Вақт машинаси
13 декабр 2015

13 декабр – маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов туғилган кун

2015 йилнинг 13 декабрида, Жаслиқ турмаси маҳкуми, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов 37 ёшга тўлади. 2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти 27 ёшда эди. Аъзам Фармонов 300 долларга яқин миқдорда “таъмагирлик” айби билан 9 йил озодликдан маҳрум этилганди. 2015 йил апрелида “Жазони ижро этиш муассасаси қонуний талабларига бўйсунмаганликда” айбланиб, унинг муддати тағин беш йилга узайтирилди. Халқаро Амнистия Аъзам Фармоновни виждон маҳкуми деб эътироф этди.

rasm602Бугун Аъзам Фармонов оиласи ўз азиз инсонини туғилган куни билан қутлайди

Қадрли Аъзам,
Бугун, гарчи сен ёнимизда бўлмасангда, биз сенинг туғилган кунингни нишонлаймиз ва сени чин дилдан кучли севишимизни айтиб, тезроқ уйга қайтишингни истаймиз. 13 декабр куни сен 37 ёшга кирдинг. Бу дегани, озодликдан маҳрум бўлганинга 10 йил бўлди. Бизнинг фироғимизга ҳам роппа роса ўн йил бўлди. Сен ўз ҳаётингнинг энг яхши йилларини турмада, ўз оиланг, қариндошларинг ва дўстларингдан йироқда кечирдинг.

Биз тезроқ озод бўлишинг умиди билан яшаяпмиз. Шу йиллар давомида сенинг фарзандларинг катта бўлди. Уларни ардоқлашинг, тарбиялашинг учун, ўғлинг ва қизинг ёнида бўлишинг қанчалик қимматли. Шу кунларда, дуо қилиб фақат бир нарсани тилаймиз, келгуси туғилган кунингни оиланг бағрида ўтказишингни. Аллоҳдан соғлиғингни сақлашини ва нормал ҳаётган қайтаришини тилаймиз.

Биз сенинг жазо муддатингни тағин беш йилга чўзилишини мутлақо ноҳақлик деб ҳисоблаймиз. Бироқ сенинг тезроқ уйга қайтишинга бўлган умидимиз доимо қалбимизда. Биз Ўзбекистон ҳукуматидан, биринчи навбатда президент Ислом Каримовдан, биз учун қадрли бўлган инсонни бизга қайтаришини сўраймиз.

Онанг Раъно Фармонова
рафиқанг Озода Ёқубова,
фарзандларинг Мадина ва Озодбек Фармоновлар,
ака укаларинг Абдулазиз, Абдулла, Абдуҳамид, Тўланбой ва Муҳиддин Фармоновлар,
опа-сингилларинг Замира, Фарида ва Наргиза Фармоновлар

Тағин ўқинг
8 сентябр 2015
Ўзбекистон ҳукумати, ХМТ, Умумжахон банки, Халқаро Касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти, БМТ, Юнисеф, Европа Иттифоқи шунингдек, АҚШ, ...
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги «Қизил кхмерлар» келганини, улар бутун мамлакат бўйлаб фашистик диктатура ...
18 июн 2020
1989 йил май-июнь ойларида маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети турклари яшайдиган ҳудудлар вайрон этилди. Расмий ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...