Исломий инқилобни суратга олган ижодкор
Дунëдаги энг иши юришган фотосуратчилардан бири 73 яшар Аттор Аббос Эронда дунëга келиб Парижда дунëга танилди. У ҳали саккиз ëшда эканида Франция назоратидаги Жазоирга кўчиб ўтди.
1978 йилдан то 1980 йилгача ҳукм сурган Эрон Исломий инқилобини Аббос қўлидаги фотоаппарат билан кузатади.
1983 йилда Мексикага саëҳат қилган Аббос бу мамлакат кўринишларини суратга олиш асносида фотография маслагига ошиқ бўлди.
Шундан кейин Марокашга сафар қилган Аббос бу мамлакатда узоқ қолди ва исломга талпиниш мавзусини ўзи учун кашф қилди.
Бу мавзуни ëритиш учун Аббос уруш жангохлари, маҳаллий низо олови чиққан жойлар, инқилоб ва тўнтаришлар боис ағдар-тўнтар бўлган маконларни кезиб чиқди.
Бу заҳмат замараси ўлароқ 1994 йилда унинг “Оллоху Акбар: Жангари ислом узра саëҳат” деган фотоальбоми нашр қилинди.
Бу китоб 2001 йилда террор ҳужумини бошдан кечирган АҚШда машхур бўлди.
Горбачевнинг “қайта қуриш” йилларида Аббос Марказий Осиëга сафар қилиб исломга интилиш ҳаракатларининг тетапоя даврини тасмага мухрлади.
Бу расмларда шўро атеизмидан чарчаб, Горбачев берган озодлик қанотида исломга талпинган минтақа аҳолисининг бокира туйғулари акс этган.
Аббос “Магнум Фотос” агентлигининг эгасидир.
Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com