Дайжест
9 июн 2016

Хорижга чиқарилмаслик учун шахс қандай «гуноҳлар» қилиши керак?

«Адолат кўзгуси» газетаси бугунги Ўзбекистон учун муҳим муаммо – қандай шахсларнинг хорижга чиқарилиши чекланиши ҳақида мақола эълон қилди.

Унда айтилишича, хусусан, давлат сири ҳисобланган маълумотларни ташувчилар, устидан жиноят иши қўзғатилганлар, судланганлиги бекор қилинмаган алоҳида рецидивистлар ёки ИИВ назоратидаги шахслар, суд томонидан юкланган мажбуриятларни ижро қилмаганлар, устидан судда даъво қўзғатилганларнинг хорижга чиқиши чекланади.

Шунингдек, ҳарбий хизматга чақирилганлар, ИИВ ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан шахснинг чет элда бўлган вақтида келган мамлакати қонунларини бузганлар, ўзи ҳақида сохта маълумотлар тақдим этганлар ҳам чет элга чиқарилмайди.

Мақола сўнггида ўзининг чет эга чиқиш ҳуқуқи бузилганлар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг юқори органларига мурожаат этиши мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқиши тартибининг айрим кичик бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Лекин бу бандларда нима дейилгани аниқлаштирилмаган.

Гап шундаки, бугун чет элга чиқиш визаси берилмаётганларнинг аксарияти ҳукумат билан муросалари келишмаётганлар ёки уларнинг яқинлари экани тўғрисида мустақил ОАВларда кўп ёзилмоқда.

Улардан бири мустақил журналист Малоҳат Эшонқулованинг қизи Зарнигордир. У ҳам бир неча марта хорижга чиқиш учун рухсат олиш мақсадида ҳужжатларини топширганига қарамай, ўз ниятига ета олгани йўқ. Ҳатто мустақил ОАВларда унинг мамлакат раҳбариятига мурожаатлари ҳам эълон қилинди.

Қизиғи шундаки, қуйи органлар унинг хорижга чиқиш ҳуқуқи нега чекланганини айтаётгани йўқ. Юқори органлар эса оғзига мум тишлаб олган.

Балки бу борадаги қонунчиликнинг нима ёзилгани аниқлаштирилмаган баъзи бандларида «ҳукуматнинг йўриғига юрмаганлар хорижга чиқа олмайди», деган сўзлар битилганмикин?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 декабр 2017
Конституциянинг 25 йиллигига бағишлаб 7 декабрь куни қилган чиқишида президент Мирзиёев 2700 одамни авф қилганини билдирди. «Ҳозир 57 минг ...
29 июл 2018
Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ўзбек турмасидаги ҳаётига бағишланган биринчи китобини ...
8 сентябр 2017
Ўтган ойда МТРКда рўй берган воқеалар Булгаковнинг «Ит юрак» қиссаси қаҳрамони профессор Преображенскийнинг машҳур гапини эслатади. «Фан ҳали ҳайвонни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...