Мултимедиа
22 апрел 2016

Рок-н ролл қироли Принс ўлди

Америкалик қўшиқчи 57 яшар Принс ўзининг Миннесотадаги овоз ëзиш студиясида ўлик холда топилди.

Қўшиқчи ўлими ҳақида унинг матбуот котиби Associated Pressга билдирди.

The Hollywood Reporterга кўра полиция сирли ўлим юзасидан тергов бошлаган.

Принц жасади эрталаб топилган, қутқарув хизматига бу ҳақдаги хабар маҳаллий вақт билан соат 9.43 да тушган. Тўлиқ исми Принс Роджерс Нельсон бўлган қўшиқчи бундан 6 кун аввал шамоллаш аломатлари билан шифохонага ётқазилганди.

Қўшиқчи 1958 йилда Миннеаполисда туғилган. У ўз мусиқий фаолиятини ритм-энд-блюз йўналишидан бошлаб, фанк, жаз ижрочиси сифатида ном чиқарган.

Қўшиқчи мусиқий истеъдодидан ташқари, ўзининг ёрқин имижи ва можароларга сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турган.

Мусиқачи оммани нафақат мусиқаси ва кийимлари билан, балки 1993 йилда ўз тахаллусини эркак ва аёл рамзини билдирувчи белгилардан иборат, талаффуз қилиб бўлмайдиган эмблемага ўзгартиргани билан ҳам ҳайрон қолдирган.

Бундан кейин уни «аввал Принц номи билан маълум бўлган артист» деб атай бошлашган.

Қўшиқчи ҳаммаси бўлиб 39 та альбом ёзган. Унинг охирги альбоми 2015 йилда чиққан.

Қўшиқчининг энг машҳур қўшиқларидан бири Purple Rain (Қирмизи ёмғир) қўшиғи ҳисобланади.

Принс қаторасига етти марта “Грэмми” соврини ни олган эди. Шунингдек у “Қирмизи ëмғири” фильмида ижро қилган саундтрек учун “Оскар” ҳам олган.

Принс ижоди бошланган 1970 йилдан бери дунë бозорида унинг 100 миллиондан зиëд дисклари сотилган. 2004 йили Принс “рок-н-ролл шон-шуҳрати” залига номи олтин ҳарфлар билан зарб қилинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 октябр 2020
42 ёшли Баҳром вирус юқтириб олганини аҳволи ёмонлашгандан сўнг таҳлил топширгач билди. Унда нафас етишмовчилиги бўлгани учун зудлик билан ...
14 июн 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 32-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Узун замонлар орзу қилганимиз ...
11 июл 2016
Украина ва Россия ижтимоий тармоқларида мақсади аёллар ва қизларга нисбатан қилинган шилқимлик ва жинсий зўравонликка жамоатчилик эътиборини тортишга қаратилган ...
17 май 2023
Бундан 10 йилча олдин Прагада дарë тошиб, уйларни ғарқ қилади деган гапни офатдан бир кун олдин айтишди. Қизиқ туйғу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...