Дайжест
14 апрел 2017

Мижозлар телефон рақами эгаларига қарам бўлишадими?

Ўзбекистон матбуоти, илк бор мижозларнинг мобил операторларга қарамлиги масаласини кўтарди.

Ўзбекистонда мобил алоқанинг қимматлиги, операторлар хизмати сифати пастлигидан шикоят қилмаган одам йўқ, бироқ бу ҳақда газеталарда ёзилмасди.

Ҳусусан «Хабар» газетасида (07.04) эълон қилинган «Рақамни алмаштириш мумкинми ёхуд «мобил қарамлик»дан қутулиш ҳақида» сарлавҳали мақолада «бир оператор хизматларидан фойдаланиб келаётган мижоз учун ўз операторини бошқасига алмаштириш маълум қийинчиликларни юзага келтираётгани» таъкидланади.

«Республикамизда мобил алоқа операторлари ўртасида мобил телефон рақамлари префиксларининг ўзаро бўлинганлиги сабаб мижоз ўзи ўрганган, ўзининг иш фаолияти ёки бошқа сабабларга кўра қулай бўлган телефон рақамини бошқасига алмаштириши зарурлиги катта ноқулайлик туғдиради», дейилади мақолада.

Тўғри, матбуотда ёритилишидан аввал «мобил қарамлик» муаммоси расмий идора – Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси вакили томонидан кўтарилгани айтилади.

Муаллиф мобил қарамликдан қутулишнинг бир йўли «телефон рақамини сақлаган ҳолда мобил алоқа операторини алмаштириш имконияти яратилиши» эканини билдиради.

Унинг ёзишича, бундай имкониятнинг яратилиши мобил алоқа операторларини ўз хизмати сифатини яхшилашга ундайди, бундан эса фақат мижозлар манфаатдор.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 январ 2020
Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани ИИБ қидирув бўлимининг беш нафар ходими гумонланувчини сўроқ пайтида уриб ўлдириб қўйганликда айбланиб ҳибсга олинди. ...
29 июл 2022
Шу кунларда қочган ҳам қувган ҳам рўмол деб томоқ йиртмоқда. Бу тўқсонлар охирида Туркияни дунëвийликдан мосуво қилмоқчи бўлган оқинчилар ...
11 май 2018
Давлат солиқ қўмитаси раҳбари 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни раисликдан бўшатилди. Бу ҳақда билдирган ЎзА ахборот агентлигининг ...
26 январ 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...