Кундалик
21 апрел 2016

Ўз қизини тепкилаб урган ўзбек аëл Туркияда ҳибсга олинди

Май ойида Мерсин маҳкамаси 36 ёшли ўзбек аëл Гулчеҳра Исоқулованинг 3 яшар қизи Туаннани тепкилагани билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқади.

Душанба куни ижтимоий тармоқларни ларзага солган видеода ўзбек аëлнинг норасида гўдакни тарсакилаб ургани ва тепгани акс этган.

Маълум бўлишича бу воқеа ўтган йил декабр ойида содир бўлган ва аëлнинг қиз жияни тарафидан қўл телефонига олиниб тармоққа юкланган.

Рафиқасининг шафақатсизлиги акс этган видеони кўрган 30 яшар Ҳасан Тайфун хотинидан ажралиш учун маҳкамага ариза топширди.

Маҳкама Ҳасан Тайфун даъвосини қондирди ва ўзбекистонлик аëлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Бола Ҳасан Тайфун тарбиясига берилди.

Болани калтаклаш акс этган видеони ўрганган Мерсин прокурори “Таҳдид¸ қийноқ ва қасддан жисмоний шикаст етказиш” борасида айбнома ëзиб¸ ўзбек аëлни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш талабини илгари сурди.

Ўз қизини калтаклаган ўзбек аëли ишини май ойида Мерсин жазо маҳкамаси кўриб чиқади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 сентябр 2017
9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили ...
3 октябр 2016
Касб байрамларини ўзбек тиббиёт ходимлари ҳар йили пахта далаларида ўтказишга мажбур. Шугина эмас, уларни ўзбек ҳукумати «қора ишчи кучи» ...
21 январ 2019
Zeromax компаниясининг собиқ раҳбари Миродил Жалоловнинг озодликка чиқарилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга расмий ташрифига боғлиқ бўлиши мумкин. Мазкур ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...