни сезгани ҳам йўқ, ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...