Асосий мавзулар
16 январ 2017

Гулнора Каримова Швейцария прокурорлари сўроғига жавоб берди

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг Тошкентда уй қамоғида сақланаётган катта қизи яқинда Швейцария прокуратураси томонидан пул ювиш айблови бўйича сўроқ қилинди. Бу маълумотни унинг кўрсатмаларини эшитишда иштирок этган адвокат тасдиқлади.

Сўроққа оид бу ёзувлар поп юлдуз ва тадбиркор сифатида танилган Гулнора Каримова қарийб уч йил муқаддам жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлганидан буён у қандай вазиятда экани тўғрисидаги илк реал маълумотдир.

Швейцария прокуратураси коррупция юзасидан жиноий суриштирувлар бўйича гумонланувчи деб атаган ва АКШ прокуратураси йирик поранинг бенефициари (бенефициар – пул, манфаат, фойдани олиши мўлжалланган шахс) ва ҳақиқий эгаси деб ҳисоблайдиган Каримова хонимнинг тақдири сирлилигича қолаётган, чунки у 2014 йилда ўз мамлакатида ҳибсга олинганди.

Ўша пайтда Ўзбекистон прокуратураси 200 миллион АҚШ долларини ўмаришда гумон қилинганлар рўйхатида унинг исмини ҳам эслаб ўтганди. Аммо бу айбловнинг тўла тафсилоти очиқланмаган ва очиқ-ошкора суд муҳокамаси ўтказилмаганди.

Собиқ совет республикасини йигирма беш йил давомида бошқарган отасининг сентябрдаги дафн маросимида иштирок этмаганидан сўнг унинг қаердалиги ва қандай аҳволдалиги ҳақида яна кўплаб саволлар пайдо бўлди.

Лекин 9 ва 10 декабрь кунлари швейцариялик икки прокурорга у билан Ўзбекистон пойтахтида учрашишга рухсат этилди. Умумий давомийлиги 23 соатни ташкил этган сўроқ бўлиб ўтганини суд томонидан унинг адвокати этиб тайинланган Женева адвокатлари коллегияси раиси Gregoire Mangeat ҳам тасдиқлади. Бу адвокат Швейцариядаги суриштирувларда уни тамсил қилади.

Адвокатнинг айтишича, кўрсатма беришидан олдин у Каримова билан икки марта яккама-якка учрашиш имкониятига эга бўлган.
«Унинг саломатлиги нисбатан анча яхши эди, аммо хавфсизлиги умуман кафолатланмаган, – деди жаноб Gregoire Mangeat. – У Тошкент марказидаги собиқ уйининг бир бурчагида яшамоқда. Унга ташқи олам билан, ҳатто болалари ва ўз адвокатлари билан мулоқот қилиш тақиқланган».

Берндаги Швейцария прокуратураси матбуот котиби Бош прокурор девонхонаси мулозимлари Ўзбекистонда бўлганини тасдиқлади. У терговнинг бориши ҳақида бошқа маълумот беришни истамади. Дам олиш кунлари бўлгани учун Ўзбекистон ҳокимияти вакилларидан ҳам бундай маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Адвокат эса суд ҳужжатларини ўрганиб чиққанидан сўнг ўз мижозига қарши илгари сурилган айбловга оид саволларга жавоб бера олишини билдирди.

Абловларга келсак, Швейцария прокуратураси Швейцарияда мусодара қилинган 800 миллион швейцария франки (793 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги маблағ халқаро телекоммуникация компаниялари иштирокидаги эҳтимолий коррупциядан Каримова хонимга теккан улуш эканини шубҳа билдирмоқда.

Кейинчалик тергов Нидерландия, Швеция ва Францияда ҳам давом этди. «Аммо Каримованинг бугунги сақланиш ҳолати унинг ўзини ҳимоя қилишини жуда қийинлаштиради, ҳатто бунга имкон бермайди», деди адвокат Gregoire Mangeat.

Швейцариялик прокурорларнинг Каримова хоним билан учрашишига рухсат этилиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзгаришлар сари қўйилган қадамдир. Чунки президент Каримов даврида бу каби ҳамкорликка тўсқинлик қилиб келинган.

Таҳлилчилар фикрича, бу ҳолат Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат обрўсига доғ туширган ва узоқ чўзилиб келаётган бу коррупцион можарога чек қўйиш истагини кўрсатаётган бўлиши мумкин.

Тhe Wall Street Journal даги мақола Eltuz.com томонидан таржима қилинди.

Мақоланинг инглиз тилидаги оригиналини қуйидаги иловада ўқиш мумкин: <a href=»http://www.wsj.com/articles/uzbekistans-gulnara-karimova-questioned-by-swiss-prosecutors-over-money-laundering-allegations-1484478684″>http://www.wsj.com/articles/uzbekistans-gulnara-karimova-questioned-by-swiss-prosecutors-over-money-laundering-allegations-1484478684</a>

Тағин ўқинг
13 апрел 2017
Ўзбекистонда давлат тилига катта эътибор ҳақида кўп гапирилаётганига қарамай, мамлакатда ўзбек тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланмани топиш анқонинг уруғидек ...
3 ноябр 2023
Чарх авзойи бу дам аввалгиларға ўхшамас, Котибу давру рақам аввалгиларға ўхшамас, Энди инсон қадри ҳам аввалгиларға ўхшамас, Кўнглум ичра ...
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. Лекин бу хабарнинг ўзбек ...
17 январ 2018
Ўтган йили турли даражадаги ҳокимларнинг зўравонлиги, сўконғичлари, қўл остидагиларга бўлган қўпол муомаласига оид хабарлар, ижтимоий тармоқлардаги бу ҳақдаги фикр-мулоҳазалар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...