Дайжест
6 май 2016

Ура-ура учун берилган мукофотлар

Ўзбекистон нашрларида журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари рўйхати эълон қилинди.

Нашрлар бу журналистлар совринни нима учун олганига ҳам аниқлик киритиб ўтган.

Масалан, бош мукофот соҳибига айланган «Тошкент» телеканали «мамлакатимизда юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришларни, пойтахтда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кенг ёритгани учун» совриндор бўлгани айтилган.

Бошқа совринлар ҳам «ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш», «мамлакатимиз маънавий ҳаётида юз берган улкан янгиланишларни жамоатчиликка кенг тарғиб этиш», «тинчлик-осойишталикни таъминлашда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар», «ёшларга оид давлат сиёсати»ни кенг ёритгани учун берилган.

Танлов ғолиблари ҳам «журналистларни давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз доимо қўллаб-қувватлаб келаётганидан миннатдор» эканини яширмаган.

Матбуот йўналиши бўйича биринчи ўрин олиб берилган «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири, аслида миссияси халқ виждони бўлиши керак бўлган шоирлар қатлами вакили Эшқобил Шукур эса ўзбек журналистлари ҳақиқатгўй эканини иддао қилади.

«…Ўзини турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя қила олган халқ ўз ватанини ҳимоя қилган бўлади. Бу ўринда журналистларимизнинг ҳақиқатгўйлиги, холислиги, виждони уйғоқлиги, эл-юртига муҳаббати катта аҳамият касб этади», дейди шоир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу мукофот амалдаги ҳукумат чизган чизиқдан чиқмайдиган журналистларга ташланган суякдир, деган хулосага келиш мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июн 2023
2010 йилнинг 9 июнидан 10 июнига ўтар кечаси Қирғизистон жанубида оммавий қотилликлар бошланди ва унинг қурбонлари асосан маҳаллий ўзбеклар ...
1 сентябр 2015
Яъни¸ жавобни аниқлаштирсак қадимий ҳайкални ўзбек жангарилари Толибон сиëсий иродасига кўра вайрон қилишди. Бу мен учун янгилик бўлган йўқ ...
25 октябр 2017
Ижтимоий тармоқда Алишер Усмоновдан бир миллион рубл мукофот сўраган ўзбекнинг видеоси овоза бўлди. Видеода ўзининг оддий бир ишчи эканини ...
28 декабр 2019
Келаётган йилнинг февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга кутилаётган ташрифи чоғида мамлакат учун ҳаётий масалалар муҳокама қилинади.  Бу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...