Асосий мавзулар
22 июн 2016

Истанбулда ўзбек имомини ўлдирганлар устидан ҳукм ўқилди

Истанбулнинг Бақиркўй туманидаги саккизинчи оғир жазо маҳкамасида давом этаëтган суд жараëнида қотиллик ташкилотчиси дея кўрилган Собир Шукуров ва қатлни ижро қилган Элдар Аслон айбли деб топилиб уларнинг ҳар бирига 30 йилдан қамоқ жазоси берилди.

Бу маълумотни Бақиркўй маҳкамаси матбуот ҳизмати Eltuz.Com мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

Истанбулдаги терроризмга қарши кураш бошқармасининг гумон қилишича, Собир Шукуров Ўзбекистон хавфсизлик тизимларида ишлаган бўлиши мумкин.

Маҳкама сўнгида маҳкумларга сўнг сўз берилди. Қатл ташкилотчиси дея айбланган Собир Шукуров ўзининг айбсизлигини таъкидлади:

«Мен яхши бир оила соҳибиман, доимо қонун-қоидаларга риоя қилиб яшадим. Аммо далил ва исботсиз қўлга олиндим. Мен айбсизман ва маҳкама қарори қайта кўрилишини талаб қиламан», деди маҳкум Собиров.

Айни пайтда саккизинчи оғир жазо маҳкамаси ҳаками маҳкумнинг шикоятини эътиборсиз қолдириб “ҳукмнинг қатъийлиги”ни очиқлади.

Андижоннинг Шаҳрихон туманида туғилган 39 яшар имом Мирзағолиб Латифович Ҳамидов 2014 йил охирида Истанбулда отиб ўлдирилган эди.

Шу йилнинг бошида Швед маҳкамаси таниқли ўзбек имоми Обид Қори Назаров жонига қасд қилган бошқа бир тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийни умрбод жазога ҳукм қилинган эди. 57 ёшли имом бундан тўрт йил бурун, 2012 йилнинг февралида Стромсунд шаҳридаги уйи яқинида отиб кетилганди. Тергов илдизи Туркиядан топилган яна бир ўзбек киллери Улуғбек Аминов (Россия паспорти бўйича Тигрян Каплан) шахсини фош қилган, Швед прокурори Петерсон, бу иш ўзбек режимига тааллуқли эканини билдирган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 апрел 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 5 апрел куни Кремлдаги Ўзбекистон-Россия расмий делегациялари учрашувида Наманганда туғилган миллиардер Алишер Усмонов билан иссиқ ...
7 июл 2019
«Озодлик оҳанглари» аудиокитоби ўзбек модерн шеъриятининг асосчиси Рауф Парфи шеърлари билан очилади. «Элтуз» нашри бу китобдан ўрин олган шеърларни ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган Германия президенти «Анавини ишдан ...
20 апрел 2016
Хусусан, «XXI аср» газетасининг ёзишича, 2015 йилда Ўзбекистон банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,7 ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...