Дайжест
23 феврал 2017

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг бир тийинга қимматлиги айтилди

Газеталаримизда йиллар давомида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ўзига хослиги, тараққиётимиз учун муҳим ўрин тутиши, дунёда ўхшаши камлиги тинимсиз таъкидлаб келинаётганди.

Аммо «Ҳуррият» газетасида (22.02) чоп этилган «Таълим тизими: муаммо ва ечимлар» мақоласида билдирилган фикрлар юқоридаги таъкидлар ғирт ёлғон экани, аслида бу миллий дастур бугунги кун учун бир тийинга қимматлиги билдирилади.

Гарчи мақолада тўғридан-тўғри Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳақида гап бормаса-да, ундан айтилган мулоҳазалар айнан шу дастурнинг бугунги кун учун яроқсиз эканига ишора қилади.

«Бугун амалдаги таълим тизимимиз замонавий, ривожланган давлатлардаги каби глобаллашув талабларига жавоб бера оладими? Таълим тизимида ечимини кутаётган қандай муаммолар бор?» деган риторик саволларни ўртага ташлайди мақола муаллифи бўлмиш ЎзМУ профессори.

Бу саволларга унинг ўзи жавоб беришга ҳаракат қилади. «Кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг глобаллашув жараёнида бозор талабларига жавоб бермаслиги, таълим тизимида ўқув жараёнининг моддий-техника ва ахборот базаси такомилига етказилмаганлиги, юксак малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, ҳозирги замон талабларига мос ўқув-услубий ва илмий адабиётлар камлиги, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро алоқаларнинг заифлиги тизимдаги камчиликлардан ҳисобланади», дейди муаллиф.

Шунингдек, мақолада айтилишича, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тахминан 10 фоизигина олий ўқув юртларига биринчи йилиги ўқишга кирмоқда, холос. Шу боис, қўшимча таълим – репетитор хизматига катта эҳтиёж мавжуд.

Мақолада таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда етарлича мустақилликка эга эмаслиги, улар меҳнат бозорининг ўзгарувчан шароитларига яхши мослашмагани, шу билан бирга, тизимдаги ўқитувчи-педагоглар катта қисмининг билим ва касбий даражаси пастлиги жиддий муаммо экани танқид қилинади.

Муаллиф бугунги кунда хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларида ўқиб, ўша ерда қолиб кетаётган ёш олимлар муаммосини тилга олади ва улар ўша ерда «…магистратурани тугатиб, илмий ишларини давом эттириб, фан докторлари бўлиб, ўша мамлакат университетларида, илмий текшириш институтларида самарали фаолият кўрсатаётгани»га эътибор қаратади.

Газетада хорижий илмий-текшириш институтлари, ОАВларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ёшларни мамлакатга чорлаб, уларнинг салоҳиятидан юрт тараққиёти йўлида фойдаланиш таклифи илгари сурилган.

Юқорида айтганимиздек, гарчи мақолада Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги очиқ айтилмаган бўлса-да, таълим тизимини замон руҳига мослаб такомиллаштиришга доир муҳим мулоҳазалар билдирилган.

Бу масаланинг матбуотга чиқарилишининг ўзи мақтовга лойиқ. Энди ҳаммаси ҳукумат ўзининг кўп йиллик хатосини тузатиш учун қандай йўл тутишига боғлиқ назаримизда!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 феврал 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми, боши ўтган сонларда) Кутилмаган таклиф (Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонларда)10 март сешанба куни ...
25 декабр 2019
Электр энергияси танқислиги муаммоси Ўзбекистонда 2019 йилда ҳам долзарблигича қолди. Рассом Думҳам Eltuz.com
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб қоларди. Ҳовлимизда у жой, ...
25 май 2017
24 май куни “Яланғоч ота” қабристонига кўмилган Марказий Банк Бошқаруви раиси 67 яшар Файзулла Муллажонов ўзбек сўмини конвертация қилишга ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...