Асосий мавзулар
11 март 2017

Гугуш 16 йил қамоққа ҳукм қилинди

Келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган таниқли қўшиқчи ва кино артисти Гугушни Эрон Инқилобий маҳкамаси 16 йил қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилди.

Гугуш 2000 йилдан буён Лос Анжелесда яшайди

Гугуш 2000 йилдан бери АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида яшаб келади. Инқилобий маҳкама ҳукми Эрон расмий нашри бўлган “Ҳимоят” газетасида эълон қилинди.

Гугуш билан биргаликда ҳижратда яшаëтган Эрон диссидентлари журналист Некоханг Кавасар, блогер Марзия Арман, фотограф Торо Ийнонлу, GTV телеканали раҳбари Саид Каримиён ва тармоқ активисти Амин Анварии Рустами ҳам узоқ муддатли сиртқи жазога ҳукм қилинди.

Улар Эронниг “тинч-осуда” ҳаëтини кўра олмаслик, мамлакат раҳбарларини қоралаш ва миллий хавфсизликни издан чиқариши мумкин бўлган қўпорувчиликда айбланишган.

Эрон мутаассиб режими тарафидан 16 йилга ҳукм қилинган қўшиқчи Гугуш 2002 йилда куйлаган «Ғариби-Ошно» қўшиғи ББС версияси бўйича Шарқнинг энг оммабоп қўшиғи деб эътироф қилинган эди.

Кўчаларга сувлар сепдим, ëр келганда тўз бўлмасин…

Гугушнинг асл исми Фоиқа Оташин. Гугуш унинг таҳаллуси.

Совет Озарбайжонидан қочиб Эронга ерлашган озарий санъаткор оила Собир ва Насриннинг қизи Фоиқа 1950 йили Техроннинг озарийлар яшайдиган Сариқчашма мавзеида туғилди.

Гугуш 7 яшарлик пайтида отаси билан сахналарда қўшиқ куйлади.

Эронда суратга олинган филмларда суратга тушди.

1971 йили Гугуш Франциядаги Канн мусиқа фестивалида “Retour de la ville” ва “J’entends crier je t’aime” қўшиқларини француз тилида ижро қилиб, бош совринни қозонди.

Бу даврга келиб, Гугуш Эрондаги энг машхур қўшиқчига айланиб улгурган эди.

Улкан стадионларга йиғилган минглаб эрон ëшлари “Ман омадаям” қўшиғини Гугушга жўр бўлиб куйлашар эди.

Гугушнинг жарангли овози истиқболига минглаб қўллар чўзилган эди…

Эронда юз берган Исломий инқилобдан сўнг, 1979 йилда мамлакат уламолар кенгаши Гугушга қўшиқ айтишни таъқиқлаб қўйди.

Гугуш Эрондан чиқиб кетганида, Теҳрондаги озарбайжонча газеталар “Оққуш ўз кўлидан айрилди” деб ëзишди.

Ашулачи ўзига таҳаллус сифатида танлаган Гугуш калимаси озарий тилида Гу қуш (Оқ қуш) маъносини беради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 сентябр 2016
Юлдуз Усмонова 5 сентябр куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида Каримовнинг жанозаси ҳақида гап бошлаб, унга дунёнинг бутун подшолар ...
21 июн 2017
Туркия президентининг тансоқчилари бошқармасида ишлайдиган 24 яшар Рамазон Ўзчелик (Ramazan Özçelik)нинг бошидан ўқ узилган жасади Ўзбекистон ватандоши Фарида Байрамованинг ...
9 апрел 2019
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...