Асосий мавзулар
18 октябр 2016

Интернетдан қўрқиш касаллиги

Ўзбекистон нашрларини кузатиб, интернет тўғрисида турли ваҳималар, унинг зарарини кўпиртириб кўрсатиш барча нодемократик тузумлардаги матбуотга хос хусусият, деган тўхтамга келиш мумкин.

rasm881Ўзбек матбуотида ҳар куни бўлмаса-да, кунора интернетнинг зарари ҳақида мақолалар эълон қилиниб туришини аввал ҳам айтгандик. Уларда кўпроқ интернетнинг «миллий мафкурага салбий таъсири, бузғунчиликни тарғиб қилиши» ҳақида сўз борарди.

Бу сафар эса «Миллий тикланиш» газетаси (12.10) нейрохирургия соҳаси профессори Ортиқбой Эрназаровга таяниб, «интернет шахсда фикрий ривожланишни, мушоҳада, таҳлил қилиш, қобилиятини, изланувчанлик ва хотирани сусайтиради», дея хулоса чиқарди.

Газетада ёзилишича, ўзбекчада «чуғурламоқ», «валжирамоқ» маъноларини англатувчи «Twitter» ижтимоий тармоғида «ахборотлар ҳеч бир масъулиятсиз (асос-далилсиз, ёлғон-яшиқ, миш-мишлар) тарқатилишини кузатиш мумкин».

Албатта, интернетнинг ҳамма жиҳатларини ҳам яхши деб бўлмайди. Чунки унда зарарли ахборотлар ҳам кўп.

Аммо ўзбек матбуотидаги мақолалардан уларнинг муаллифлари аслида интернетнинг эркин фикрлашга ўргатиш, мавжуд тузумнинг салбий хатти-ҳаракатларидан аҳолини хабардор қилиш қудратидан қўрқаётганини сезиш қийин эмас.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 январ 2019
Facebook ширкати 17 январь куни Кремл лойиҳаси бўлган «Спутник» нашри ташвиқотига хизмат қилган тармоқдаги юзлаб саҳифалар ва аккаунтларни ўчирди. ...
19 май 2020
Лейтенант чиқиб, «Бу ерда тўпланишиб туришма, тез кетиш», деб милисахона эшигини ëпди. Ҳаëтилланинг олди айнагига стикер ëпиштирилган  «Дамаси»га Абсаттор ...
14 март 2018
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди. «Эрк» ...
9 феврал 2024
Рассом Туз
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...