чоршанба,
20 ноябр 2024
11 январ 2016
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев озод этилди!
Бугун соат 16.00 да бошланган маҳкама бор йўғи бир кун давом этди ва кутилмаганда ҳуқуқ ҳимоячисининг озод этилиши билан якун топди.
Ўктам Пардаев 2015 йилнинг 16 ноябрида фирибгарлик, порахўрлик каби уйдирилган айблар билан ҳибсга олинган. Кейинчалик унга аллақайси аёлни “ҳақорат қилганлик” айбномасини ҳам ёпиштиришга уринишган.
Eltuz нашри Ўктам Пардаевга қарши жиноий ишнинг уйдирма эканлиги ҳақида бир неча бор ёзган эди.
Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромова, «ҳуқуқ ҳимоячиси амнистияга кўпа озод қилнган, гарчи суд уни «жиноят таркибининг йўқлиги» туфайли озод қилиши лозим эди», деган фикрда.
Eltuz.com