Кундалик
30 май 2016

“Универсиада- 2016” кучайтирилган назорат остида ўтди

Универсиада Ўзбекистонда уч босқичда, уч йил давомида ўтадиган мусобақанинг Олий ўқув юрти талабалари учун ўтадиган қисми бўлиб, биринчи босқичда мактаб ўқувчилари учун “Умид ниҳоллари”, иккинчи босқичда касб ҳунар коллежлари учун “Баркамол авлод” ўйинлари ўтказиб келинади.

Бу йил “Универсиада”га навбат келди. Талабалар Фарғона вилоятида спортнинг 15 тури бўйича баҳсларга киришдилар. Икки кун давом этган мусобақада умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, Фарғона вилояти вакиллари иккинчи, самарқандликлар учинчи ўринни эгаллашди.

Биринчи ўрин соҳибларига Ўзбекистон президентининг спортчи талабаларга йўллаган табригининг асл нусхаси ҳамда “Дамас” автомобили бош соврин сифатида топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоаларга ҳам “Дамас” автомобиллари совға қилинди.

Жиддий ҳавфсизлик чоралари остида

Мусобақаларга қандай тайёргарлик кўрилганлигини у ерда спортчи-иштирокчилардан ҳам ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимларининг кўплигига қараб баҳо берса бўлади.

Ҳар бир мусобақа ўтаётган аренага, стадионга кириш учун албатта паспорт ҳамда ички ишлар вазирлиги томонидан берилган бейжик талаб этилди.

Янги қуриб битказилган, 20 минг томошабинга мўлжалланган “Истиқлол” стадионида мусобақаларнинг очилиш ва ёпилиш маросимига томошабинлар таклифнома ва албатта паспорт билан киргазилди.

Шу ерда ҳозир бўлган ўзбек матбуоти вакилининг айтишича, улар бейжик билан бир амаллаб стадионга кириб олган. Лекин таклифномалари йўқлиги учун МХХ ва ИИВ ходимлари уларга ўтиришга рухсат бермаган.

“Биз пресса ходимимиз нима учун ўтиришга рухсат бермаяпсиз?” деган саволга ИИБ ходими “Бу бейжик сизларга кириш учун берилган, ўтириш учун эмас” деб жавоб берган.

Ҳатто фотоаппарат ва диктофон олиб кириш мумкин эмас

2000 йили илк бор ўтказилган Универсиадада қатнашган журналистга кўра. Бу йилгидай текшир-текшир илгари кузатилмаган.

«Ҳатто баъзи милиционерлар фотоаппаратни кўриб “буни нима қиласиз, фотоаппарат олиб кириш мумкин эмас” дейишгача ҳам борди» дейди у.

«Ахир мен фотожурналист бўлсам, қандай қилиб фотоаппаратсиз мусобақа ўтаётган жойга кираман? Бу аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. “Нимага диктафон олиб кираяпсиз, бу мумкин эмас” деб ҳам бошни қотиради, бу милиционерлар. Уларнинг каттасини топиб, мақсадимизни тушунтиргунча вақтимиз ҳам, асабимиз ҳам кетиб қолаяпти.

Республика спорт мусобақалари бор йўғи икки кун давом этди

Авваллари бу каби мусобақалар етти-саккиз кун бўларди. Секин-секин икки-уч кунга тушиб қолаяпти.

Тадбир мутасаддилари, бу ҳолни маблағ танқислиги ва хавфсизлик чораси билан изоҳлашмоқда.

Мусобақалар адолатли ўтдими, ҳақиқатдан ҳам кучли, эпчил, чаққон спортчи-талабалар ғалаба қозондими, деган саволга вақтлар ўтиб жавоб оламиз.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 октябр 2018
«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари, 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига ...
29 декабр 2016
28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ ...
2 март 2020
Мансур Мировалев АҚШ давлат котиби Майк Помпео Марказий Осиё раҳбарларини қатағонларни қоралашга чақирган бўлса-да, экспертларнинг таъкидлашича, Пекиннинг минтақадаги таъсири ...
10 июн 2019
«Ўзатом» агентлиги 9 июнь куни Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши блогерлар шарҳларига жавоб берди. «Ўзатом» жавобидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда атом ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...