Cатира
30 июл 2016

«Иштони йўқ – тиззаси йиртиққа кулибди…»

Ижтимоий тармоқдаги ўзбек сегментига хос иллатлардан бири, бирор мақолада миллат турмушидаги нуқсонлар танқид қилинаётган пайт, чет элларда бундан ёмонлигига оид, баъзан мутлақо асоссиз иддаоларнинг урчишида кўзга ташланади.

Масалан Latofat Nadirova исмли фейсбук юзери Eltuz.com нашри саҳифасидаги, пахта теримида машина теримининг йўқлиги ҳақидаги мақолага ёзган изоҳида очиқдан очиқ ҳақоратга ўтиб Ироқ, Сурия ва Фаластинни айблайди:

«E sen isqirt jalab qishloq bilan nima ishing bor ? Birovni oilasiga hayotiga burningni suqma ifloslar . Qara nima qildinglar Iroqni ,Suriyani Falastinni….. yosh bolalar ulib ketyapdi (орфография сақланган).

Бу мамлакатлардаги воқеаларнинг Ўзбекистондаги пахта теримига нима даҳли борлигига изоҳ бермасдан «Пахта териб ҳеч ким ўлмаяпти, лекин сенлар тирик одамларни сўяяпсанлар» дейди у.

Тошкент пропискасига оид мақолага нашрнинг фейсбукдаги саҳифасида изоҳлар қолдирган Оташ Ташкентский никидаги юзер эса, муаммо бир ёқда қолиб, тағин материал муаллифларининг келиб чиқишини ковлайди:

«Сила тинчлигимизи кўромидиган қора доғсила. СИЛА ЎЗИ ҚАТТА ЖОЙЛАШКАНСИЛА ???» дея ёзғиради у Элтуз таҳририятига.
«ПОДИШОХИНГ ЖОХИЛ БУЛСА ХАМ САДОКАТЛИ БУЛИНГЛАР,дийилган хадиста» – дея ёзади Одил Ганибоев ники остидаги юзер ўзбек ҳукуматитнинг жоҳилликларини оқламоқчи бўлиб.

«…бизни куч биланмас таргибот интирнет оркали енгиб мияни захарламокчи узимизи узбеклар,сиз лар учун ёмон булса бизлар учун бу ватан мукадас,илтимос ватанимизга лое отмэла, силага ёкмаса бизга азиз ватан бу ватан томи эски ховлимизи борига шкур» мавзуни четга буришда давом этади Ганибоев.

«Қандай гапирсам шундай ёзаман» туркумидаги изоҳларда Элтуз муаллифлари шаънига ҳақоратли сўкишлар кўп учрашини урғулаш лозим. Уйи таъмири ҳаражатларини тўлиқ ҳукумат тўлаб берган Dilshad Abdurahimov ҳам ўз изоҳини уят сўкишлар билан бошлайди:

«К|…|мми епти машу постти ёзган хаммасини дувлатти узи кибервотти да бир ё тарафини кибервотти но текинга ман аэропорт 3 та тураман полный махаллами айлантирип чикишти хичкимга хиштама димастан канечна узбечили бизани буйнимиздан олиб мамини кил тозала димаса узимиза кимиза машнаккиб чиройли б.б ковотти»

«Мен ўз ватанимни юмуқ кўзларим, эгик бошим ва ёпиқ оғзим билан севишга ўрганмадим. Мен инсон ўз мамлакатини тушунган тақдирдагина фойдаси тегади деб ҳисоблайман, сўқир севиш даври ўтди, энди биз ватанга энг аввало ҳақ сўз учун керакмиз» деган эди XIX асрда яшаб ўтган рус файласуфи Пётр Чадаев.

Танқидий мақолалардан ғазабланаётганлар, индамаслик билан ўз мамлакатларидаги коррупция, қашшоқлик, қолоқлик иллатларига йўл очиб беришаркан, ўзларини ватанпарвар дея ўйлашади.

Eltuz.com нашри айни мавзуга оид муаммога жавоб тариқасида рассом Кирпининг навбатдаги суратини тақдим қилади.

«Одам дунёнинг аллақаеридаги тиззаси йиртиқ ҳақида эмас, ўз иштонининг йўқлиги ҳақида ўйлагани кўпроқ маъқул» , дейди рассом.

Ўз муаммолари ҳақида мутлақо индамаслик, танқид қилганларни эса ҳақорату бўхтонларга кўмиш, душманларни чет элларда юрганлар орасидан излаш, тобора бугунги ўзбек жамияти зеҳниятининг ажралмас қисмига айланмоқда.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 май 2023
Хаж ва умра зиëратига борган камида икки ўзбек келиннинг ўғирлаб кетилгани ва қизи хамрохлигида борган 40 яшар ногирон ўзбек ...
18 декабр 2015
18 ноябр куни Жиззах вилоят ИИБ катта терговчиси Ориф Анарбоев Ўктамни 168 модда (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш)да  айблаш ...
26 январ 2017
Мирзиёевнинг айрим ваъдалари амалга ошмади. Масалан унинг 27 мамлакат сайёҳларига визасиз кириш изни бериш қарори бекор бўлди. Кейинчалик чиқиш ...
25 январ 2019
25 январь куни «Элтуз» нашри Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда жойлашган Янгиобод турбазасининг босиб олингани ҳақидаги хабарни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...