Москвада ушланган ўзбек журналисти қўйиб юборилди
16 март куни эрталаб, иммиграция қоидаларини бузганлик айби билан ушланган Россиянинг «Новая газета» мухбири 30 яшар ўзбекистонлик Худоберди Нурматов кечга яқин куйиб юборилди. Фото: «Новая газета»
Унга нисбатан «Россияда бўлиш қоидаларини бузганлик» маъмурий протоколи тузилган ва мамлакатдан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган.
Нурматов «Новая газета» учун Али Феруз таҳалллуси остида мақолалар ёзган. Газета ўз баёнотида, унинг ушланиши Ўзбекистон талабига кўра амалга оширилгани ва унинг шахси билан ФСБ қизиққанини билдиради, бироқ бунинг расмий тасдиғи йўқ.
Али Феруз нашрдаги ўз фаолияти давомида „Газета саҳифаларида москва рахбарлари ва фаррошлари ўртасида диалоглар ташкил қилган. Унинг ҳаракатлари билан Москва атрофидаги озиқ-овқат дўконлари подвалларида қулликда ушлаб турилган Қирғизистон фуқаролари озод этилган“, дейилади „Новая газета“ баёнотида.
Али Ферузни яқиндан билган ўзбекистонлик фаол Абдусами Рахмоновнинг Элтуз нашрига билдиришича, журналист кўпроқ ўз фаолиятида меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ муаммоларни ёритган, ўзбек ҳукуматига нисбатан сиёсий мухолиф фикрлари билан ажралиб турмаган.
Оғир гриппга чалинган журналист „Пресня“ ОВДдан «Тез ёрдам»машинасида шифохонага элтишган.
Eltuz.com